BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.39K subscribers
25.6K photos
2.17K videos
8 files
8.43K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#билдириш

Ҳурматли, туманимиз фуқаролари!

Бўка туман ҳокимлигида асосий турдаги озиқ-овқат, жумладан, ун ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нарх-навонинг асоссиз равишда ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида ШТАБ ташкил этилди.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

Штаб раҳбари - туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - Юнусали Иноқов
📞99 8490112

Штаб аъзолари:

Прокуратура департаменти туман бўлими бошлиғи
Зокир Усманов
📞 90 1327310

Туман Солиқ Инспекцияси бошлиғи - Алишер Кадиров
📞 99 8601711

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ғалла мавсуми бошланди

Бугун, Бўка тумани “Дўстлик” ҳудудида жойлашган “АПК БЎКА” унитар корхонаси даласида, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, кластер ва фермер хўжаликлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари иштирокида, яхши ният ва дуо билан жонлиқ сўйилиб ғалла ўрими мавсуми бошланди.

Туманда фаолият юритаётган барча фермер хўжаликлари ва кластерларга мўл ҳосил тилаб, “хирмонга барака” деб қоламиз.

Зеро, деҳқоннинг меҳнати ва машаққати натижасида олинган ҳосил мўл бўлса, халқимиз дастурхонига барака кириб боради.

Маълумот учун: жорий йилда Бўка тумани далаларида 14800 гектар майдонга буғдой экилиб, 42140 тонна ғалла ўриб олиш режа қилинган.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
Тадбирдан фоторепортаж: