5.27K subscribers
3.72K photos
1.13K videos
11 files
396 links
Eng kerakli xabar va ma'lumotlar bizning kanalda
Download Telegram
#МУНОСАБАТ
‼️MY CARS АВТОЦЕНТР РАҲБАРЛАРИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Тошкентдаги автоцентрларнинг бирида одамларни алдаб кетишгани айтилган видеомурожаат ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews'га маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилган. Жиноят иши доирасида 5 нафар (3 тасига "қамоқ" эҳтиёт чораси, 2 тасига сиртдан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилиб, "қидирув" эълон қилинган) шахслар терговга жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юбориш арафасида турибди!

@blogeruzofficial
#муносабат

2024-йил 12-декабр куни Қўқон давлат педагогика институти талабалар турар жойининг 3-қаватидан ўзини пастга ташлаб оғир тан жароҳати олган талаба қизга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида суицидга қарши профилактика ишларини кучайтириш тавсия этилган.

Марҳума қизнинг дафн маросими яқинлари иштирокида ўтказилди. Институт раҳбарияти оиласига моддий-маънавий ёрдам кўрсатиб, оғир кунларда улар билан бирга бўлди.

Ҳозирда талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш учун махсус қоидалар жорий этилди, кунлик назорат ва психологик кўмак йўлга қўйилди. Талабалар билан кенг қамровли суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фикрлари ўрганилди.

@blogeruzofficial
#муносабат

❗️Тошкент вилоятида қайнона келини ва неварасига иссиқ сув бўлган "термос" улоқтирди.

Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида содир бўлган.

Фуқаро Х.М. (1999 йилда туғилган аёл) қайнонаси М.Х. (1966 йилда туғилган) билан оилавий ўзаро жанжал юзага келган ва аёл келинига қарата ичида иссиқ сув бўлган термосни отган.

Оқибатда онанинг қўлида бўлган чақалоқ (23 кунлик) нинг оёқ ва қўл қисми куйган. Болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилиши таъминланган.

Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

"Низо давом этишини олдини олиш мақсадида Х.М га бир ой муддатга ҳимоя ордери тақдим этилиб, қўйилган чекловлар оила аъзоларига тушунтирилди",- дейилади хабарда.

@blogeruzofficial