BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.9K photos
1.95K videos
8 files
7.58K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Навоийхонлик
Бўка тумани

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сонли Қарори ижросини таъминлаш максадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Бўка туман бўлинмаси Бўка тумани 1-сон касб ҳунар мактаби билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Алишер Навоий сиймоси пойида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий пойига гуллар қўйиш билан бошланди. Ўқувчилар томонидан Навоий ижоди намуналаридан ғазаллар, рубоийлар ўқилди, Навоий ва Гули монологи ижро этилди. Ўқувчилар ижросида Навоий ва Гули сиймоси гавдаланди.
Бу каби тадбирларни ташкил этишдан мақсад ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда адабиёт ва шеъриятга хурматни янада оширишдан иборат.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Бўка тумани тадбиркорлари диққатига!

Фаолиятингиз давомида дуч келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан
Эртага 13 февраль
Соат: 11:00
Бўка туман ҳокимлиги мажлислар залида
туман ҳокимининг
“тадбиркорлар билан учрашув”и бўлиб ўтади.

Учрашувда тегишли ташкилот рахбарлари иштирок этишади.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram
Спорт фахрийлари тақдирландилар.

Бўка туманида фаолият юритган, спортга умрини бахшида этган фахрий мураббийларга куни кеча Бўка туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида кўкрак нишони ва гувоҳномалар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баходир Махситов иштирок этиб спорт билан шуғулланиш учун бугунги кунда яратилган шарт шароитлар, ёшларни спортга жалб этиш йўлидаги муҳим ишлар тўғрисида гапириб ўтди.

Тақдирлаш қисмида
Баходир Махситов фахрий спорт-мураббийларига кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларни тантанали равишда туман ҳокими ва миллий олимпия қумитаси ходимлари билан биргаликда топширди.

Ёшларни спортга бўлган қизиқишини орттириш, кўп йиллик мехнати ва садоқати, махоратли шогирдлар тарбияси учун Бўка туманидан 8 нафар мураббий ушбу унвон соҳиби бўлишди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram
Forwarded from ИНФО| ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фош_этамиз

«Халқ банки»дан кредит олган ёшлар нега алданди?

Тошкент туманида яшовчи Достон ва Ҳайитбой «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида🐇 қуёнчиликни ривожлантириш учун кредит олишади.

Аммо, уларни бу ишга қизиқтирган одам алдаб кетади. Яъни, қуённи кредит олувчиларга бериши керак бўлган таъминотчи корхона на пулни ва на қуённи бермай, ўзи «қуён» бўлади.😠

Жиноят иши қўзғатилган. Тергов кетаяпти. Мабодо, сиз ҳам шундай ёлғон қурбони бўлсангиз, қаерга мурожаат қилишни биласиз.👇

Алоқа учун бот: @Yoshlar_aloqada_Bot
________
Каналга уланинг: https://t.iss.one/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6

Лотинга ўтиш | Facebook |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини амалда бажариш мақсадида ҳамда вилоят футбол ассоциациясининг 2021-йилги иш режаси асосида малакали ва етук мураббийларни тайёрлаш учун 2021 йил 11 феврал куни Бука туман болалар ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг “Д” лицензияси учун ўқув амалий курси бошланди. Ўқув курси давомида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан иқтидорли ёшлар билан биргаликда тажрибали футбол жонкуярлари ҳам иштирок этмоқда. Ўқув курси жорий йилнинг 17 феврал кунига қадар давом эттирилади.


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
МАРКЕТИНГ ВА МЕДИЯ БЎЛИМИ
Forwarded from "Халқ овози"
Бўка туманидан илк бор Олимпиадага йўлланма олиш ва унда иштирок этиш учун туманимиз вакили Янгиқўрғон МФЙ да истиқомат қилувчи 1993 йил 10 сентябрда туғилган кўплаб ҳалқаро турнирлар ғолиби 2018 йил Жакарта Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби,Турғунов Иззатда ушбу имконият учун куч синашмоқда.
Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара-енгил атлетика бўйича “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.
Иззат Турғунов узунликка сакраш баҳсларининг T36 классида 5.56 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Иззат Турғунов (узунликка сакраш) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди).

@XO_2020_X
Банклар “маҳаллабай” кесимда ишламоқда

Марказий банк Раиси ўринбосари Камалов Аюбхон Арибджанович
“маҳаллабай ишлаш” тизими бўйича Бўка туманида бўлди.

Раис ўринбосари Бўканинг
“Олтиш”, “Қулдироқ” маҳалларида хонадонма-хонадон аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларга кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш каби йўналишлар бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шунингдек ўрганиш давомида туман хамда вилоят тижорат банклари рахбарларига
“маҳаллабай” ишлаш тизимининг мазмун моҳияти ҳақида жойида аниқ мисоллар билан тушунча берилди.

Ўрганиш давомида Раис ўринбосарига туман ҳокими Низомиддин Аббосов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Хаким Элманов ва тегишли ташкилот рахбарлари хамрохлик қилишди.

#Бўка