#Yoshlar_oyligi_2021
#Yosh_notiqlar
#Bo'ka_tumani_yoshlari
Munozara turniri g'oliblari aniqlandi
💼O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Bo‘ka tumani Kengashi tomonidan yoshlarning huquqiy savodxonligini oshirish, ularning tanqidiy va tahliliy fikrlash ko‘nikmasini o‘stirish, notiqlik san’atini rivojlantirish maqsadida 1-son kasb-hunar maktabi Faollar zalida “Munozara” intellektual turnirining Bo‘ka tumani bosqichi tashkil etildi.
🔷Turnirda ishtirok etgan jamoalar qur’a tashlash yo‘li bilan “Tasdiq” va “Inkor” jamoalariga bo‘lindi. Hakamlar hay’ati a’zolari va Time keeper vazifasiga malakali mutaxassislar biriktirildi. Hakamlarning yakuniy xulosasiga ko‘ra jamoalar quyidagi o‘rinlarni egalladi:
I o‘rin – Professional ta’lim muassasalari jamoalari orasidan Bo‘ka Agrotexnologiyalar texnikumining “Yangi yulduzlar” jamoasi;
I o‘rin – Umumiy o‘rta ta’lim muassasalari jamoalari orasidan Bo‘ka tumani 46-maktabning “Bunyodkor yoshlar” jamoasi.
✅Tadbir yakunida barcha jamoalar Diplomlar bilan rag'batlantirildi.

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Зоир Мирзаевнинг зиёлилар ҳамда ёшлар билан мулоқоти: илк таассурот ва режалар
Бугун Чирчиқ шаҳрида Зоир Мирзаев бир гуруҳ зиёлилар ҳамда ёшлар билан мулоқот қилди. Қуйида мазкур мулоқот тафсилотлари, асосий жиҳатлар ҳамда янгиликлар ҳақида тўхталамиз. Дастлаб учрашув давомида зиёлилар томонидан билдирилган таклифларнинг айримларини келтирамиз.
✅Билдирилган таклифлар
- Мактабларда ўтадиган тадбирларга керакли аудиторияни чорлаш. Фақат аълочилар иштирокида тадбир ўтказишдан воз кечиш;
- Ёш лидерлар тайёрлаш учун олий ва қуйи таълим тизими ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
- "Тошкент вилояти қомуси"ни яратиш.
- Ижодкорлар учун ҳокимиятнинг максимал очиқ бўлиши;
- Маҳаллий матбуотни қўллаб-қувватлаш;
- Маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш учун халқ таълими, мактабгача таълим ва жойлардаги Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари уйғун ишлашига шароит яратиш;
- Ҳомийлик асосида бадиий китоблар чоп этиш;
- Чирчиқ давлат педагогика университети қошида Журналистика факультетини ташкил этиш.
✅Вилоят ҳокимининг муносабати
Зоир Мирзаев барча таклиф ва ташаббусларни эшитди ва дафтарчасига ёзиб олди. Баъзи аниқлаштирадиган нуқталар бўйича қўшимча маълумотлар сўраб олди. Эътибор берганим, у барчасини бажарамиз деб баландпарвоз ваъда бергани йўқ. Ёки ножўя, аллақачон қонунчиликда мавжуд бўлган масалани кўтарганларни жеркиб ташламади. Босиқлик ва вазминлик билан мулоқот қилди.
Айниқса, босма нашрлар ҳақида айтилган фикр: "Биз газетани йўқотишдан қўрқмаймиз, унда шаклланган ижодкорларни йўқотишдан қўрқамиз", деган сўзлар журналистларга қанот бағишлади. Шунингдек, Зоир Мирзаев томонидан вилоят қомусини яратиш, ижодкорларнинг китобларини нашр этишга кўмаклашиш, ижодкор ёшларнинг асарларидан иборат "Тошкент мавжлари" тўпламини чоп этиш сингари хайрли ишлар йўлга қўйилиши айтилди.
✅Умумий кайфият
Ушбу мулоқотдан яққол англашиладиган жиҳат шу бўлдики, эндиликда Тошкент вилоятида адабиёт, санъат, журналистика соҳаси вакиллари ва блогерларга бўлган муносабат ўзгаради. Ўзгариши шарт. Вилоят ҳокими шундай иш олиб бориши ва барчадан ушбу мезонларни талаб қилиши – энг ҳаққоний, мардона ва энг тўғри қарор бўлди.
Зиёлилар, ёшлар яна жуда кўп таклифлар билдиришди. Асосийси, бу - икки томон ҳам кутган, шунга эҳтиёж етилиб қолган мулоқот экани сезилиб турди. Вилоят ҳокими ҳар бир савол ва таклифга салмоқлаб, асосли муносабат билдирди. Кўриниб турибдики, у ҳудудни бошқаришда шак-шубҳасиз, зиёлилар фикрига таянади, суянади.
✅Ёшлар билан ишлаш тартиби ўзгаради – грант, яшил ҳудуд, ойларга ном бериш
Энг асосийси – вилоят ҳокими ёшлар билан ишлаш борасида мутлақо янгича ёндашувлар тарафдори эканлиги. Бугун қарийб тўрт соат давом этган мулоқотдан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқининг ҳудудий раҳбарлари билан суҳбат қилди.
Зоир Мирзаев бу мулоқотда бир неча таклиф ва режалари билан ўртоқлашди. Хусусан, эндиликда Тошкент вилоятида ҳар бир шаҳар ва туманда ёшларнинг махсус яшил ҳудуди бўлади. Яъни қаердаки бўш, қаровсиз ётган ер майдони бўлса, ёшлар боғ яратиш ташаббуси билан чиқса, ҳокимлик томонидан кўчатлар берилади, боғ барпо қилинади.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятида 2022 йилдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра, ҳар бир ойга махсус ном берилади. Масалан, январь ойида ёшлар муаммоларига доир энг оғриқли мавзу бўйича иш олиб борилади ва вазият тизимли таҳлил қилинади. Туман-шаҳарда уй-жойга, таъмирга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича иш олиб борилади. Йил давомида фаоллик кўрсатган ёшлар, ҳомийлар эътироф этиб борилади. Энг катта янгилик – 2022 йилдан бошлаб вилоятда турли йўналишда Ёшлар учун вилоят ҳокимлиги гранти берилади.
✅Хулоса
Албатта, бояги мулоқот таъсирида ёзилган ушбу фикрларда жараённинг барча муҳим деталлари қамраб олинмаган бўлиши табиий. Аммо бир фикрда собитман: Биз ёшлар сиздек билимли ва тажрибали устоз-мураббийга муҳтож эдик. Бугунги мулоқот ва ҳаётбахш режалар бизга қувват бағишлади. Уларни амалга оширишда Тошкент вилояти ёшлари сизга камарбастамиз.
"Ёшлар кундалиги" жамоаси.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу соҳани молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.
Келгуси йили пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши айтилди. Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по мерам развития плодоовощеводства и дехканских хозяйств.
Будет внедрена новая система финансирования отрасли, расширения оказания агроуслуг.
Определены меры по предоставлению в следующем году 80 тысяч гектаров земель, высовобождаемых от хлопчатника и зерновых культур, на создание дехканских хозяйств. Затронуты и вопросы эффективного использования подсобных хозяйств.
#Mirziyoyev #videoselektor #mevasabzavotchilik #tomorqa
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ўқувчи ёшлар ёнғинни олдини олиш бўйича бирламчи тушунчага эга бўлмоқда
Бўка туманида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида кўплаб профилактик тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тумандаги 7, 9, 12, 48, 54 - мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилари билан, кундалик ҳаётда келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан захарланиш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Маълумот ўрнида, Юртимизда 15 ноябрдан 15 декабргача "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" деб эълон қилинган.
Бўка туман ФВБ