BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.4K photos
1.91K videos
8 files
7.38K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Электр таъминоти ҳолати яхшиланмоқда

Бўка туман электр таъминоти корхонаси томонидан Паркент маҳалласида ТП-220 да 0.4 кв тармоққа таъминот симлари тортилди, Тошлоқ маҳалласида 3 дона, Гулистон маҳалласида 10 дона, Ўзбек маҳалласида 4 дона янги темир бетон устунлар ўрнатилди.

Бўка туманининг Бўстон, Қорақўйли, Бешкапа маҳаллаларида электр таъминотидан қарздор истеъмолчиларни тармоқдан узиш ишлари амалга оширилмоқда. Юқори ва ўрта кучланиш тармоқлари авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида кўрикдан ўтказилмоқда.

Бўка ТЭТК маълумотига асосан

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
Forwarded from Nizomiddin Abbosov
#Бўка_тумани
#Онлайн_мулоқот

📌 Бўка тумани ёшлари!!!


🕰 Сешанба, 2022 йил 29 март соат 14:00 да
Бўка тумани ҳокими Аббосов Низомиддин Равшанович ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар масалаларига бағишланган овозли чат бўлиб ўтади.

Овозли чат @buka_tuman_hokimi каналида ўтказилади.

⚡️ Туманимиз ёшлари!

Тадбиркорлик, банк кредити, таълим, бандлик ва ёшлар учун мавжуд барча имтиёзлар тўғрисидаги масалалар юзасидан барча мурожаатлар қабул қилинади.

Марҳамат, онлайн суҳбатда иштирок этинг ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.

Жонли эфирга ➡️ ушбу ҳавола орқали уланишингиз мумкин!

@buka_tuman_hokimi
O'zbekiston yoshlari uchun yana bir yangilik

Mamlakatimizdagi 9309 mahallalardagi yoshlari o'rtasida besh bosqichli
"5 tashabbus" olimpiadasi bo'lib o'tadi.

Birinchi bosqich yoshlar o'rtasida mahalladagi ko'chalar o'rtasida bo'ladi.

Ikkinchi bosqich har bir sektor hududidagi mahallalar o'rtasida bo'ladi.

Uchinchi bosqich har bir tuman (shahar) dagi 4 ta sektorlardan g'olib bo'lib kelgan 4 ta jamoa o'rtasida bo'lib o'tadi.

To'rtinchi bosqich Qoraqolpog'iston Respublikasi, Toshkent shahar va 12 ta viloyat birinchiligi uchun har bir hududdagi mavjud tuman (shahar) g'oliblari o'rtasida bo'lib o'tadi.

Beshinchi bosqich Respublika birinchiligi uchun Qoraqolpog'iston Respublikasi, Toshkent shahar va 12 ta viloyat g'oliblari o'rtasida bo'lib o'tadi.

Aziz yoshlar Siz ham ushbu olimpiadada o'zingiz qiziqqan yo'nalishda qatnashmoqchimisiz?
Unda shoshiling va o'zingiz yashaydigan mahalla yoshlar yetakchilariga murojaat qiling.

Biz Siz yoshlarni beshinchi bosqich, Respublika bosqichida kutamiz.

@sh_olimov 🇺🇿
Туман маҳаллаларида “Наврўз”
байрами давом этмоқда


Бўка тумани “Мирзабек” маҳалласида Наврўз сайли бўлиб ўтмоқда.

Байрам тантанасида туман ҳокими ва туман прокурори маҳалла аҳлини байрам билан табриклашди.

Бўка туман маданият бўлими санаъаткорларининг куй қўшиқлари ушбу байрамга ўзгача шукуҳ олиб кирган.

Мирзабек маҳалласи Наврўз сайли кўплаб танловлар ва қизиқарли чиқишларга бой бўлмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

По приглашению Президента Шавката Мирзиёева Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган 29-30 марта посетит нашу страну с официальным визитом.
Основным пунктом программы пребывания высокого гостя является участие в работе второго заседания Узбекско-Турецкого Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
По итогам саммита планируется принятие Совместного заявления и ряда двусторонних документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

2022 йил октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.

Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ДАРОМАД УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 762 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 735 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 89 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 396 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 260 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 101 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 313 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 224 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 268 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 159 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 164 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 250 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 205 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 317 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram