BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.04K subscribers
22.4K photos
1.91K videos
8 files
7.4K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Талаба_бўлдим

Кудратова Зилола Валижон қизи -
1 мактаб битирувчиси.

🤩 Тошкент шаҳридаги YEOJU техника институти талабаси!

Табриклаймиз!
@buka_news
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRQm7aN5zQlvNPSIA
“Tik-tok” ижтимоий тармоғида «islom721” номли фойдаланувчи томонидан эълон қилинган видео бўйича Бўка туман ҳокимлиги маъсуллари ўрганиш бошланганлигини маълум қиламиз.

Видеода фуқаролар электр энергияси хисоб китобида асоссиз қарздорлик мавжудлиги ва тармоқдан узиб қўйилганлиги ҳақида маълумот беришган.

Батафсил маълумот ҳолатга аниқлик киритилиши билан берилади.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
#Талаба_бўлдим

👤 Фозилов Султонхон Жахонгир ўғли - 54 мактаб ўқувчиси

🤩 Тошкент шаҳридаги YEOJU техника институти талабаси!

Табриклаймиз!
@buka_news
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRQm7aN5zQlvNPSIA
#Талаба_бўлдим

Хабибуллаева Шахло - 16 мактаб ўқувчиси

🤩 Тошкент шаҳридаги AKFA университети талабаси!

Табриклаймиз!
@buka_news
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRQm7aN5zQlvNPSIA
#Талаба_бўлдим

Абдулбоқиев Диёрбек Бахромович

🤩 Тошкент шаҳридаги YEOJU техника институти талабаси!

Табриклаймиз!
@buka_news
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRQm7aN5zQlvNPSIA
#Талаба_бўлдим

Жўраева Лобар - 3 мактаб битирувчиси

🤩 Cambridge International University ёки AKFA университети талабаси!
(Қайси университетда ўқиш Лобарнинг танловига боғлиқ)

Табриклаймиз!
@buka_news
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRQm7aN5zQlvNPSIA
#Дайжест

❗️6 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўка тумани.
“Обод қишлоқ” дастури - амалда

*Олмалиқ шаҳри. Раҳбар ва фуқаро юзма-юз келганида...

*Қуйи Чирчиқ тумани. Сайёр қабул навбати учинчи секторда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Уйлар ҳам, муаммолар ҳам "кўп қаватли"

*Бекобод тумани. Куз-қиш мавсуми яқин: газ таъминотида нима гап?

*Тошкент тумани. Барча муаммонинг ечими доимий мулоқотда

*Янгийўл шаҳри. Имконият ва имтиёзлар ҳар жабҳада қўл келмоқда

*Пискент тумани. Муротали "Жумабозор"ида кўчма эмлаш пункти иш бошлади

*Бўка тумани. Ичимлик сувидан муаммо бўлмаслиги керак

*Янгийўл тумани. Башорат Раҳимқулова: "Илгари ҳокимларга гап айта олмас эдик..."

*Чирчиқ шаҳри. Ражадаги учрашувда режада йўқ муаммолар ҳам айтилди

*Юқори Чирчиқ тумани. Халқчил ёндашув изчил натижалар беради

*Қибрай тумани. Тадбиркор аёлларга фойдали сабоқлар

*Бекобод шаҳри. Ободлик ҳар манзилнинг файзи

*Ангрен шаҳри. Учинчи сектор кўмакка шай

*Юқори Чирчиқ тумани. Бир масаланинг ўн ечими

*Бўстонлиқ тумани. Адабий дўстлик - абадий дўстлик

*Оҳангарон тумани. Тадбиркордан масала, мутасаддидан ҳафсала

*Оққўрғон тумани. Оддий одамларнинг мураккаб муаммолари

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Тезкор

⚡️Кечаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.

@buka_news
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRQm7aN5zQlvNPSIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун

Бугун 7 август. Саидислом ака Сайдуллаевнинг таваллуд кунлари.

Бу инсонни танимаганлардан кўра таниганлар кўпчиликни ташкил қилса керак... Узоқ йиллар раҳбар лавозимларида ишлаб, юртимиз ривожида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган инсонлар қаторида бу инсоннинг ўрни беқиёс десак муболаға бўлмайди!

Саидислом ака Сайдуллаевга фарзандлари, оила аъзолари ва барча яқинлари номидан узоқ умр, ишларига ривож ва фарзандлар роҳатини кўриб юришларини тилаб қоламиз!

(Видеони кўринг! Қизиқ кадрлар бор!)

@buka_news
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRQm7aN5zQlvNPSIA
Халқ депутатлари Бўка туман Кенгаши депутати, “Ёқутҳон Саид” фермер хўжалиги рахбари Саидислом Сайдуллаевни таваллуд айёми билан чин кўнгилдан табриклаймиз.

Саидислом ака кўп йиллар тумандаги турли ташкилотларга рахбарлик қилганлар. Фермер хўжалиги ташкил этган биринчи фермерлардан.

Бир неча ой илгари кўрсатув тайёрлаш учун далаларида бўлганимизда узоқ сухбатлашгандик. Деҳқончилик сир асрорларидан шахсий ҳаётларигача гаплашдик.
Шунда Саидислом акани
чин инсоний фазилатлар соҳиби, машаққатли меҳнатни ортидан фаровонлик кўрган, ўзоқни ўйлаб иш қиладиган, ўз жамоаси, ишчиларига нисбатан адолатли ва меҳрибон рахбар сифатида танидик.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати жамоаси номидан Сизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик ва оилавий ҳотиржамлик тилаймиз.
#Тайинлов

💼 Судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгаши қарори билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Кенгаш қарорига кўра:

▪️Бахром Файзиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

▪️Сухроб Рахматуллаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/83277030

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Йўллар обод бўлмоқда

Бўка тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан “Дўстлик” маҳалласининг “Маданият” кўчасига бугун асфалт қопламаси ётқизилди.

Жами 350 метр масофага белгиланган ушбу йўл ишлари бугун тугатилиб аҳоли учун қулайлик яратилди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
Ижро интизоми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳокимлик мажлислар залида туман ҳокими Низомиддин Аббосов рахбарлигида танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, мутахасислар ва ташкилот рахбарлари иштирок этишди.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, мурожаатни мазмун моҳиятини чуқур ўрганиб муаммонинг асл сабабига эътибор қаратиш зарур эканлиги таъкидланди.

Мурожаатга жавоб бериш ва кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликлари учун бир қатор ходимларга қонунда белгиланган тартибда интизомий чора кўрилди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
⚡️Тезкор хабар

ССВ: УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Alimoff
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Манабу видеони кўриб ғалати ҳисларни туйдим. Бошим музлаб кетди, юрагим уруши тезлашди, ич ичимдан мана шу юртошимиздан фаҳрланиб кетдим. Яшавор Баҳодир! Олға ўзбекнинг мард ўғлони!

@nurbekalimov
Чемпионлар тақдирланди.

Жорий йилнинг 3-8 август кунлари Қирғизистон республикасининг Иссиқкўл ва Чўпонота шаҳарларида спортнинг "USMANOV COMBAT SYSTEMS" тури бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари бугун туман ҳокимлиги томонидан эсдалик ссовғалари билан тақдирланди.

Маълумот учун: Ушбу жаҳон чемпионатида қатнашган 7 нафар спортчи ёшларимизнинг 2 нафари 1 ўринни, 5 нафари эса 3 ўринни қўлга киритишди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати