Biznes-ombudsman
4.9K subscribers
4.77K photos
344 videos
3 files
4.58K links
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil

https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman
Download Telegram
Президентимиз инвестиция ва бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетаётганини қайд этди.

Лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётганини, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.

Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди.

Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
👍 Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудларда семинарлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида бир қатор тадбирлар ўтказилди.


Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Сирдарё вилоятида ҳам ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида семинар ўтказилди.

Хоразм вилоятида эса Ҳазорасп туман ҳокимлиги мажлислар залида тадбиркорлар иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу семинарларда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, текширувлар ўтказиш тартибини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “Samir organik” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Сув таъминоти ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, "Samir organik" МЧЖ ер ости қудуғидан фойдаланиш билан бир қаторда қўшимча сув тармоғига ҳам уланган. Сув таъминоти ходимлари ушбу қўшимча тармоқни ноқонуний деб ҳисоблаб, жамиятга нисбатан 71 миллион сўм миқдорида нотўғри қарздорлик ҳисоблаганлар.

Бизнес-омбудсман девони аралашувидан сўнг, "Тошкент вилояти Сув таъминоти" АЖ корхонаси масалани ўрганиб чиқиб, қайта ҳисоб-китоб ўтказган. Унга кўра, жамият ҳудудида истеъмолчининг ер ости қудуғи учун 50-дмм тармоқ ўрнатилган бўлиб, ноқонуний тармоқ мавжуд эмаслиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди.

Натижада, илгари ҳисобланган қарздорлик бекор қилиниб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда

Андижон вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш борасида вилоятдаги йиллик айланмаси 100 млрд сўмдан ошган юзга яқин йирик тадбиркорлар билан жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Қўрғонтепа, Балиқчи ва Шаҳрихон туманларидаги 30 га яқин корхоналарда мавжуд муаммо ва таклифлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятидаги бозорлар, савдо марказлари ва йирик кўнгилочар масканларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан Прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия ҳамда ФВВ билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлар давомида тадбиркорларга давлат томонидан назорат қилишда жорий этилган янги тартиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Бизнес-омбудсман тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Тошкент вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Мажбурий ижро бюроси директори Музаффар Эгамбердиев, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Каҳрамон Умаров ҳамда ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва ечим топиш имкониятига эга бўлдилар. Бизнес-омбудсман ва божхона ходимлари ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олдилар.

👍 Маълумот учун, Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфида 16 та божхона пости, 71 та божхона омбори мавжуд. 2024 йил давомида вилоят божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга божхона тўловларидан 6,4 трлн сўм имтиёзлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.

👍Ҳурматли тадбиркорлар!

👍 Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки [email protected] электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

👍 Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Уполномоченный по защите прав предпринимателей (Бизнес-омбудсман) осуществляет свои полномочия самостоятельно и независимо от государственных органов и их должностных лиц, и в своей деятельности подотчетен Президенту Республики Узбекистан.

👍Уважаемые предприниматели!

👍 Если вы столкнулись с различными препятствиями в своей деятельности, отправьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, через Виртуальный офис предпринимателей или по адресу электронной почты [email protected].

👍 Права предпринимателей под защитой государства!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида божхона омборларида технологик асбоб-ускуналарнинг узоқ муддат сақланиб қолаётганлиги ва бу борада тадбиркорларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, шунингдек, ҳокимият, банк, мажбурий ижро, сертификация идоралари вакиллари иштирок этди.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

👍 13-18 январь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

👍 Бизнес-омбудсман тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

👍 Тадбиркорлар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бизнес-омбудсман девони томонидан кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

👍 Асоссиз ҳисобланган ер солиғи бекор қилинди

👍 Тошкентда тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

👍 Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

👍 Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудларда семинарлар ўтказилмоқда

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?

👍Назорат қилувчи орган текширув бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектларини қандай хабардор қилади?

👍 Назорат қилувчи орган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида қонунчиликда белгиланган муддатларда тадбиркорлик субъектини унинг Ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси орқали хабардор қилади.

👍 Текширув бошланиши ҳақида хабарномани олган тадбиркорлик субъекти текширув ўтказилишидан олдин юридик манзилини ўзгартирган ёки у қайта ташкил этилган ҳолларда текширув назорат қилувчи орган томонидан қайта хабардор қилмасдан ўтказилади.

👍Айрим ҳолатларда, масалан, фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солганда ёки давлат манфаатларига зарар етказилганда, 15 турдаги текширувлар аввал бошланиб, кейин 24 соат ичида тизимда рўйхатга олинади.

👍 Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM