Bizning Namangan
1.03K subscribers
13.6K photos
7.71K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод дарсликлари кўргазмасидаги иштироки ва ўқитувчилар билан учрашувига бағишланган махсус репортажни бугун соат 20:30 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилинг.

Смотрите сегодня в 20:30 на телеканале "Ўзбекистон 24" специальный репортаж, посвященный ознакомлению Президентом Шавкатом Мирзиёевым с выставкой учебников нового поколения и его встрече с учителями.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️2022 йил якунлари...
©Trolluz

@voqif_uz
Жорий йилнинг декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил йўлга чиқибди, одамлар😉😍

@voqif_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқини Янги 2023 йил билан табриклади.

@voqif_uz
Азиз фуқаролар! Муҳтарам юртдошлар!
Барчангизга 2023 йил муборак бўлсин. Шу йилнинг 1 январ якшанба куни Наманган "Мусаффо иқлим" ҳодимлари дам олганлиги сабабли, асосан Уйчи, Бобуршох, Навоий ва бошқа кўчаларнинг катта йўл қисмига чиқинди олиб чиқмасликларингизни илтимос қиламиз. Шаҳримиз озодалиги барча Наманган ҳалқининг юзи эканлигини унитмайлик.

@voqif_uz
#2023

Наманган вилояти Янги Наманган туманида жойлашган 2-сонли туғруқ комплексида 2023 йилнинг илк дақиқаларида (0:00) тўғилган чақолоқнинг отаси Хусниддин Абдуллаевга, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси номидан эсталик совғаси топширилди.

@voqif_uz
#Наманган_шаҳар_ҳокими
#Онлайн

Айни пайтда Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов 2-сонли шаҳар туғруқхонасида ҳамда туғруқ комплексида 2023 йилнинг илк сонияларида дунёга келган чақалоқларнинг ота-онасини табрикламоқда.

Туғруқхона навбатчи ҳамширасининг маълум қилишича 2023 йилнинг илк дақиқаларида 2 қизалоқ ҳамда 2 нафар ўғил бола дунё юзини кўрди.

Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов чақалоқларнинг ота-оналари, яқинларини муборакбод этиб уларга эсдалик совғаларини топширди.

Туғруқхонада беморлар учун яратилган шарт-шароитлар бўйича шифокорлар билан мулоқот қилинди.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📆 Январь ойида туғилган инсонлар ҳақида.

Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўямиз.


@voqif_uz
#Кўринг_фақат_йиғламанг

Доллар тарихий курси

1994 й- 17-35 сум
1995 й- 40-60 сум
1996 й - 65- 90 сум
1997 й - 100-125 сум
1998 й -160 -200 сум
1999 й- 300- 600 сум
2000 й - 900-1050 сум
2001 й- 1050-1200сум
2002 й- 1180- 1580 сум
2003 й-1250- 1300сум
2006 й - 1300- 1380 сум
2008 й -1400 -1600 сум
2009 й -1600 -2000 сум
2010 й -2000- 2500 сум
2011 й -2500- 2820 сум
2014 й -2820- 3800 сум
2015 й- 3900- 6000 сум
2016 й- 6000- 8000 сум
2018 й- 7900- 8350 сум
2019 й - 8359 - 9500 сум
2020 й - 9500- 10480 сум
2021 й - 10 500 - 10 890
2022 й- 11 000- 11 120
2023 й  -11 250
$ факат "ривожланган"


@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Группа

Мана оқибатли, бир-бирини ҳурмат қилган дўстлар қандай бўлади😊

Бизчи дўстларим, қачон ?

@voqif_uz
#2023_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгаради?

▫️“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади БАТАФСИЛ

▫️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади БАТАФСИЛ

▫️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди БАТАФСИЛ

▫️Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади БАТАФСИЛ

▫️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади БАТАФСИЛ

▫️UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади БАТАФСИЛ

▫️ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди БАТАФСИЛ

▫️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади БАТАФСИЛ

@voqif_uz
⚡️Уч ўзбекистонлик Украинадаги урушдан қочган

Ростов вилоятида 6 нафар ҳарбий қидирилмоқда. Улар Украинанинг Луганск вилоятида ҳарбий тайёргарлик кўраётган ҳарбий гуруҳ аъзолари бўлган. Айни дамда улар Ростов вилоятида қидирилмоқда. Россия, Беларус, Қирғизистон ва уч нафар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилаётган бу ҳарбийлар қуролланган ва хавфли бўлиши мумкин.

Диққат қилинг: Эслатиб ўтамиз, чет давлатларидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган Ўзбекистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дорихонага кирганда эхтиёт бўлинглар, қайтимига берилаётган нарсаларни олманг.

Яқинларни хабардор қилиб қўйинг!

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ
2023 йилга энг зўр совға 😍

Ният қилганлар борми? ☺️


@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келгусида қандай лавозимга ўтишидан қатъий назар Ўзбекистон халқи учун жон куйдираётган ҳақиқий жонкуярларимиз бошлари омон бўлсин

@voqif_uz
#Эслатма
Эски "права"ларни янгисига алмаштириш муддати қачонгача?

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда
берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда
берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин
берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

@voqif_uz