BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.02K subscribers
22.5K photos
1.92K videos
8 files
7.42K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Меҳрибонлик уйида байрам уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқарамаси ташаббуси билан Бўка туман хокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамкорлигида “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишлаб маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қобилиятларини намоён қилишлари учун шароитлар яратиб беришдан иборат.

Тадбир доирасида вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси томонидан меҳрибонлик уйи байрамона безатилиб, эртак қаҳрамонлари иштирокида турли хил чиқишлар, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида ҳарбий кўргазмали чиқиш, ҳамда туман Маданият бўлими хонандалари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Тадбирда туман ёшлар етакчилари иштирок этиб тарбияланувчилар билан байрамни кенг нишонлашди.

Тадбир сўнгида ёшлар учун байрам дастурхони ёзилиб, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси томонидан эсдалик совғалари ва 200 дан ортиқ китоблар тўплами топширилди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
#9_MAY
#SHARAF_LENTASI
#YOSHLAR_ITTIFOQI

🔥INSON QADRI ULUG' - XOTIRASI MUQADDAS!

♦️O'zbekiston yoshlar ittifoqi Bo'ka tumani Sardorlar Kengashi a'zolari tomonidan ko'cha va xiyobonlarda, korxona-tashkilotlarda "Sharaf lentasi" targ'ibot aksiyasi qizg'in davom etmoqda.
Forwarded from G'ulomjon Artikov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ: 122 МИНГ БЎЗЛАГАН ЁШЛИК
 
👉1941-1945 йилларда Тошкент вилоятидан жами 121 969 нафар киши фронтга кетган. Уларнинг 22 617 нафари жангларда ҳалок бўлган. 19 367 нафари бедарак йўқолган. 


👉Уруш ўчоқларидан мазкур ҳудудга юборилган 3500 нафар бошпанасиз киши ва 1700 нафар ёш гўдак вилоятимиздаги ўзбек хонадонларида қўним топган.

➡️https://t.iss.one/G_Artikov
9-май “Хотира ва қадрлаш” куни
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ташкил этилган тадбир бошланиш арафасида
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Бугун 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Бўка туман ҳокимлиги, туман ташкилотлари, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман сектор раҳбарлари, туманда фаолият юритаётган ташкилотлар жамоалари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва фахрийлар иштирок этишди.

Тадбирдан сўнг ҳокимлик ҳовлисида ўтганлар хаққига қуръон тиловат қилинди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube