Biznes-ombudsman
4.89K subscribers
5.44K photos
389 videos
3 files
5.11K links
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil

https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman
Download Telegram
👍 Озиқ-овқат саноати муаммолари муҳокама қилинди – ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун, 9 январь куни Бизнес-омбудсман девонида озиқ-овқат саноати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда соҳада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда озиқ-овқат саноатида импорт-экспорт, сертификация, хом-ашё, контрафакт товарлар, сотув борасида мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Келгусида соҳани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

Озиқ-овқат саноати инсон саломатлиги, миллий хавфсизлик ва иқтисодий барқарорлик билан боғлиқ стратегик йўналишдаги тадбиркорлик ҳисобланиши туфайли тизимли ишларни олиб боришни талаб қилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_статистикаси

👍 Назорат органлари: таҳлил ва натижа

👍 Текширув тартибини бузган 929 нафар мансабдор шахсга чора кўрилди.

👍 Назорат органларининг 11 мингдан ортиқ ходими аттестациядан ўтказилди, 77,4 фоизи малакали деб топилди.

👍 7 та давлат органида 25 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида ташкил этилган семинарда Президентнинг 2024 йил 14 ноябрь ва 27 декабрдаги фармонларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. Семинарда туман ҳокимлиги, ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ўтказилган семинарда Президентнинг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жиззах вилоятида "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш ҳамда жорий этилаётган янги тартиблар бўйича тушунчалар берилди.

Тошкент шаҳар Шайхонтуҳур туманида Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси, Бизнесни ривожлантириш маркази масъуллари ҳамда 20 дан ортиқ тадбиркор иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўқув семинарларининг барчасида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?

👍Текширувларни ўтказишда тадбиркорларнинг қандай мажбуриятлари мавжуд?

👍 "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, текширувларни ўтказишда тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

👍 назорат қилувчи органлар мансабдор шахсининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик, унинг текширув билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш;

👍 текширувни ўтказаётган назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига текширув билан боғлиқ, шу жумладан, электрон ахборот ташувчи воситаларда сақланадиган ҳужжатлар ва ахборотни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар, айрим турдаги хавфли маҳсулот ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назоратни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (916-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

👍 Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати;

👍 Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турғун органик ифлослантирувчи моддалар рўйхати;

👍 Импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндилар рўйхати.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM