BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.02K subscribers
22.5K photos
1.92K videos
8 files
7.42K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Онлайн

📌 Айни вақтда туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#Онлайн

Айни дамда Бўка туманининг Дўстлик ҳудуди далаларида пахта терими қизғин давом этмоқда.
“Agro Family” фермер ҳўжалиги далаларидаги пахта теримчилари шароитлардан ва терим пулларини ўз вақтида олишаётганидан мамнун.

— Кеча 110 кг тердим, пулни хам вақтида олаябмиз. Бугун хам насиб бўлса 100кг дан ошади. Ундан ташқари иссиқ овқат ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлашмоқда. Совғалар келмоқда. Ўзимиз меҳнат қилган дала, уйимизга хам яқин дейди Сазанбаев Нурмуҳаммед ака.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Рақамлаштириш билан шуғулланмасдан ривожланиш мумкин эмаслигини, бусиз келажагимиз йўқлигини тушуниб етиш керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо осознать, что невозможно развиваться, не занимаясь цифровизацией, без этого нет будущего

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августда ПК-4796-сонли қарори “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасининг Миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Айнан, Статистика органларини сифатли ва ишончли маълумотларни шакллантиришга, статистика маълумотларининг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган профессионал мустақил хизматга айлантириш устувор йўналишлардан биридир.

Янги қарорга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил амалга оширади ва қўмита томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.

Статистика органларининг қонуний фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди. Ҳудудий статистика бошқармалар, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиб, бевосита Статистика органлари фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди – Президент қарори.

Ушбу қарор билан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди, дейилади хабарда.

Бўка туман Статистика бўлими
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиляпти.
Ўзбекистон Президенти бу гал ҳам кўплаб ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

В настоящее время на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН началось выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.
Как известно, лидер нашей страны в своей речи на 72-й сессии Генассамблеи ООН в сентябре 2017 года в Нью-Йорке озвучил важные предложения по некоторым вопросам глобального развития. Все они широко поддержаны мировым сообществом и претворяются в жизнь.
Ожидается, что и в этот раз Президент Узбекистана выдвинет ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twit
LIVE.

Трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/3247175458737251/

YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Pgo-XdARltQ

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади.
Шу йўлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик.
Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир.
Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"За последние сто лет не было планетарного бедствия такого масштаба. Оно продемонстрировало уязвимость всего человечества перед подобными глобальными угрозами. Нынешняя сложная и напряженная ситуация доказала взаимосвязанность всех государств и народов мира, особую важность регулярного диалога, доверия и тесного сотрудничества.
Мы все глубоко осознали необходимость консолидации усилий правительств, парламентов и гражданского общества, укрепления принципов общей ответственности, тесной координации в развитии международного партнерства, повышения статуса и потенциала Всемирной организации здравоохранения и расширения ее полномочий.
Наша цель – совместное формирование справедливой глобальной системы, которая будет обеспечивать основные права и свободы, здоровье и благополучие каждого человека.
В связи с этим мы выступаем с инициативой разработать под эгидой Организации Объединенных Наций Международный кодекс о добровольных обязательствах государств в период пандемии. В этом документе должны быть отражены обязательства каждого государства перед своими гражданами и международными партнерами".

#Mirziyoyev #UN #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter