⏳ Доим Алҳамдулиллаҳ дегин, Аллоҳнинг неъматларига шукр қил:
🌤 – Уйқудан турганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки Аллоҳ сени уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.
🏡 – Оиланг билан ўтирганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.
🏍 – Ишга кетаётганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.
🚶🏻– Соғ-омон, офиятдалигингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.
💖 – Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.
☝️– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғниб юрибди.
👤– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.
🌴 – Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен тинчликдасан, дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч ерларда яшайдиган инсонлар бор.
🌙 – Ва яна бир бор Алҳамдулиллаҳ деб Роббингга ҳамдлар айтгинки сен МУСУЛМОНСАН!
👥 - Эй Аллоҳим сенга ҳамд айтишга бизни лойиқ кўрганинг учун яна сенга ҳамд айтамиз. Алҳамдулиллаҳ
@voqif_uz

ПЕШОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМАСЛИК КАТТА ГУНОҲЛАРДАН БИРИДИР
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина (ёки Макка) чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ", дедилар. Кейин: "Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди", дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: "Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?" дейишди. "Шояд, булар қуримагунча (ёки то булар қуригунича) улардан (азоб) енгиллатиб турилса", дедилар".
"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.🌐 Ravza

#Диққат
❗Эртадан бошлаб ўқишни "перевод" қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланади.
Жорий ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
👉 transfer.edu.uz ҳамда my.dtm.uz — республика ОТМлараро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар;
👉 transfer.dtm.uz — хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризалар.
Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
• Ариза
• Паспорт (жпг ёки пдф шакли)
• Транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (жпг ёки пдф шакли)
• Академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун)
Эслатма: Жорий йилдан бошлаб фақатгина 2 тоифа талабаларгагина ички перевод учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Уммонда улкан тўлқинлар саккиз кишини океан тубига олиб кетди😳
Фожиа Дофар провинциясидаги Мугсай пляжида юз берган.
Шундан сўнг Уммон ҳукумати бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун сайёҳлик объектларини ёпишини эълон қилди.

❗️Эртадан 200 минг сўмлик пул муомалага чиқади. Аммо Сенат банкнотни ҳали маъқулламаган
Янги пуллар чиқарилишини одатда бир ой олдиндан эълон қиладиган Марказий банк бу сафар янги пул муомалага чиқишига 2 кун қолганда бу ҳақда хабар берди. Боз устига, янги пул дизайни бўйича Сенатнинг розилиги олингани ёки йўқлиги номаълум. Регулятор бундай йирик купюрани муомалага киритиш зарурати бўйича изоҳ бермаётгани турли миш-мишларни кўпайтирмоқда.

«Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган шахслар фаолиятига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш доирасида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Китоб туманида яшовчи, 1998 й.т. Қ.Т. 2020-2021 йиллар давомида Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлайди. Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин эса ўз атрофидагиларга ушбу оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланади.
Шунингдек, у интернет орқали Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриқлари ҳамда қўрсатмалари асосида “РФ-Туркия” йўналиши орқали уларнинг сафига бориб қўшилишни режалаштирганлиги аниқланди ва олди олинди.
Ҳозирда Қ.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида, унинг алоқаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарши туманида яшовчи, 1985 й.т. Р.С. 2021 йилда Саудия Арабистонида ишлаши даврида “Жиҳодчилар” ДЭО аъзолари таъсирига тушган ҳамда улар билан алоқа ўрнатиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган.
Яшаш манзилига қайтганидан кейин ҳам ўз яқинлари орасида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ДЭО ғоялари тарғиботи билан шуғулланган.
Ҳозирда Р.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441 -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, инсонпарварлик тамойили асосида “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қарши шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. Ж.М. ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” ДЭО аъзолари таъсирига тушиб, “Телеграм” мессенжерида гуруҳ ва канал ташкил қилган ҳамда улар орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди ҳукмига кўра, ёлғиз оналиги ва 9 ойлик фарзанди борлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг! Яқинларингиз тақдирига бефарқлик - уларнинг бузғунчи кучлар қурбонига айланишига сабаб бўлиши мумкин.

ҲАСАДНИНГ САБАБЛАРИ
Ҳасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиқиб, асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни қисқача ўрганиб чиқамиз:
1. Душманлик ва ёмон кўриш. Бу ҳасаднинг энг кучли сабабларидан биридир. Икки киши бирор сабабга кўра урушиб қолишлари ва ораларида келишмовчилик чиқиб, бир-бирини ёқтирмай қолишлари мумкин. Ғазаби чиққан одам ўзининг душманига нисбатан қалбида кек сақлаб қолса, у ҳасадга айланади. Душманига ўзи етказа олмаган зарарни замондан кута бошлайди. Агар душманига бирор ёмонлик етса, хурсанд бўлади ва "Менга ёмонлик қилгани учун Аллоҳ таолонинг Ўзи уни жазолади", дейди.
Мабодо душманига неъмат етса, унинг мақсадига тескари бўлгани учун хафа бўлади. Ҳасади яна ҳам зиёда бўлади. Мазкур неъматнинг ёмон кўрган одамидан кетишини истайди ва шу мақсадда иш ҳам олиб боради.
2. Кўра олмаслик. Баъзи одамларда бошқанинг ўзидан устун бўлишини кўра олмаслик одати бўлади. Ана шу нарса ҳам ҳасаднинг сабабларидан биридир. Одатда, бировни ўзидан паст санаб, уни одам ўрнида кўрмай, назар-писанд қилмай юрган бўлади. Доимо ўша одам унга қарам бўлишини ва ялиниб туришини истайди. Бирдан қараса, ҳалиги одамга неъмат етибди. Ҳасадчининг хаёли бошидан учади. Ўзини қўйгани жой топа олмай қолади. Ҳасади ўзини кўрсатади.
3. Кибр. Мутакаббир одамлар ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб, олдиларида мақтаниб, сал нарсага керилиб юрган бўладилар. Шунинг учун улардан паст одамларга неъмат етганига чидай олмай ҳасад қилишга ўтадилар.
4. Мақсадига эришолмай қолишдан қўрқиш. Бу ҳолат бир мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида бўлади. Улардан бири кўзланган мақсадга эришиш йўлида неъматга сазовор бўлса, бошқаси ҳасад қилади. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу ҳолатни кундошлар ўртасидаги ҳолатга қиёслаш мумкин.
5. Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик. Бунга маълум бир соҳада тенги йўқ бўлишни орзу қилган шуҳратпараст кимса мисол бўлади. Агар унга "Дунёнинг нариги бурчида сенга тенг келадиган одам чиқибди" дейилса, ўшанинг йўқ бўлишини орзу қилади.
6. Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади. Ўзига ҳеч алоқаси бўлмаса ҳам, бировга неъмат етишини кўролмайди. Ўз-ўзидан ҳасад қилаверади.
"Руҳий тарбия" китобидан.
🌐 Ravza

#МашаАллах
82 ёшида вафот этган бир отахоннинг жойнамози экан...
Ҳаёти давомида қолдирган энг гўзал из шу бўлса керак, валлоҳу аълам

Ҳожиларнинг дастлабки карвони Ҳаж амалларини адо этиб, бугун Тошкент вақти билан соат 21:10 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келишди.
@voqif_uz
@voqif_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРЛИ ИНСОНИМ
Хақ йўлда юрган дўстим
Ҳаққа юз бурган дўстим
Сизга саломлар бўлсин,
ЖУМА муборак дўстим !
Ҳузур нима, билибсиз,
Қўлга тасбеҳ илибсиз,
Шайтонни мот қилибсиз,
Жума муборак дўстим !
Нафсингиздан юз буринг,
Ибодат гаштин суринг,
Жаннатларда ўтиринг,
Айём муборак дўстим !
Уйингиз нурга тўлсин,
Шайтон чидолмай, ўлсин,
ЖУМА муборак бўлсин,
Аллоҳ сизни асрасин!!
@voqif_uz
Хақ йўлда юрган дўстим
Ҳаққа юз бурган дўстим
Сизга саломлар бўлсин,
ЖУМА муборак дўстим !
Ҳузур нима, билибсиз,
Қўлга тасбеҳ илибсиз,
Шайтонни мот қилибсиз,
Жума муборак дўстим !
Нафсингиздан юз буринг,
Ибодат гаштин суринг,
Жаннатларда ўтиринг,
Айём муборак дўстим !
Уйингиз нурга тўлсин,
Шайтон чидолмай, ўлсин,
ЖУМА муборак бўлсин,
Аллоҳ сизни асрасин!!
@voqif_uz
#Ana_xalos
DTMdan yana bir shedevr. Bugundan boshlab "Perevod" uchun transfer.edu.uz sayti orqali arizalar qabul qilishini kerak edi. Lekin ko'rib turganingizdek... Hali muddat boshlanmadi🤷♂️
Sub'ektivchasiga aytganda "Mantiq left DTM"😁
@voqif_uz
DTMdan yana bir shedevr. Bugundan boshlab "Perevod" uchun transfer.edu.uz sayti orqali arizalar qabul qilishini kerak edi. Lekin ko'rib turganingizdek... Hali muddat boshlanmadi🤷♂️
Sub'ektivchasiga aytganda "Mantiq left DTM"😁
@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
"Президент фармони чиқди. Эндиликда санъаткорлар налоги 3-4 бараварга камайиб кетди, деярли солиқдан озод дегани бу".
Жаҳонгир Позилжонов.
@voqif_uz
"Президент фармони чиқди. Эндиликда санъаткорлар налоги 3-4 бараварга камайиб кетди, деярли солиқдан озод дегани бу".
Жаҳонгир Позилжонов.
@voqif_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#online
Халқлар Дўстлиги маҳалласида обод маҳалла дастури доирасида ичимлик суви тармоғи таъмирланмоқда
Бугун туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда бўлиб обод маҳалла дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Жумладан, Халқлар Дўстлиги маҳалласида бўлиб марказий кўчадан ўтувчи сув тармоғини таъмирлаш ишларини назорат қилди. Маълумот учун ушбу ишлар якунига етказилгач ушбу маҳалла ва туташ ҳудудларда ичимлик суви таъминоти сезиларни даражада яхшиланади.