BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.03K subscribers
22.5K photos
1.93K videos
8 files
7.44K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Президент Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказида бўлди.
Бу мажмуа ички ишлар органларининг куч ва воситаларини ахборот технологиялари асосида бошқаришга ихтисослашган. Марказда қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар автоматлашган тарзда йиғилади ва қайта ишланади.
Президентимиз марказдаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди. Бу ерда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шошилинч хизматлар маълумотларини интеграция қилиш зарурлигини таъкидлади.

Президент посетил Ситуационно-аналитический центр Министерства внутренних дел.
Данный комплекс специализируется на управлении силами и средствами правоохранительных органов на основе информационных технологий. Центр автоматически собирает и обрабатывает данные о правонарушениях.
Президент осмотрел условия в центре и ознакомился с работой системы. Он подчеркнул необходимость интеграции данных всех правоохранительных органов и экстренных служб.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями в связи со священным праздником Рамазан хайит, искренне пожелав братским народам наших стран мира, счастья, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-таджикских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эътироф

⚡️⚡️⚡️Вилоятимизда чоп этилиб, ёшларимизнинг доимий ҳамроҳига айланиб бораётган "Ёшлар кундалиги" газетаси таҳририяти "Олтин қалам" миллий мукофотига муносиб кўрилди.

Истеъдодли журналист Беҳзод Қобулов раҳбарлигидаги жамоани бу юксак эътироф билан қутлаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Марказга эътибор

Туман марказидан ўтувчи 4К-784 туманлараро йўли Бўка туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан асфалтланмоқда.

Ушбу йўл бўйида кўплаб савдо-маиший дўконлар, “Истиқлол” деҳқон бозори жойлашган бўлиб, йўлнинг янгиланиши кўплаб фуқаролар учун қулайлик бўлади.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам улучшения качества экстренной и скорой медицинской помощи, дальнейшему расширению доступа населения к ней.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.

Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).

Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.

Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.

Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.
Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.

Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.

Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

В соответствии с указом главы государства первый заместитель директора Института стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов назначен заместителем советника Президента Республики Узбекистан по вопросам государственной службы и взаимодействия с представительными органами власти.

Facebook|Instagram|Twitter
#LIVE

⚡️Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелда қабул қилинган ПФ-115-сон фармони доирасида экспортни қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботларини соддалаштиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахобов Палата томонидан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритмоқда.

Мазкур тадбирни YouTube каналида тўғридан-тўғри жонли эфир орқали кузатишингиз ва юқоридаги масалалар бўйича маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

👉
Жонли эфирга уланиш ҳаволаси: https://youtu.be/ZFC-eSVGUCk

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Хар бир қарич ердан самарали фойдаланиш зарур.

Бўка тумани “Дўстлик” ҳудудида жойлашган "APK BO’KA” УК пахта кластери дала майдонида дала четларига ошқовоқ экиш, дала маданияти ва ғўза парвариши юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Хайдаров ва соҳа мутахассислари ердан самарали фойдаланиш ва дала четларига турли экинлар экиш, ғўза парваришида муҳим чора-тадбирлар тўғрисида маълумот беришди.

Мавсум давомида туман ҳокимлиги томонидан фермерлар ва деҳқонлар учун мутахассислар ва агроном олимлар иштирокида амалий семинарлар мунтазам ташкил этиб борилади.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube