BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.4K photos
1.91K videos
8 files
7.38K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг VI- чақириқ ХХХ сессияси бўлиб ўтди

⚡️Сессия кун тартибига кўра, муҳокама этилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришди.

📍Хусусан, аҳолининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда 2021 йилга мўлжалланган туманда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури кўриб чиқилди.

📌Сессияда муҳокама этилган барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

🎖Сессия якунида туман фаоллари иштирокида
Бўка тумани 16- мактаб директори
Рахмонов Одилжон Абдусатторовичга Ҳалқ таълими вазирининг буйруғига асосан
“Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими аълочиси” нишони туман ҳокими томонидан тантанали равишда топширилди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram
Бўка тумани Даштобод маҳалласида ёшлар учун спорт тадбири уюштирилди.

Уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш, воллейбол ва велоспорт турларидан ўтказилган ушбу мусобақаларда жами 380 нафар иштирокчилар ғолиблик учун курашдилар.

Ёшларнинг ушбу тадбирида Бўка туман ҳокими
Низомиддин Аббосов,
Ҳалқ қабулхонаси мудири Қидирали Пўлатов, мудофаа вазирлиги маҳсус авария тиклаш бошқармаси бошлиғи полковник Бекзод Аденов ёшларнинг таклифига биноан веломарафонда иштирок этишди.

Туман ҳокимлиги ва мудофаа вазирлиги томонидан ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.
Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраля примет участие в работе 46-й сессии Совета ООН по правам человека.
В связи с пандемией коронавируса нынешнее заседание совета будет проходить в городе Женеве в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства подробно остановится на приоритетах углубления демократических преобразований в стране и основных направлениях работы в рамках Совета по правам человека.

#Mirziyoyev #IHK #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Karvon
#Harbiylar
#Bo'lajak_askarlar
#Vatanparvarlik

VATANPARVARLIK KARVONI YANGI MANZILDA!

Yoshlarni Vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularda Ona Vatanning ertangi kuniga daxldorlik hissini yanada yuksaltirish maqsadida Bo'ka tumani "Ibrat" MFY hududiga 42219, 33420-harbiy qism askarlari ishtirokida "Vatanparvarlik karvoni" tashrif buyurdi.

Tadbirda qurol-aslahalar va harbiy texnikalar ko'rgazmasi namoyish etildi.
54-umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchilari esa o'zining harbiy chiqishlari va kuy-qo'shiqlari bilan barchani xushnud etdi.

Yoshlar ittifoqi Bo’ka tuman bo’limi
#Yetakchilar_oyligi
#futbol
#Do'stlik_uchrashuvi

YETAKCHILAR OYLIGI DAVOM ETMOQDA

O'zbekiston yoshlar ittifoqi Bo'ka tumani Kengashi tashabbusi bilan "Yetakchilar oyligi" doirasida korxona va tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan xodimlar o'rtasida sportning mini futbol turi bo'yicha "Do'stlik uchrashuvi" tashkil etildi. Musobaqada jamoalar murosasiz kurash olib borishdi va quyidagi natijalar qayd etildi:
🥇I o’rin – Bolalar-o'smirlar sport maktabi jamoasi
🥈II o’rin – 15-Mehribonlik uyi jamoasi
🥉III o’rin – Yoshlar yetakchilari jamoasi
🥉III o'rin - 19-sonli Bolalar Musiqa va san'at maktabi.

Musobaqa yakunida barcha jamoalarga Diplom va kitoblar to’plami taqdim etildi.

"O'zbekiston yoshlar ittifoqi Bo'ka tumani Kengashi"