BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.31K subscribers
25.2K photos
2.13K videos
8 files
8.3K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
#Инфографика

2017—2022 йилларда БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ва тайёрланган 5 та ҳужжат қабул қилинди.

@uzbyuksalish
Тикув машиналари топширилди

Бўка туманининг Бўка маҳалласи географик жиҳатдан туманнинг энг олис маскани ҳисобланади.

Ушбу маҳаллада яқин ойларда кўплаб ободонлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилди.

Амалга оширилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида, Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарори ижроси доирасида, Бўка туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан Ёшлар дафтарига киритилган 20 нафар ишсиз ёшларга тикув машиналари субсидия асосида олиб берилди.

Бугун туман ҳокими Н.Аббосов, ҳоким ўринбосари А.Мирзаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман раҳбари О.Джураев томонидан ушбу тикув машиналари ёшларга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Алламжонов Комил Исмоилович назначен на должность заместителя руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати

Обращение Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам международной конференции «Афганистан: безопасность и экономическое развитие»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида фаол ёритилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Forwarded from Нигоҳ
⚡️ Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди.

2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари маън этилмайди.

🔹Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

💴 Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

🛒 Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

🗓 Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

Telegram | YouTube
2022 йил 27 июль куни Бўка тумани Тиббиёт Бирлашмаси мажлислар залида Жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди раиси Ш. Абдуқодиров ҳамда тиббиет ходимлари билан биргаликда “Одам савдоси” ва “Чақалоқ савдоси” жиноятчиликка қарши курашиш мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

Бундан ташқари “Коррупция тўғрисида”ги қонун юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тиббиёт ходимлари ўзларини қонун бўйича қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олди.

Куннинг иккинчи ярмида Бўка тумани Давлат Солиқ Инспекциясида Жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди раиси Ш.Абдуқодиров томонидан “Тадбиркорлик фаолияти”га оид қонунлар тўғрисида тушунтиришлар ва тадбиркорларни қизиқтирган саволларга тегишли қонуний жавоблар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Пахтачилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди

При Президенте Шавкате Мирзиёеве началось совещание по обсуждению проделанной работы Советом по хлопководству и стоящим перед ним приоритетным задачам на перспективу

Facebook|Instagram|Twitter