Forwarded from Нигоҳ
⚡️ Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади
Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.
Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.
Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.
❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:
➖ хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;
➖ коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.
➖ Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.
👉@nigoh_01

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг бустер дозаси “омикрон”дан 100% ҳимоя қилади
Бу ҳақда ИТМ директори Шаҳло Турдиқулова маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мамлакатимиздаги энг оммабоп Ўзбекистон-Хитой вакцинаси устида олиб борилган тадқиқотлар янги штамм бўйича яхши натижаларни кўрсатмоқда.
Вакцинанинг кучайтирилган — бустер дозаси "омикрон" дан деярли 100% ҳимоя қилади. Хитойлик мутахассислар ҳам буни тасдиқлаган.
— — —
Бустерная доза ZF-UZ-VAC2001 на 100% защищает от "омикрона"
Об этом заявила директор ЦПТ Шахло Турдикулова. По ее словам, узбекско-китайская вакцина, наиболее популярная в нашей стране, демонстрирует по итогам проведенных исследований отличные результаты именно в отношении нового штамма.
Бустерная доза препарата предохраняет от "омикрона" фактически на 100%. Это же подтверждают и специалисты из КНР.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, “Тошкент-Чиноз” йўлини таъмирлаш, Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасини кенгайтириш ва бошқа лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда табиий газ етказиб бериш тизимида хусусий шерикликни жорий этишга доир таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари лойиҳаларни маъқуллаб, уларни сифатли қилиб қуриш бўйича топшириқлар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами улучшения дорожной инфраструктуры и системы газоснабжения.
В частности, представлена информация о проектах по ремонту автодороги «Ташкент-Чиназ», расширению улицы Темура Малика столицы и других.
Рассмотрены также предложения по внедрению частного партнерства в газотранспортную систему.
Глава государства одобрил проекты и дал поручения по их качественной реализации.
#Mirziyoyev #taqdimot #infratuzilma #qurilish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Hudud Inform
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.
⚖️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
https://t.iss.one/hudud_inform

#Бўка_тумани
Аҳоли қулайлиги учун ички кўчалар асфальтлаштирилмоқда
📊
❇️Шунингдек, бугунги кунда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли қулайлиги учун туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан шағаллаштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бўка тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Аҳоли қулайлиги учун ички кўчалар асфальтлаштирилмоқда
📊
Куни кеча “
Қўчқорсўйган” маҳалласидаги Янгихаёт кўчасининг 2 км га яқин қисмига асфальт қопламаси ёткизилди.❇️Шунингдек, бугунги кунда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли қулайлиги учун туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан шағаллаштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бўка тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда.
Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Aрманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021йилга кўчирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Aҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.
Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланди.
Бўка тумани статистика бўлими

Forwarded from БЎКА ТУМАН КАДАСТР ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ (Тожикулов Фаррух)
#аукцион #ер_участкалари
⚡️ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АЙНИ ПАЙТИ
✅Тошкент вилояти Бўка туманида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!
Куйидаги хаволалар оркали кузатиб боринг https://e-auksion.uz/
▫️Бўка туманида 49 та (кўриш)
Каналга уланиш: https://t.iss.one/bukakadastr

Forwarded from Gazetalar sharhi
Охирги марта Сиз қачон газета ёки журнал ўқидингиз?
Anonymous Poll
11%
Бугун
6%
Кеча
7%
Ўтган ҳафта
14%
Бир ой олдин
62%
Умуман ўқимайман
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#бағрикенглик
#афв
⏳Маҳкумлар муддатидан олдин озодликка чиқарилди
➡️Батафсил
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

Бўка туман электр тармоқлари корхонаси кунлик фаолиятидан лавҳалар
Бўка ТЭТК томонидан “Навобод” маҳалласида ҳокимлик томонидан ажратилган 12 дона темир бетон устунлар ўрнатилмоқда.
“Янгибоғ” маҳалласи ТП-71 да, “Мойтепа” маҳалласи ТП-72 да, “Кўкорол” маҳалласи ТП-108 да, “Навобод” маҳалласи ТП-381 да ,”Чўлобод” маҳалласи ТП-125 дараҳт шохларидан тозаланди ва “Қорақўйли” маҳалласида ТП-33 эски симлар демонтаж қилинди, 35кв Л-Пискент-1 дараҳт шохларидан тозаланди
Туман бўйича жорий таъмирлаш, янги темир бетон устунлар ўрнатиш, қарздорлик мавжуд субъектларга огоҳлантириш бериш ва ноқонуний тармоқга уланган истеъмолчиларни тармоқдан узиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube