BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.02K subscribers
22.6K photos
1.93K videos
8 files
7.47K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Бўка тумани электр тармоқлари корхонаси фаолиятидан кунлик лавҳалар

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан бугун "Олтиш" маҳалласига эски ёғоч устунлар ва тармоқни янгилаш мақсадида 20 дона темир-бетон устунлар олиб келинди.

"Қорақўйли" маҳалласида ПҚ-2661 сонли қарор ижроси доирасида янги тармоқ симлари ўтказилмоқда.

"Бунёдкор" маҳалласида ПҚ-2661 сонли қарор ижроси доирасида янги трансформатор ишга туширилди.

Шунингдек туман маҳаллалари бўйлаб трансформаторлар ва электр тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ёшларни қўллаб қувватлаш давом этмоқда.

Бўка туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28-апрелдаги 250-сонли қарорига асосан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб–ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланган.
Ушбу
Бугун туман ҳокимлигида 5 нафар ёшларга тикув машинкалари топширилди.

Меҳнатим билан рўзғоримизга ёрдамлашмоқчи эдим. Тикув мошинаси сотиб олишга ўзимизда шароит йўқ эди, ҳоким қабулига келганимда ёшлар дафтарида эканлигим, мурожаатга асосан ёрдам берилишини айтишганди.
Рости аввалига ишонмадим, бугун тикув мошинаси топширилиши “Ҳалқаро қизлар куни”га тўғри келгани икки карра хурсанд қилди.
—дейди “Янгиҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
#Онлайн
#Ҳоким_қабули

Айни вақтда туман ҳокимлигида
Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосовнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

Қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми моддий ёрдам, ер муносабатлари ва банк кредити йўналишида бўлмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
UZ: Пойтахтдан "Тошкент денгизи"гача тезюрар автобус лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган

➡️Батафсил

RU:От столицы до Ташморя планируется запустить BRT

➡️
Подробно

EN:BRT is planned to be launched from the capital to Tashkent sea

➡️
More info

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
📌 QR кодини сканер қилинг ва янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи HUQUQIY AXBOROT каналига аъзо бўлинг!
👉 https://referal.adliya.uz/r/l?c=ducfAmAm83
"Қорақўйли" маҳалласида қабул ўтказилди.

Телеграм бот
орқали келиб тушган мурожаатларга асосан Бўка тумани ҳокимининг "Қорақўйли" маҳалласида жойлашган "Қорасийроқ" кўчасида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда электр энергияси, ичимлик суви ва ички йўллар бўйича мурожаатлар тингланди.

Хусусан Қорасийроқ кўчасида жойлашган ичимлик суви қудуғи қарийб 20 йилдан буён яроқсиз ахволда бўлиб фуқароларнинг хақли эътирозларига сабаб бўлган.

Ушбу масала туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб маъсулларга топшириқ берилди.
"Тошкентсувтаъминот" МЧЖ Бўка туман бўлими рахбари томонидан эртанги куннинг ўзида ушбу муаммони бартараф этиш ишлари бошланиши билдирилди.

Ушбу қудуқ тозаланиши эвазига қарийб 120 хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube