394 subscribers
4.68K photos
2.28K videos
49 files
7.46K links
Tahlillar, noodatiy va shaxsiy fikrlar. Murojaatlar va ularning ijrosi.

Aloqa uchun 👇

@xalq_murojaatlari_uchun_bot
Download Telegram
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат энди иш излаб Россияга ёки четга бориш шарт эмас.


"Янги Тошкент" қурилишига ишчилар таклиф этилади, маош 15 млн сўм


Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар “Янги Тошкент” қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.

Қўшимча маълумот олиш ва ишга жойлашиш учун хориждаги юртдошларимиз 0 800 0000 1176 рақамига ва мамлакатимиздаги юртдошларимиз 1176 мурожаат қилишлари мумкин.

Канал👉Sirdaryolik_insider
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Аслзода ўқирманлар хуллас инстаграмда 4 мингдан ошдик, битта постни ўртача 20 минг одам кўраяпти.

Энг муҳими, хар куни долзарб видеолар жойлаб бораяпмиз.

Обуна бўлиб қўйинглар, реклама хам олаяпмиз👇👇

https://www.instagram.com/sirdaryolik_insider?igsh=cjFwZ2VhOHR5MnE2

📱INSTAGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Подкастимиз янгича форматда давом этади.


Бугун премера, биринча марта, хеч қаерда айтилмаган гаплар, жамиятдаги муаммолар, ажримлар, хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ахволи.......

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Тожибаева Наргиза Келдибековна - Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи билан сухбат.

Ўтказиб юборманг, сухбат, YOTUBE даги сахифамизда эълон қилинади👇👇

https://www.youtube.com/@Sirdaryolik_insider


📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна битта яхши хабар топиб келдим. 😊


Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимизда экилган памидор,бодринг эквадору африкадан келган банан, анасдан қиммат!!

Со бўласла!😁😜

📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Яна Хитой инвестицияси хақида


Айтиш жоизки, Ўзбекистон ҳали ҳам ЖСТ аъзоси эмас, ЖСТГА киргунимизча ташкилот ҳам йўқ бўлиб кетиши ҳеч гап эмас.

Боз устига кўпгина савдо масалаларида энг ёпиқ, энг қийин мамлакатлар қаторидамиз, савдо ва инвестициялар бундан ҳам қийин бўлишни хоҳлаётганларни тушунишим қийин бўляпти.

Нормал мамлакатлар ичида, биздан халқаро савдога ёпиқроқ жойлар борми ўзи?

Шундоқ ҳам, табиатан денгизлардан узоқмиз, табиатан катта иқтисодий марказлардан узоқда жойлашганмиз, бизни ундан ҳам четроқ бурчакда бўлишимиз - катта муаммо бўладику.

Одатда, савдо ва инвестицияларни чеклаш бу бир жазо - "санкция" дейилади.

Агар дейлик АҚШ ёки Хитой ўз тадбиркорларига Ўзбекистонда тижорат қилишга ёки инвестиция киритишга тақиқ қўйса - бу ёмон нарса бўлар эди.

Россия уруш қилгани учун, унга қарши бу чорани жазо тариқасида айрим мамлакатлар қўллашди. Биз эса, ўзимиз ўзимизга санкция киритмоқчи бўлганлардек гапирмоқдамиз. Яъни "келмасин хорижлик тадбиркорлар" деб.

Шундоқ ҳам четдан келадиган инвестициялар бўйича орқада қолган давлатларданмиз. Шундоқ ҳам турли сабабларга кўра Ўзбекистонда катта хорижий корхоналар фаолият юритишга ҳам, сармоя киритишга ҳам унчалик қизиқмайди.

Технологик тараққиёт бобида ҳам анча кечикканмиз, шу боис ривожланган ўлкалардан технология ёки инвестиция кирса хурсанд бўлишимиз керак.

Агар ўз қозонимизда ўзимизни қайнатиб, чегараларни беркитсак ва протексионизм кўлмагимизда қолиб кетаверсак - хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам жуда қийин аҳволда бўлиб қоламиз.

Ирқчилик эса ҳар ҳолда ёмон нарса. Дунё жуда кенг ва у ноль-сумма ўйини эмас: кимдир фойда кўрса, бошқаси зарар кўриши шарт эмас.

Дунёдаги қиймат чекланмаган.

АҚШнинг Висконсин штати, Висконсин-Мадисон университети (Университй оф Wисcонсин–Мадисон) битирувчиси PHD, Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Бекзод Хошимов,


📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон паркини орқасидаги кўча қачон очилади?

Сирдарё вилояти ЙХХБ бошлиғи жавоб берди.

📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Жарима балли бериладиган қоидабузарликлар рўйхати ва уларга бериладиган баллар тасдиқланди.

Ҳайдовчиларга юборинг.

📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиердаги мебел фабрикаси хақида билармидингиз

📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Sirdaryolik_insider канали ва Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хамкорликда.

2024-2025 йили ўқув йили якунланаяпти, Айтингчи, Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарларини қайси бирини фаолиятини юқори бахолайсиз?

Одамлар, кимни кўпроқ эътироф этади. Кузатамиз.

Сўровнома 21 май соат 23:59 да якунланади.

СЎРОВНОМА ҒОЛИБИ ФАОЛИЯТИ 1 ОЙ ДАВОМИДА КАНАЛДА ЁРИТИБ БЕРИЛАДИ.

👇👇

ОВОЗ БЕРИШ
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Ассалому алайкум, қадрдонлар! 👋

Эсингиздами, Гулистондан мостдан Мирзободга қараб тушгандаги машҳур "сассиқ ариқ"? 😬 Ёзда меҳмон келса борми, ҳидидан уялиб ерга кирай дердим, рост! Бурунни жийириб ўтардик-ку! 😂

Мана, ниҳоят хушхабар! Орадан 27 йил ўтибди-ю (озмунча вақтмас-а!), Гулистон шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти ишга тушибди! Вилоят раҳбари Эркинжон Турдимовнинг ўзлари бориб, жараёнлар билан танишибдилар.

Энди тасаввур қилинг, ўша ҳамма безор бўлган оқова сувлар шунчаки оқиб кетмайди. Янги иншоот кунига 25 минг метр куб сувни қайта ишлаб, 90 фоизгача тозалаб, қишлоқ хўжалигида, яъни далаларни суғоришда ишлатилар экан! 🤩 Демак, энди "сассиқ ариқ" ўрнига экинзорларга барака кирса ажабмас! 🌱

Яна бир гап, шаҳардаги 3788 та хонадон марказлашган оқова сув тармоғига уланармиш. Бу дегани, шаҳар янада обод бўлади, атроф-муҳит ҳам анча "енгил нафас олади".

Хуллас, энди ўша атрофдан ўтганда бурнимизни бекитишга ҳожат қолмайди, шекилли!

😉 Муаммонинг ечими бор экан-ку! Қойил! 👍

📱INSTAGRAM

📱👉Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
“Ўзбекистон – Қатар” ўйини Гулистондаги амфитеатрда жонли трансляция қилинади

Эртага, 10 июнь куни соат 18:45 да футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар термасини қабул қилади.

Ушбу беллашув ва ундан кейинги тақдирлаш маросими Гулистон шаҳри марказидаги амфитеатрда катта экран орқали жонли эфирда намойиш этилади. Шу билан бирга, "Салом, Мундиал!" деб номланган супершоу ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Унутилмас футбол оқшоми ва қалбларни жумбушга келтирувчи шоуни ўтказиб юборманг!

📱 INSTAGRAM

Канал ➡️ Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўйин бошланди..

Гулистон тўғри маънода ёнаяпти...

📱 INSTAGRAM

Канал ➡️ Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
(Шахсий мулоҳаза)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокимига нисбат берилаётган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеоёзув билан танишдим. Ундаги айрим иборалар, хусусан, "суд-пуд демасдан бузиб ташлайсан" ва "...ичида одами бўлса ҳам бузиб ташла" деган жумлалар кишини чуқур ўйга толдиради ва бир қатор саволларни ўртага ташлайди.

Бу сўзлар, агар ҳақиқатан ҳам айтилган бўлса, давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган судга нисбатан қандай муносабатни ифодалайди? Қонун устуворлигини таъминлашга биринчи навбатда масъул бўлган юқори лавозимли раҳбарнинг судни бундай енгил ва камситувчи оҳангда тилга олишини қандай баҳолаш мумкин? Бу ҳолатни шунчаки тасодифий тил хатоси деб ҳисоблаш мумкинми ёки бу муайян бошқарув услуби ва дунёқарарашнинг белгисими?

Бундан ҳам жиддийроқ савол эса иккинчи жумла билан боғлиқ. Инсон ҳаёти ва қадр-қиммати Ўзбекистон Конституциясида олий қадрият сифатида мустаҳкамлаб қўйилган бир шароитда, раҳбарнинг "ичида одами бўлса ҳам" деган буйруқ беришини қандай тушуниш керак? Бу сўзлар "Инсон қадри учун" тамойилига қанчалик мос келади? Бу каби ёндашув фуқароларда давлат уларни ҳимоя қилади, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди деган ишончни мустаҳкамлайдими ёки аксинча, уларда ҳимоясизлик ва хавотир ҳиссини кучайтирадими?

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати бор. Бундай ёндашув мамлакат Президенти томонидан белгилаб берилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, мулк дахлсизлигини сўзсиз таъминлаш ва очиқлик сиёсатига қай даражада мувофиқ келади? Маҳаллий ҳокимият вакилларининг бу каби чиқишлари марказ томонидан амалга оширилаётган, жамиятда катта умид уйғотган ислоҳотларнинг обрўсига путур етказмайдими? Бир мансабдорнинг сўзлари бутун давлат сиёсатига нисбатан салбий фикр уйғотишига сабаб бўлишига йўл қўйиб бўладими?

Шу ўринда яна бир қанча саволлар туғилади:

Ушбу ҳолатга нисбатан ваколатли идоралар томонидан расмий муносабат билдириладими?

Мансабдор шахсларнинг ўз сўзлари ва ҳаракатлари учун жамоатчилик ва қонун олдидаги масъулияти қай даражада? Уларнинг ваколатлари доираси қаерда бошланиб, қаерда тугайди?

Жамият бу каби ҳолатларга бефарқ қараб туриши керакми ёки қонун барча учун, лавозимидан қатъи назар, баробар эканини талаб қилиши лозимми?

Фикримча, бу саволлар очиқ қолиши керак эмас. Чунки гап фақат бир видеоёзув ҳақида эмас, балки биз қандай жамиятда яшашни истаётганимиз – қонун ва адолат устувор бўлган ҳуқуқий давлатдами ёки алоҳида шахсларнинг иродаси қонундан устун қўйиладиган макондами, деган фундаментал масала ҳақида кетмоқда.

Расм эътиборни тортиш учун қўйилди

📱 INSTAGRAM

Уланиш📱👉 Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
74% ли "ФОИЗСИЗ" меҳрибонлик: Насия савдосининг парда ортидаги аччиқ ҳақиқати,

Марказий банк ходимининг насия бозори ҳақидаги тадқиқотини ўқиб, рости, ҳам кулгинг келади, ҳам ачинасан.

Кулгинг келишининг сабаби – бозордаги "мўъжизалар"нинг илмий исботини кўрганинг бўлса, ачинишинг сабаби – бу "мўъжизалар" замиридаги оддий халқнинг чўнтагига солинаётган оғир юкдир.

Тадқиқотдаги энг ҳайратланарли рақам: банк кредитларининг йиллик ставкаси 40% гача бўлса, насия савдосидаги яширин устамалар йиллик 74% гача борар экан! 🤯

Энди ўша ҳамма ёқни босиб кетган "ҳалол", "фоизсиз", "пенясиз" деган ёрқин рекламаларга бир зум жиддийроқ қарайлик. Қандай қилиб "фоизсиз" нарса банкнинг энг қиммат кредитидан деярли икки баравар қимматга тушиши мумкин? Иқтисодчи сифатида бу "сеҳр"нинг сирини очиб берай.

Бунинг номи – "нарх ичидаги фоиз".

Механизм жуда оддий: сизга керак бўлган телевизорнинг нақд пулга сотиладиган нархи, айтайлик, 5 миллион сўм. Лекин сиз уни "фоизсиз" насияга олмоқчи бўлсангиз, унинг нархи бирданига "сеҳрли" тарзда 7 ёки 8 миллион сўмга айланади. Дўкон сизга: "Биз фоиз олмаяпмиз, шунчаки маҳсулотнинг насиядаги нархи шунақа", дейди. Сиз эса ўша 7-8 миллионни 12 ойга бўлиб, "фоизсиз" тўлаб юраверасиз. Аслида эса сиз ўша 2-3 миллион сўмлик фарқ, яъни йиллик 60-70% лик устамани ўз қўлларингиз билан тўлаётган бўласиз.

Энг ачинарлиси, бу ҳолат кўпинча "ҳалоллик" ниқоби остида содир бўлади. Истеъмолчининг ишончи, унинг диний қадриятлари маркетинг найрангига айлантирилади. Бу худди қанд миқдори юқори бўлган ичимликка "шакарсиз" деб ёзиб қўйишдек гап. Техник жиҳатдан тўғри бўлиши мумкин (чунки "фоиз" деган сўз ишлатилмади), лекин моҳиятан бу – истеъмолчини чалғитиш ва унинг соддалигидан фойдаланишдир.

Хўш, нега бу тизим гуллаб-яшнамоқда?

Молиявий саводхонликнинг пастлиги: Аксарият одамлар "йиллик фоиз ставкаси" (APR) нималигини, уни қандай ҳисоблашни билишмайди. Улар фақат ойлик тўлов миқдорига қарашади.

Банк бюрократияси: Насия олиш банкдан кредит олишга қараганда анча осон ва тез. Паспортнинг ўзи кифоя. Бу қулайлик учун одамлар жуда қиммат "хизмат ҳақи" тўлашаётганини англашмайди.

Ижтимоий босим ва "орзулар": "Ҳаммада бор, менда ҳам бўлсин" деган истак, янги айфон ёки қимматбаҳо маиший техникага тезроқ эга бўлиш хоҳиши одамларни мантиқан ўйлашдан чалғитади.

Бу шунчаки савдо эмас, бу – ижтимоий муаммо. Бу тизим энг аввало молиявий имконияти чекланган, нақд пулга харид қила олмайдиган аҳоли қатламини "эзиш" ҳисобига ишлайди. Банк кредитини ололмаган, лекин фарзандига компьютер олиб беришга мажбур бўлган ота ёки маоши кам, аммо кир ювиш машинасига муҳтож бўлган ёш оила бу қиммат "қопқон"нинг асосий қурбонларига айланмоқда.

💡 Хўш, нима қилиш керак?

Истеъмолчиларга маслаҳатим: Ҳар доим сотувчидан "нақд пулга нархи қанча?" деб сўранг. Кейин насияга олгандаги умумий сумма билан солиштиринг. Орадаги фарқ – сиз тўлаётган ҳақиқий фоиздир.

Тадбиркорларга мурожаатим: Албатта, бизнес фойда учун ишлайди. Лекин инсоф деган нарса ҳам бор. Одамларнинг молиявий қийинчилиги ва соддалиги устига қурилган бизнес узоққа бормайди. Шаффофлик, ҳалол рақобат ва мижозга ҳурмат орқали қозонилган обрў – энг катта капитал. Балки устамани 50-70% эмас, балки оқилона 25-30% даражасида белгилаш вақти келгандир? Бу ҳам фойда, лекин бунда инсоф ҳам бўлади.

Марказий банкка эса тадқиқот учун раҳмат.

Умид қиламизки, бу тадқиқот шунчаки қоғозда қолмай, насия бозорини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шаффофликни ошириш учун амалий қадамларга туртки бўлади.

📱 INSTAGRAM

Уланиш📱👉 Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Argosdan testdan o‘tkan bilan, suxbatda baribir yiqitishadimi?

Ташкилот рахбари "добро" берган ходим аниқ ишга олинадими, қолганларда имконият йўқми?

Кадрларни ишга олиш билан боғлиқ нохақлик бўлса кимга мурожаат қилиш керак?

Сирдарё вилояти Аргос рахбари Мавлонбердиев Отабек жавоб беради,

📱 INSTAGRAM

Уланиш📱👉 Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўмнинг тақдири: Ташқи бўронларми ёки ички иммунитет?

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон сўмининг АҚШ долларига нисбатан кузатилаётган мустаҳкамланиши жамиятда жонланиш ва бир қатор саволларни уйғотди.

Бу ҳолатни тушунишга уринишда иккита содда ва юзаки ёндашув мавжуд: биринчиси – валюта курсининг фақат доллардаги ўзгаришига қараб хулоса чиқариш, иккинчиси – буни фақатгина долларнинг глобал заифлашуви билан изоҳлаш.

Менинг назаримда, бу ёндашувлар бугунги мураккаб воқеликни тушунтириш учун етарли эмас.

Бир неча ой аввал сўмнинг евро ва рублга нисбатан қадрсизланиши кузатилган бўлса-да, ҳозирги қисқа муддатли мустаҳкамланиш шунчаки тасодифми ёки фундаментал ўзгаришларнинг илк сигналими?

Бу саволнинг жавобини топиш учун биз нафақат валюта курсларининг рақамларига, балки уларнинг ортида турган институционал ва геосиёсий омилларга чуқурроқ назар ташлашимиз керак.

Батафсил👇👇
https://telegra.ph/S%D1%9Emning-ta%D2%9Bdiri-Tash%D2%9Bi-b%D1%9Eronlarmi-yoki-ichki-immunitet-06-23

📱 INSTAGRAM

Уланиш📱👉 Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
⚡️Савдоларда сотилмаган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектлари тадбиркорларга тўғридан тўғри 10 йилга ижарага берилади - Хукумат қарори

Ҳудуди ўн минг квадрат метрдан, баҳоланган қиймати базавий ҳисоблаш микдорининг беш минг баравари миқдоридан ошмаган ҳамда олти ой давомида сотилмаган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектлари (Нукус шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) марказлари ҳамда Тошкент шаҳри туманлари бундан мустасно) икки йил ичида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ўн йил муддатга ижарага берилади.

Бунда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шартлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади ҳамда ушбу шартлар ижара шартномасида назарда тутилади.

Муниципал кўчмас мулк объектлари бўйича ижарага олувчи шахс томонидан тўрт йил давомида узлуксиз ижара
тўловларини тўлаган ва ижара шартномаси шартларини тўлиқ бажарган тақдирда,
ушбу мулкни тўғридан-тўғри сотиб олиш юзасидан сотувчига ижара шартномасини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Маҳкамасининг қарори, 30.06.2025 йилдаги 400-сон.

📱 INSTAGRAM

Уланиш📱👉 Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik_Insider
Бугун Ўзбекистонда йилнинг энг иссиқ куни бўлади

"Ўзгидромет"га кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат +46 даражагача кўтарилиши мумкин.

📱 INSTAGRAM

Уланиш📱👉 Sirdaryolik_insider
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM