BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.04K subscribers
22.9K photos
1.94K videos
8 files
7.56K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Forwarded from Nizomiddin Abbosov
📌 Бугун Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов
1-сектордаги “Янги хаёт,
“Дўстлик”, “Наврўз” маҳаллаларида
"Темир дафтар"га киритилган фуқароларнинг ҳонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.

💐 Шунингдек, туман ҳокими ушбу маҳаллаларда яшовчи ёши улуғ онахонларнинг ҳолларидан хабар олди.
Уларни байрам билан самимий табриклаб, байрам совғаларини тақдим этди.

Бўка тумани ҳокими
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

🎤2021 йил 10 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар билан танишиш мақсадида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш" мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

🌐Вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича мутасаддилари иштирокидаги мазкур тадбирда ОАВ ва аҳоли вакиллари онлайн тарзида қатнашишлари ҳам мумкин.

Тадбир Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" МФЙ да жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтади.

Эслатма: эртага, яъни 10 март куни "Пахтакор" метроси бекатидан 9:30 дa транспорт жўнаб кетади.

Шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича матбуот анжумани кун тартиби:
11:00-11:30 масъуллар ҳисоботи;
11:30-12:30 савол-жавоб;
12:30-13:30 тушлик;
14:00-15:00 Ўрта Чирчиқ туманидаги гидропоника усулидаги иссиқхона фаолияти билан танишув;

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
@hokimga_murojaatBOT

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;

https://us02web.zoom.us/j/3529966394?pwd=VjhIN2w1ZS8va2lQem9rV080bVg4QT09
(Код: 2328076)

☎️ +99871 232 80 24
+99899 825 33 26

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ШУ КАНАЛда овоз бериш жараёни бошланди. Совринлар ҳам чакана эмас: телевизор, телефон ва блендер.

Қани каналга кириб, энг яхши видеотабрикни аниқлашда ёрдам берворамизми? Кетдик, одамлар!😉🙋‍♀️🙋‍♂️

https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турции во главе с министром иностранных дел Мевлютом Чавушоглу.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы развития узбекско-турецких отношений.
В ходе беседы особое внимание уделено вопросам практической реализации договоренностей первого заседания Совета стратегического сотрудничества на уровне глав государств, состоявшегося в Анкаре в феврале прошлого года.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бўкада ички кўчалар обод бўлмоқда.

Тошкент вилояти ҳокими в.б Даврон Хидоятовнинг бевосита кўмагида жорий йилнинг февраль-март ойларида Бўка туманининг 42 та маҳаллалари ички кўчаларига жами 45 км масофада шағал қоплама ётқизилди.

Ички кўчаларга биринчи босқичда шағал қоплама ётқизилиши, кейинчалик босқичма-босқич асфальт қилиш режалаштирилган.

Туман мутасаддилари бошчилигида хар куни туман маҳаллаларига 15-20 юк ташувчи транспортда шағал кириб келмоқда ва график асосида маҳаллаларга тарқатилмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram
БЎКА ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг 2021 йил 10 март куни тақдим этган № 380-01/104-сонли ахборот хабарномасига асосан, жорий йилнинг
13-14 март кунлари Европанинг Москва области ҳудудида хосил бўлган совуқ ва нам ҳаво Россия Федерацияси Поволжье орқали республика ҳудудига кириб келади, яъни:

❗️13-14 март кунлари республика ҳудудида ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланиб, айрим жойларда кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 13 март куни қор ёғиб, айрим жойларда кучаяди.

❗️14-15 март кунлари республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кечаси 2-70С совуқ, кундузи 20С совуқ ва -30С илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 10-150С гача совуқ ва кундузи 2-70С гача совуқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 6-110С гача совуқ ва кундузи 0-50С гача совуқ бўлади.

❗️13-14 март кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с (62-80 км/соат) тезликда эсиб, вақти-вақти билан шамол тезлиги 25-28 м/с (90-101 км/соат) гача кучайиши мумкин.
Кутилаётган кучли шамол ва совуқ ҳарорат чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг харакати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетик хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Бўка тумани ФВДТ тасарруфидаги техник воситалар, асбоб-анжомлар ва жихозларнинг ҳамда тиббиёт муассасаларидаги қўшимча жойлар, тиббиёт воситалари ва дори-дармонларнинг заҳирасини ташкил этилиши, тез тиббий ёрдам бригадалари, йиғма меҳанизациялашган отрядларнинг шайлиги, уларнинг ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминланганлиги ўрганиб чиқилиши ташкил этилсин ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиши назоратга олинишини;
тезкор вазият тўғрисидаги маълумотлар хар 4 соатда, вазиятнинг кескин ўзгариши ҳолларида зудлик билан Бўка тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 573-60-01 рақамига ва қисқа рақам “101”, “1050” телефонлари орқали хабар берилиб, ФВДТ қуйи тизимлари билан узлуксиз ва сифатли алоқа алмашинуви таъминланишини сўраймиз.

Бўка тумани ФВБ ФВДТ ва ФМБ бошлиғи
катта лейтенант Пердабеков Шухрат Суннатович
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинар ўтказилмоқда

2021 йилнинг 9-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари ўтказилмоқда.

Ўқув-семинардан кўзланган мақсад — матбуот котибларининг ахборот билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, медиасаводхонлик, очиқликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш, ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш каби йўналишларда билимларини оширишдан иборат.

👉 Батафсил

@aoka_uz