BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.04K subscribers
22.9K photos
1.95K videos
8 files
7.57K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Yangi_O'zbekiston_yoshlari_forumi_2021
#E'tibor
#24_maktab
#Bo’ka_tumani_yoshlari

FIDOIY YOSHLAR YETAKCHISI!

🇺🇿O’zbekiston yoshlar ittifoqi Bo’ka tumani Kengashi tomonidan "Yoshlar oyligi" doirasida uzoq yillar davomida fidoiyligi va mehnatsevarligi hamda tuman, viloyat va respublika miqyosidagi tanlovlarda Sardorlar Kengashi a'zolari bilan munosib ishtirok etgan 24-maktab Yoshlar yetakchisi Lobar Orzuqulova va maktab Sardorlar Kengashini rag'batlantirish maqsadida kompyuter jamlanmasi va printer taqdim etildi.
✍️Uchrashuv davomida Yoshlar ittifoqi raisi 24-maktab Sardorlarining kelgusidagi rejalari va yangi g'oya-tashabbuslari bilan tanishdi, ular bilan samimiy muloqot qildi.
🟩Ishonamizki, bugungi uchrashuvdan so'ng Yoshlar yetakchisi hamda sardorlar ish faoliyati yanada rivojlanadi va yangi bosqichga ko'tariladi!
#Imkon
#15_maktab
#Sardorlar_Kengashi

LOYIHAGA START BERILDI

Bo'ka tumani 15-maktab "Imkon" yo'nalishi sardori Sharifa Toshmurodova "Mexrli maktub" loyihasini boshladi. U o'z tengdoshlarini loyihada faol ishtirok etishga chaqirdi va mexribon o'quvchilardan maktublarni qabul qilib olmoqda.

Sharifaning faoliyatini kuzatishda davom etamiz.
#таҳлил

БИР КУНЛИК ТЎЙ - БИР УМРЛИК ЎЙ БЎЛМАСИН!

Тўйлар ҳақида сўз очилса, беихтиёр бир савол одамни қийнайверади: бир кунлик тўйга кетадиган сарф-харажатлар, ортиқча ҳашамат ва дабдабалар тўй ўтгач аслида биз излаган ва хоҳлаган бахтни бера оладими? Оддий савол кўринса-да, «ҳа» деб жавоб бериш қийин. Шу сабабдан бугун «Ёшлар кундалиги» жамоаси сизга «Ўзбекистон ва жаҳон тўйлари: қаерда қанчага тушади?» мавзусида баъзи мулоҳазаларни тақдим этишга бел боғлади.

Қаерда? Қандай? Қанча?

Биз доим Оврўпага, Амриқога ҳавас қилиб, уларнинг хилма-хил маданиятига тақлид қиламиз. Шуни унутмангки, европаликларнинг ҳурматга лойиқ жиҳати – ҳам пул, ҳам ақл топганликларида. Тўй-маросимларни ўтказишга келганда ҳам энг ажабланарли жиҳати, уларда ҳашаматдан кўра маросимнинг мазмунга бой ўтиши муҳим ҳисобланаркан. Яъни биргина тўй учун кўп пул сарфлаш сен истаган бахтни, завқни бера олмаслигини европаликлар жуда яхши билишса керакда.

Масалан, 2019 йилги маълумотларга кўра, АҚШда тўй маросими учун ўртача сарф-харажат $29 200 ни ташкил этса (ўртача даромад 67 521 АҚШ доллари), Испанияда $23 400 (ўртача даромад 23 999 АҚШ доллари), Италияда $22 500 (ўртача даромад 31 минг евродан ошиқ), Буюк Британияда $19 200 (ўртача даромад 29 900 еврони ташкил этади; бошқа давлатлар билан солиштирганда ўртача Буюк Британия тўйларида104 та меҳмон таклиф қилинар экан), Францияда $17 600 (ўртача даромад 25 167 АҚШ доллари) ни ташкил қилади.

Шошманг, шошманг! Дарров хулоса қилманг! Бу қийматлар давлатларнинг ўртача топадиган даромадидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳисобли дўст айрилмас

Европа давлатлари одатда, тўй-маросимларни камтарона ўтказиш тарафдори бўлиб келган. Табиат қўйнида, дўстлар даврасида, яқинлар қуршовида ўтказилган тўйлар улар учун дабдаба ва ҳашаматга тўла тўйларга қараганда илиқроқ ва мазмунлироқ кайфият бахш этади. Голландияда жойлашган кўпмиллатли ва молиявий хизматлар фирмаси ING томонидан 12,700 дан ортиқ одам ўртасида ўтказилган умумевропа сўровига кўра, Европадаги 60% одамлар пулларини тўйдан кўра уйга сарфлашни афзал кўришади.

Кўрпага қараб оёқ узатиш лозим…

Ўзбекистонда-чи?
2018 йил март ойида тадқиқот олиб борган экспертлар Ўзбекистонда тўй маросимларига ўртача ҳисоблаганда 3 млрд. доллар пул сарфланишини айтган (тўй бошланишидан тортиб тугагунгача: келин харажатлари, мебель, сеп-сарпо, ош, парда, фотиҳага сарфланадиган пуллар, куёв томон харажатлари, кортеж пули). Хусусан, катта ресторанда ўтадиган бир кунлик никоҳ тўйи ўртача 10 минг АҚШ долларига тенглиги кўрсатилган (Тошкент шаҳри мисолида). Энди ўйлаб кўринг, биргина ресторан харажати 10 минг АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, айтишганларича бор эканда…«Шунча "бой" инсонлари бор "бой" давлат эканмиз-а...»😊

Маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2021 йил 31 март ҳолатига Марказий банкнинг жорий курси бўйича 267,3 АҚШ доллари (2 млн. 800 минг сўм) ни ташкил этган.

Халқаро Пресс клуб модератори, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича: «Бизда тўй маросимларига ўртача 160 млн. сўм пул кетади, деб ҳисобладик. Бугунги кунда бу пулга Тошкент шаҳри атрофидаги 3 та тумандан бирида 13 сотих ерга иссиқхона қуриб, 2700 та парранда боқиб, кунига 2500 та тухум сотса бўлади. Маҳаллий университетларда 17 талабанинг бир марталик шартнома пулини тўлаш мумкин. Болалар ўйнайдиган майдонча ёки футбол майдончасини қуриш учун 18 млн. дан 30 млн. сўмгача маблағ сарфланади».

Шундай экан...

Никоҳ тўйларига назар ташлаётганда, етти ўлчаб бир кесганга нима етсин. Ҳар ҳолда орзиқиб кутаётган тўйларингиз сизни давомли ўйларга бошламасин!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
​Бўка тумани ҳокимининг 2021 йил 30 октябрь кунидаги “Ахоли орасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис гази билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартиралик уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш тўғрисида”ги 244-10-137-Q/21-сон қарори
ҳамда 2021 йил 19 ноябрь кунидаги Бўка тумани худудида 2021 йилнинг 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан, Бўка туман марказига туман ФВБ томонидан “Ис газидан огох бўлинг” ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” бўйича тарғиб этувчи плакатлар илинди.

Бўка тумани ФВБ
#Тайинлов

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи А.Аденовнинг тегишли буйруғига асосан Алимов Ўктам Неъматуллаевич 2021 йил 25 ноябрдан Бўка тумани Ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўктам Алимов ҳокимият тизимида кўп йиллар давомида раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини олиб борган.

Маълумот учун: Бўка тумани Ободонлаштириш бўлимининг собиқ бошлиғи И.Эргашев даволаниб, соғлигини тиклаш мақсадида ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилди.

Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бўка туманида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида кўплаб профилактик тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

🚒 Бўка туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тумандаги 12-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

⚡️Шунингдек куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан захарланиш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube