BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.4K photos
1.91K videos
8 files
7.39K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлиси олдидан барча иштирокчилар - аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар, фахрий меҳмонлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари биргаликда суратга тушди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ мамлакатлари номидан халқаро ҳамжамиятни Покистондаги табиий офатнинг кенг кўламли салбий оқибатларини бартараф этиш учун ушбу мамлакатга имкон борича гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев от имени стран ШОС призвал мировое сообщество оказать посильную гуманитарную помощь Пакистану в целях преодоления масштабных негативных последствий стихийного бедствия в этой стране.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств–членов Шанхайской организации сотрудничества

Speech of the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the meeting of the Council of Heads of the Member-States of the Shanghai Cooperation Organization

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from davletovuz
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Садир Жапаров мажлис бўлаётган зални тарк этгани хабар қилинган эди. Онлайн эфирда унинг мажлисда эканлигини кўриш мумкин.
Forwarded from Komil Allamjonov
Тадбир режадагидек тўлиқ таркибда, дўстона рухда ўтмоқда. Оммавий ахборот воситалридан ҳар бир маълумотни текшириб, ундан кейин беришингизни сўраймиз. Ҳамкорлик учун катта раҳмат.
#Besh_tashabbus_olimpiadasi
#Milliy_kurash
#Bosh_prokuror_kubogi

Bugun 16-sentabr kuni "Besh tashabbus" olimpiadasining 2-mavsumi doirasida "Milliy kurash" 🤼 sport turi bo'yicha ikki yosh toifasi: 16-21 va 22-26 yoshli erkaklar👱‍♂ va ayollar👱‍♀ o'rtasida "Bosh prokuror kubogi"🏆 musobaqasining mahalla bosqichi o'tkazildi.
Musobaqa tumanning 4 ta hududida "Kiyikchi", "Navobod", "Katta-Ravot" hamda "Oltish" mahalla fuqarolar yig'inlari hududlarida bo'lib o'tdi va unda tumanning 23 ta mahalla fuqarolar yig'inlaridan tashrif buyurgan yoshlar faol ishtirok etishdi.
"Milliy kurash" 🥋 sport turi bo'yicha o'tkazilgan "Bosh prokuror kubogi"🏆 musobaqasining mahalla bosqichida g'oliblikni qo'lga kiritgan yoshlar musobaqaning Sektor bosqichiga yo'llanma olishdi.
Самарқандда Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олишди.
Forwarded from Нигоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлиси якунига етди. Иштирокчилар Самарқанд декларациясини қабул қилишди.

Ташкилотнинг навбатдаги саммити илк бор Ҳиндистонда ўтказилади.

Telegram | YouTube
Forwarded from Нигоҳ
❗️ Самарқандда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олдилар.

Шунингдек, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини жадаллаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Telegram | YouTube
Ўқув семинар ўтказилди

Бўка тумани "Хўжақўрғон" маҳалласида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимов иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда Бўка тумани маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, фаоллар ва маҳалла аҳли иштирок этди.

Томорқадан самарали фойдаланиш, "тўқсонбости" экин турларидан экиш ва парваришлаш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва Фермерлар Кенгаши томонидан ушбу вазиятларда берилиши мумкин бўлган ёрдам ва амалий кўмаклар тўғрисида маълумот берилди.

Фуқароларга нафақат "тўқсонбости" балки баҳорги экинларни режалаштириш, "бир маҳалла -бир маҳсулот" тамойили асосида сердаромад экин турлари етиштириб томорқадан қўшимча даромад олиш бўйича маълумотлар етказилди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати