Bizning Namangan
991 subscribers
13.6K photos
7.73K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр

15-16 сентябр кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.

Самарқандда ШҲТга аъзо мамлакат раҳбарлари сўнгги уч йилда илк марта юзма-юз кўришади. Шунингдек, саммитда биринчи марта ташкилот саммитида 15 мамлакат раҳбари иштирок этади.

Саммит бошланишига саноқли кунлар қолган паллада Самарқанд анжуманни ўтказишга тайёр.

Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар илинган. Саммит арафасида Самарқандда замонавий аэропорт, халқаро сайёҳлик маркази қурилди.

Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди, 2 та 5 юлдузли, 6 та 4 юлдузли меҳмонхона, конгресс ҳолл ҳамда карвонсарой комплекси қурилди.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:

اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا

«Аллоҳумма соййибан наафиъаа», дер эдилар».
(Бухорий ривояти).

(Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»).
🌐 Ravza

@voqif_uz
Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақолани ўқиш:
https://president.uz/uz/lists/view/5495

Мақола қуйидагича бошланади:

“Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда”.


@voqif_uz
Бурж Халифа осмонўпар биноси йилига чипта сотувидан 621 миллион доллар фойда қилади. Бинога кириш чиптаси нархи 37 долларни ташкил этади

@voqif_uz
#ҲИСОБОТ_САЙЛОВ! 📩

🇺🇿 Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Наманган темир йўл вокзали биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда транспорт бошқармаси етакчилар Кенгаши аъзолари ва йўналиш сардорлари 50 дан ортиқ ёш транспортчи, темир йўлчи ёшлар иштирок этишди.

📄 Дастлаб, Бошланғич ташкилот томонидан йил мобайнида амалга оширилган ҳисоботлар тингланди.

📌 Сўнгра, номзодларнинг сайловолди дастури эшитилди ва овозга қўйилди.

🖇 Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган бошқарма Ахборот хизмати раҳбари Каюмов Санжарбек Марипжонович бошланғич ташкилот етакчиси лавозимга лойиқ деб топилди.

⚡️ Шунингдек бошланғич ташкилотнинг иш режаси тасдиқланиб, йиғилишда иштирок этувчи делегатлар томонидан маъқулланди.

@voqif_uz
#Наманган_шаҳар_ёшлари
#Ёшлар_Агентлиги
#Ёшлар_иттифоқи
#5_ташаббус

Наманган шаҳрида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг маҳалла босқичлари ўтказилмоқда.

Маҳалла ёшларида жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ёшларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган мусобақа тизимини янада такомиллаштириш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида 12-сентябр куни Наманган шаҳридаги "Оби ҳаёт" ҳамда "Озод" маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг “Шахмат-шашка” тури бўйича маҳалла босқичи ўтказилди.

@voqif_uz
"Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) – сиёсий ёки ҳарбий блок эмас, балки очиқ, кенг минтақавий ва глобал ҳамкорлик тарафдори, унда барча иштирокчилар тенг ва бир-бирларининг манфаатларига ҳурмат билан қарайди. Қолаверса, шаклланаётган янги дунёда ШҲТ бугуннинг ва келажакнинг чақириқ ва таҳдидларига қарши самарали мулоқот механимзми бўлиши керак".

Шавкат Мирзиёвнинг бугун чоп этилган мақоласида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бу қандай платформа эканлиги, унинг мақсад ва ғоялари ҳамда вазифалари аниқ шарҳлаб берилди.

@voqif_uz