Blogger Abdullayev
11.2K subscribers
873 photos
1.25K videos
16 files
3.93K links
@antikorruz ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muxbiri

Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot
Download Telegram
#диққат #тарқатинг

Охирги кунларда шундай шикоятлар келмоқдаки, шу шикоятларни борича оммага чиқарсам ҳалол ва виждон билан ишлаётган инсонлар обрўсига путур етади. Лекин у шикоятларни оммага чиқармайман, кераги ҳам йўқ. Айрим давлат ходими ниқоби остидаги нокасларни деб ҳалол ва виждонли инсонларни обрўсига зарар беришни икки дунёда ҳам хоҳламайман. Сендайларга ҳам Аллоҳни атаб қўйган жазоси бор.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍9😨2🔥1👏1🤯1😱1😢1🙈1😡1
#диққат #тарқатинг


Яхши гап тушунмайдиган оёғи ердан узилган бошқарув сервис компанияси "Янги Нур Сервис".

Бундан бир ой аввал Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган 7-қаватли уйларга ташриф буюрилган эди. Ўша вақтнинг ўзида фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб бир ойлик тўловлар(қарздорлик) фуқаролар томонидан қайтарилишига келишиб олинган эди. Хўш орадан шунча вақт ўтиб нима ўзгарди? Бу бошқарув сервис компанияси ҳеч қандай ишлар қилмаганига қандай важларни келтиради яна? Нега тозалик йўқ? Нега кўп қаватли уйлар олди-орқа ва ёнлари тозаланмаган? Ҳавас ёнидаги болалар ўйингоҳи ахлат босиб кетганини кўриш учун отни кўзидак кўз керакми? Пул талаб қилишдан аввал ишни эплаб қўйиш керак! Янги нур сервис бошқарув компанияси ўзича ҳақ ҳақиқат ҳайрон шундайми? Бундай валломатларга ишониш хато эканлигини аввал ҳам айтганман бундан кейин ҳам айтаман!

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍8❤‍🔥2👏21🔥1🤯1😱1🤬1😨1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳар Истироҳат боғи кўчасини асфальт қилманглар, балиқ тутиш учун зўр ямалар бор экан...

Ҳоким ёрдамчилари шу кўчага балиқчилик тадбиркорларини жалб қилиб юборса бўлар экан-а? Нима дейсизлар?

Мабодо балиқ тутишга ишқибозлар бўлса бориб тутаверинглар ҳаммаси текин.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
😁20👍9🤣6🔥3🙈31❤‍🔥1👏1😍1
Шунчаки қизиқ


Аллоҳдан қўрқмай бандасидан қўрқадиган замонга келдикми?

Нуқсони бор инсонни била туриб нуқсонини гапириб юзига солиш учун Жаннатдан хабар олдикми? Нега инсонлар бу даражада нуқсони бор инсонларни камситмоқда? Нега яхшилик қилаётган одамни ноҳақ дилини ўғритадиган бўлдик? Шундай инсонларни кўрдим яхшилик қилган одамни нуқсонини гапириб дилини ўғритганларни кўп учратдим. Гуноҳ қилишдан қўрқмай, савобни ўзига бегона қилганлар қанча? Аслида эса нуқсони бўла туриб ҳам шаҳар номини оиласини номини юксакларга кўтараётган имконияти чекланган инсонлар жуда кўп! Нуқсони бор инсонни нуқсонини била туриб озор берганларга Аллоҳни ўзи атаб қўйган жазоси борлигини билишармикан?

Бундай инсонларга Аллоҳни лаънати бўлсин...

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍8😢6👏2🔥1🤯1😱1💔1😐1😭1😨1
#диққат #тарқатинг

8-ой ишлаб ойликсиз қолаётган ходимлар дардига тупуриб қўйишганми?

Чирчиқ шаҳар иссиқлик таъминоти ходимлари 8-ойдан буён ойлик олмаётгани ҳақида ёзишмоқда, аввал ҳам ёзишган эди. Чирчиқ шаҳар иссиқлик таъминоти раҳбари қандай важларни келтирасиз? Юқори турувчи мансабдорлар муаммони 8-ойдан буён нега бартараф этмаган бартараф этиш учун отни калласидак ақл керак едими? Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари сиз нега қарамаябсиз? Қаерда масъуллар нега ўз вақтида ишчи ходимлар ойлик ололмай келмоқда? Нима бу ходимлар қулми? Нима бу ходимларни оиласи бола чақаси йўқми? Нима бу ходимлар инсонлар эмасми? 8-ой давомида ойлик ололмаган хар бир ходим учун компенсацияси пули тўлаб берилиши шарт ойлик билан бирга!!! Чирчиқ шаҳар иссиқлик таъминотида ишлаб ойлик ололмаган барча ходимлар @VaxoB_Abdullayev га мурожаат қилинг. Адолат учун биргаликда курашамиз.

П.с: Президентимиз юритаётган сиёсатга қарши иш қилаётган ва адолатга тупуриб қўйган оёғи ердан узилган валломатлар билан мазлумларнинг ҳаққи учун доим олишишга тайёрман...

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍16👏5🔥4😱3😐2🤯1🤬1😨1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ Халқ қабулхонаси мудири А.Исаев бошчилигида Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Н.Нуриддинова ва 4-сектор раҳбари А.Махаматовлар ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳар Камалак МФЙ ҳудудида сайёр қабул ташкил этишди. Ҳурматли Чирчиқ шаҳар фуқаролари тез орада сизнинг ҳам ҳудудингизга Чирчиқ Халқ қабулхонаси мудири А.Исаев сайёр қабул ташкил этиш учун ташриф буюради. Маълумотни огоҳлик учун чиқаришга қарор қилдим.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍5❤‍🔥11🔥1🥰1👏1😍1🌚1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Бугун Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Музаффар Абдуқодиров билан ҳамкорликда Ишонч маҳалласи ҳудудидаги иссиқлик таъминоти қурилиш ишлари қай даражада кетаётганлигини билиш учун Р3 иссиқлик таъминоти станциясига ва 2 ва 18-сонли мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюрилиб танишиш ишлари олиб борилди. Қолаверса 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида реконструкция ишлари ҳам кўздан кечирилди...

П.с: Болаларни хурсандчилигига алоҳида эътибор қаратамиз.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍11❤‍🔥2👏21🔥1🥰1👌1😍1🌚1
Шунчаки


"Блоггер Абдуллаев" номини ишлатиб ташкилот ходимларини қўрқитишни бас қилинглар!? Ман ҳеч кимга номимни ишлатишга рухсат бермаганман! Жуда кўп инсонлар ёзмоқда сўнгги кунларда. Шахсий адовати борми? бошқами нима бўлса ҳам "Блоггер Абдуллаев" номини ишлатиб ташкилот ходимларини қўрқитиб ишини битириб олиш номардни иши ва бундай инсонлар қилаётган ишлари учун жавобгарликни бўйнимга олмайман!!! Айрим инсонлар қилаётган ишидан сўнгги кунларда жуда кўп ходимлар ёзмоқда, сизни номингиз билан келишмоқда деб ва бундай саволларга жавобим бирор инсонни муаммосини шахсан ташкилот ходимларига ўзим алоқага чиқиб айтаман. Қонун устуворлиги тарафдориман, қонун бузилиши тарафдори эмас. Хар кимга инсоф берсин!!! Юлдузлик учун интилмаганман оддийлик ва самимийлик ман учун биринчи ўринда...

P.s: Айнан шундай ҳолатларга дуч келсангиз +998901771311(Telegram) ўзимга хабар бериб маълумотни рост ёки ёлғон эканлигини аниқлаштириб олинглар!

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍122😍2❤‍🔥1🔥1🥰1👏1👌1🤣1
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳар Иссиқлик таъминоти раҳбари берган Расмий муносабатига РАДДИЯ...

Гўёки Блоггер Абдуллаев чиқарган танқид ҳақиқатга тўғри келмас эмиш. Ходимлар 8-ойдан буён эмас, аксинча май ойидан бера ойлик олмаётган эмиш! Ҳурматли валломат раҳбар сизга бир қатор саволлар мавжуд! 8-ой давомида бўлмаса нега ишчи ходимлар 8-ой демоқда? 3-4 ойлик маош берилмаган эмиш, нега унда шу вақтдаги маблағлар ўз вақтида ходимларга тўлаб берилмаган? 1 175 504,4 сўм 1-сентябрь ҳолатига кўра эмиш. Унда нега яна бир ходимингиз 5.500.000 сўм ойлик маошим тўлаб берилмади демоқда? Энг қизиғи шу кунгача жами 163-та ходим ойлигини ололмаганлигини шахсан ўзингиз тасдиқлаб турибсиз. Берган расмий муносабатингизда "Блоггер Абдуллаев" ёлғончими ёки шикоят қилган ишчи ходимларми ёки расмий муносабат берган сиз ёлғончими? Оёғингиз ердами ёки осмонда?


Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍14😱5🔥1👏1🤯1🤬1😢1🕊1😨1😡1
#диққат #тарқатинг

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага айланган "Уйғониш" китобининг янги босқичи шу қадар қизиқтирдики, айнан шу китобни ўқишни истаган эдим. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев билан китоб бўйича кеча боғланилган эди. Бугун эса Алишер Саъдуллаев топшириғи билан Ёшлар ишлари агентлиги махсус ходими Шарофиддин Хонимов томонидан "Уйғониш" китоби ҳадя этилди.

Миллатни уйғотиш - уйғонганларнинг вазифасидир...

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ишларингизга зафарлар тилаб қоламан. Ўйлайманки Ёшлар ишлари агентлиги махсус ходимингиз Шарофиддин Хонимов билан ҳамкорликни бардавом эта оламиз...
Ҳурматли Чирчиқ шаҳар ёшлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликга еришилди...

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍5❤‍🔥2👏21🔥1🥰1🎉1🕊1😍1
Шунчаки аёлларни хурсанд қилмай қўйдингизми? Мана шу постни аёлларга жўнатамиз!

Аёл бор дунёда бахт бор иқбол бор,
Аёл бор дунёда ширин хаёл бор,
Аёл бор дунёда ишқ бор, висол бор,
Аёл бор дунёда соҳибжамол бор.
Аёл бор дунёда парирухсор бор,
Аёл бор дунёда ул гулрухсор бор,
Аёл бор дунёда гул бор, баҳор бор, Аёл бор дунёда ошиғи зор бор.
Аёл бор дунёда гулга мисол бор,
Аёл бор дунёда дилга тимсол бор,
Аёл бор дунёда малак дилдор бор,
Аёл бор дунёда васли дийдор бор.
Аёл бор дунёда ҳофизу тор бор,
Аёл бор дунёда қўшиқ, ашъор бор,
Аёл бор дунёда Аҳадга ёр бор,
Аёл бор дунёда лаблари бол бор...
Аёл бор дунёда бахт бор, иқбол бор,
Аёл бор дунёда ширин хаёл бор,
Аёл бор дунёда ишқ бор, висол бор,
Аёл бор дунёда соҳибжамол бор.

P.s:Қаранг ҳурматли аёллар қанча нарса бор сизлар билан?

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍135🔥3❤‍🔥2👏2👌2🥰1🕊1😍1💋1🙈1
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳар 4-сектор раҳбари А.Махаматов эртага Жума куни соат 11:00да Тинчлик ва Кабутар МФЙ фуқаролари учун ўтқазиладиган сайёр қабулда қуйидаги саволларга жавобларингизни яхшилаб тайёрлаб келинг! Ҳа айтганча баҳона бўлган важларингиз манга ўтмайди.

1.3-кичик ноҳия ҳудудидаги Аллея майдончасида доимий тозалаш ишларини қачон назоратга оласиз? Долзарб муаммо бўлиб қолаётган Тунги капалаклар мавзусига қачон барҳам берасиз?
2.Жорий йилнинг бошида Аллея майдончаси таъмирланиши учун қанча маблағ ажратилган? Қурувчи томонидан нега паливлар охиригача битказиб берилмаган? Нега бу ёз ойида паливлар умуман ишламади? Ишлади фақат ҳужжатдами? Аллея майдончасидаги пиёнисталарга чора кўриш учун ижобий натижа қилиш қўлингиздан келмаябдими?
3. 4-сектор ҳудудидаги барча ёшлар сизга бириктирилганлигини ҳеч ҳам инкор эта олмайсиз! Хўш 3-кичик ноҳия ҳудудидаги ёшлар билан учрашдингизми? Ҳозирги вақтда болалар уйдан чиққан бола давлат берган уйни ўз номига ололмай қийналаётганидан хабарингиз борми? Болалар уйидан чиққан болага 5-йил муддатда яшаш шарти билан берилган бу уй 5-йилдан сўнг ўз номига ўтқазиб берилиши керак бўлган лекин бу ёш кўплаб муаммоларга дучор бўлаётганидан хабарингиз йўқ! Чунки сиз халқга яқин келмайсиз.
4.Адашмасам март ойларида Кабутар МФЙ биносида қабул ташкил этиб қуруқ ваъдалар билан ҳеч қандай натижа қилиб бера олмаганингиз ёдингиздами? Нафақат манга балки бир ёлғиз фарзандлари ва турмуш ўртоғи бўлмаган онахонга ҳам ваъдабериб ҳеч нарса қилиб бера олмаганингизни инкор эта оласизми? Эртанги сайёр қабулда ҳам катта катта гапириб натижага келганда қорангизни кўрсатмай қочасизми?

P.s:Мана шу саволларга яхшилаб тайёрланиб келинг! Мандан ташқари айнан шу саволларга жавобни фуқаролар олдида қолаверса номи сир сақланадиган масъуллар олдида жавоб берасиз.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍10👏4❤‍🔥2💋21🔥1🥰1🎉1😍1
"Блоггер Абдуллаев" муаммоларга ёрдам бермайди.

Қуйидаги жумлалар жуда аянчли бўлса керак-а? Шу кунгача халқни муаммосини ҳал этиш учун кимдандир эвазига пул сўраган эмасман! Хўш нега хар сафар кимнингдир муаммоси учун кимдир қурбон бўлиш керак? Нега халқни дардини олиб чиқаётган ва ижобий натижаларга эришишга сабаб бўлаётган инсонларни қўллаб қувватламайсизлар? Ҳеч ким бирор муаммони ҳал этиш маблағ сўрамаябди, лекин бу дегани шунчаки ҳал қилиб беради дегани эмас! Жамоатчилик назорати деган гап бор, чиқарилаётган барча танқидий материалларми умуман фарқи йўқ репост деган нарса бор шу ишларни қилдикми? деган саволни ўзингизга бериб кўрдингизми? "Блоггер Абдуллаев" чиқараётган постларни барчасини тарқатдингизми? Ман ҳеч қачон муаммолардан қочмайман, лекин сўнгги кунларда ҳафсалам йўқ муаммоларга сабаб эса қўллаш йўқ! Карупсия борми, таълимдаги муаммоларми, ҳокимликга тааллуқли муаммоларми фарқи йўқ ёрдам берилади. Лекин кузатувчилар томонидан постларни барча гуруҳларга тарқатиш хар бир инсонга мотивация бўла олади. Айнан шу нарса йўқлиги учун ҳам ҳафсалам қолмаган сўнгги кунларда. Ижтимоий саҳифаларимни ривожлантириш учун пул сўрамаябман шунчаки саҳифаларимдан чиқаётган барча постларни тарқатишни ва дўстларни саҳифаларимга таклифни қилишни сўрадим шу кунгача лекин натижа нўл.

Қачон биз жамоатчилик назоратини уйғота оламиз? Қачон тўйга боргандек муаммоларга ҳам бирлаша оламиз? Хулоса ўзингиздан бизга душман керак эмас биз ўзимизга ўзимиз душманмиз!

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍16🔥21❤‍🔥1🥰1👏1😢1😍1😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тезкор #тарқатинг

Хабарингиз бор яқинда Блоггер Абдуллаев светофор масаласида танқидий чиқиш қилган эди. Чирчиқ шаҳар шодлик маҳалласи ҳудудидаги 7-қаватли уйлар олдидаги марказий кўчага светофор ўрнатилмоқда. Ўз ваъдасини устидан чиққан Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Насирдинов Хушбахт Шомахмудовичга раҳмат ишларингизга зафарлар тилаб қоламан!!! Тез орада айнан шу светофор қўйилган жойга 360-градусли кузатув камераси ҳам ўрнатилади...

P.s:Танқид билан танилган одамга ўз ваъдасини бажарган раҳбарни мақташи ғалати бўлишини биламан. Лекин бундай раҳбарларни оммага эълон қилмасак адолат деган номга нолойиқ инсон бўлиб қолишимиз мумкин. Светофор муборак бўлсин 7-қаватли уйлар фуқароларига.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍222👏2❤‍🔥1🔥1🥰1🎉1🕊1😍1
#диққат #тарқатинг


Чирчиқ шаҳар давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги берилган ваъдангизни бажара олмасангиз ижтимоий тармоқларда сизлар қилаётган найрангларни кенг жамоатчиликга тақдим этишга мажбурман!!! Чирчиқ шаҳар Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган янги қуриб битқазилган 9-қаватли уйларнинг кадастр ҳужжатини бесабаб чўзишингизга ман жим тура олмайман! Арена Киберспорт МЧЖ номли қурувчи ташкилотдан уй харид қилган фуқароларнинг субсидияси куйишига кадастр агентлиги сабабчи бўлаётгани эса ачинарли... Хар бир хонадоннинг кадастр ҳужжати ўз вақтида қилиб берилмаса нима учун бизга кадастр агентлиги керак? Қайтариб айтаман Кадастр агентлиги ёки Арена Киберспорт МЧЖ қурувчи ташкилотни ҳимоя қилмайман! Уй харид қилиб кадастр ҳужжатларини ололмаётган ва ўз уйига кира олмаётган фуқаролар манфаатини ҳимоя қиламан!

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍9👏3😱2🔥1🤯1🤬1😨1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Мана бу видеодаги дори қанчалик рост билмадим-ку, Агар хаққатан шундай ҳолат бўлган бўлса Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу нарсага эътибор қаратиши шарт! Муддати ўтган дориларни фуқароларга сотиш қонун олдида ман этилган. Ҳурматли Чирчиқ шаҳар фуқаролари мана бу дорини фуқаро "Горбольница" ёнидаги дорихонада харид қилдим демоқда. Айнан шундай ҳолатларни олдини олиш учун хар бир харид қилаётган дориларингизни амал қилиш муддатини текшириб олинг зеро огоҳлик давр талаби...Яқинларингизни огоҳлантиринг! Мана шундай ҳолатга дуч келсангиз тўғридан тўғри Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилинг! +998712411634

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси Улуғбек Абдуганиев мана бу фуқаронинг эътирозига ҳам эътибор қаратиб юборсангиз.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👏6👍4😱2🔥1🤯1🤬1😨1😡1
#диққат #тарқатинг

Ижтимоий тармоқлар орқали "Чирчиқ шаҳар давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги берилган ваъдангизни бажара олмасангиз ижтимоий тармоқларда сизлар қилаётган найрангларни кенг жамоатчиликга тақдим этишга мажбурман." деб изоҳланган пост "Блоггер Абдуллаев" томонидан тарқалган эди. Тарқалган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламан. Блоггер Абдуллаев муаммога фақат ижтимоий тармоқ орқали аралашмади, танқидий фикр билдирилишидан бир кун аввал Чирчиқ шаҳар кадастр агентлиги раҳбари Акромов Азиз Собиржонович билан "Арена Киберспорт" МЧЖ қурувчи ташкилотдан уй харид қилган фуқаролар ҳамроҳлигида учрашилиб муаммо бўйича батафсил гаплашиб олинган эди. Муаммо фуқаролар манфаати учун ижобий ҳал этилиб Арена Киберспорт МЧЖ қурувчи ташкилот томонидан қуриб битказилган Истиқбол кўчаси 21 ва 23 уйларнинг кадастр ҳужжатлари чиқди. Энди эса Арена Киберспорт МЧЖ қурувчи ташкилот зиммасидаги вазифа уйларни ўз эгаларига ўз вақтида топшириши қолди. Ўйлайманки, қурувчи ташкилот бу ишни чўзмасдан тезроқ ҳал этади деб. Ҳа айтганча кадастр агентлиги раҳбари Акромов Азиз Собиржонович ўз ваъдасини ўз вақтида бажарганини ҳам эслатиб ўтаман.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍5👏31❤‍🔥1🔥1🥰1🎉1😍1🌚1
#Табрик #тарқатинг

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Тошкент вилояти Перинатал марказининг бош дояси Акрамова Камола Обидовна таваллуд топган куни.

Шу муносабат билан Камола Обидовнани чин дилдан муборакбод этамиз.

Узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва масъулиятли касбларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Шукрона кунингиз муборак бўлсин!

P.s: Тошкент вилояти Перинатал марказининг бош дояси Камола Обидовна ҳақида фикр билдирадиган бўлсам бу аёл каби кадрлар жуда саноқли. Доимо хушмуомала катта кичикка самимий муносабатда бўлган кулиб турувчи инсондир. Айнан шу фазилатлари билан барчани ҳурматини қозонган инсон деб ҳисоблайман! Камола Обидовна ишларингизга зафарлар тилаб қоламан...

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👏10🎉5👍32🥰2❤‍🔥1🔥1🕊1😍1
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳар 4-сектор ва Давлат солиқ қўмитаси Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари А.Махаматов сизни қиладиган ишингиз йўқлигидан ўзимга алоқага чиқмасдан нега оиламни безовта қилмоқдасиз? Энди Блоггер Абдуллаев билан гаплашгингиз келиб қолдими? Ўз вақтида кўришмаган, Эртага ана мана деб юрган раҳбар энди текширув келишидан аввал кўришгингиз келдими? Мани қизиқтирган нарса бутун бошли ташкилотларда телефон рақамим борлигини била туриб нега оиламни безовта қилмоқдасиз?Бу валломат раҳбарни давлат солиқ қўмитаси Чирчиқ шаҳар биносига чақирганидан келиб 15-дақиқа кутиб кўра олмадим.

P.s : Бу ботир бўлган раҳбар оиламни безовта қилиб турли хил гаплари билан манга босим эълон қилмоқчими ҳозир?

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
😱7😡3🤬2❤‍🔥1👍1🔥1🤯1😢1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасидаги мана бу ҳолат масъуллар кўзига кўринмаганми дейман??

Ҳолат Реанимация бўлими 4-чи ётоқхонада эмиш...

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
😱15🤬3😢2👍1🔥1🤯1😨1😡1