Biznes-ombudsman
4.89K subscribers
4.89K photos
351 videos
3 files
4.68K links
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil

https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman
Download Telegram
🛡 59 должностных лиц банков были наказаны за несвоевременное рассмотрение обращений предпринимателей

В ходе анализа своевременности рассмотрения обращений предпринимателей, проведенного Бизнес-омбудсманом, были выявлены случаи нарушения законодательства со стороны должностных лиц некоторых банков.

Согласно Положению, утвержденному постановлением Кабинета Министров от 20 января 2024 года № 37, заявления предпринимателей на получение кредита должны быть рассмотрены должностными лицами коммерческих банков в течение 5 рабочих дней и по ним должно быть принято решение о предоставлении кредита (лизинга) или об отказе в нем.

Однако это требование не соблюдалось должностными лицами некоторых коммерческих банков в Сурхандарьинской области. В результате их бездействия более 108 обращений предпринимателей не были рассмотрены своевременно.

59 ответственных лиц, допустивших нарушения закона, были привлечены к административной ответственности.

👨‍💻 Подробнее читайте на нашем сайте!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агротехника хариди ва фойдаланишида имтиёзлар жорий этилди

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди.

Қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

➡️Пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари (белгиланган талабларга жавоб берадиган);

➡️Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📆 10-14 декабрь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

#дайжест

🔵 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов томонидан Сирдарёда тадбиркорлар муаммолари жойида ўрганилмоқда

🔵 Наманганда тадбиркорнинг мурожаатини ноқонуний рад этган шаҳар қурилиш бўлими ходими жазоланди

🔵 Тадбиркор ҳокимликдан 1,5 миллиард сўм компенсация ундирди

🔵 Бизнес-омбудсман тадбиркорни ортиқча жаримадан қутқарди

🔵 59 нафар банк мансабдор шахси тадбиркорлар мурожаатини ўз вақтида кўрмагани учун жазоланди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар!

💬 Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки [email protected] электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡Уполномоченный по защите прав предпринимателей (Бизнес-омбудсман) осуществляет свои полномочия самостоятельно и независимо от государственных органов и их должностных лиц, и в своей деятельности подотчетен Президенту Республики Узбекистан.

❗️Уважаемые предприниматели!

💬 Если вы столкнулись с различными препятствиями в своей деятельности, отправьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, через Виртуальный офис предпринимателей или по адресу электронной почты [email protected].

Права предпринимателей под защитой государства!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по итогам проделанной в текущем году работы по сокращению бедности в махаллях посредством банковских услуг и основным планам на 2025 год.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани қайд этилди. Айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгарди, одамлар даромади ошди, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди.

Хусусан, Уйчи туманида банклар 3 минг 200 та фаол мижоз билан ишлаб, муаммоларни ҳал қилиб бергани учун 9 минг одам доимий ишли бўлди. Камбағаллар сони 6 мингга камайди.

Сайхунободдаги 3 минг 200 та хонадонда лойиҳалар ишга туширилди, 12 минг одам ўз томорқасида даромад топишни ўрганди. Зарбдорда 13,5 минг, Ғиждувонда 28 минг иш ўрни яратилди. Бунинг ҳисобига қўшимча 10,5 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

Умуман, йил бошидан ушбу 4 та тажриба доирасида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Муҳими, хонадонларнинг ойлик даромади 7,5 миллион сўмдан 10,5 миллион сўмга ошди.

Бундан ташқари, Хўжайли, Асака, Вобкент, Булунғур, Янгиер, Қўштепа, Шовот каби 57 та туманда ҳокимлар, банклар, ҳоким ёрдамчилари биргаликда ишлагани учун ишсизлик 5 фоиздан пасайди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади

📆 “Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.) қабул қилинди.

Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵Президент янги имкониятлар ва режаларни белгилаб берди

Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Энди банклар мана шундай синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиши кераклиги таъкидланди. Уларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий тадбиркорлик дастурларига кредит ресурслари фақат давлат маблағларидан ажратилмоқда.

Халқ банки ташаббуси билан Осиё тараққиёт банкининг молиявий оммабоплик дастури доирасида 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровсиз кредит берилмоқда. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Осиё тараққиёт банки дастурга 150 миллион доллар ажратишга тайёр.

Ушбу намуна асосида келгуси йилда 9 та давлат банкига четдан 1 миллиард доллар кредит жалб қилиб, 250 минг одамни даромадли қилиш тавсия қилинди.

Facebook|Instagram|X
🔵Фаол тадбиркорлар иштирокида 27 та туманда очилган кооперациялар яхши самара бермоқда

Мутасаддиларга келгуси йилда 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ва асаларичилик бўйича кооперацияларни кўпайтириш топширилди. Бунга 500 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди.

Бундан ташқари, ҳозирда 15 минг тадбиркор маҳсулотларни электрон платформаларда сотиб, даромадини карра-карра ошираяпти. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури хусусий банк билан 1 минг 300 нафар аёлни ўқитиб, маҳсулотини онлайн сотиш тажрибасини яратмоқда.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда қатнашаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзиига юртимизда лойиҳалар қилиб, янги-янги ғоялар олиб келаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ҳам инвестиция олиб келадиган, ҳам кўп иш ўрни яратадиган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади.

Давлат банклари ҳам биттадан венчур компания очиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 миллион доллар ажратиши муҳимлиги қайд этилди. Стартапларни бизнесга айлантирадиган акселераторлар ҳам очиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оғир туманларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича алоҳида ёндашув жорий қилиниши таъкидланди.

Масалан "Саноат қурилиш банки" Қувадаги йирик экспортёр билан Қўнғирот туманида брокколи экиш ва ёғочни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширди. Бунга паст фоизли кредит ҳам берди.

Бу тажриба маъқулланиб, шароити оғир 71 та туманга бошқа ҳудудлардан тадбиркорларни таклиф қилиш учун уларга қўшимча кредит, 2025 йилда 1 мингта оғир маҳалла инфратузилмасига 3 триллион 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Умуман, тадбиркорлар қўшимча 31 триллион сўмлик 3,5 мингта лойиҳа ва 200 мингта янги иш ўрни яратишга тайёр.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ушбу лойиҳалар инфратузилмасига 1 триллион сўм ажратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда 85 минг гектар ерда кам даромадли экин экилгани учун самараси пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Бундай ерлар йирик контурга бирлаштирилиб, тажрибали тадбиркорларга иккиламчи ижарага берилса, даромад 2-3 карра ошади.

Шу муносабат билан ер эгасига ижара ҳақи ва экилган маҳсулотни сотишдан улуш тўланади.

Ҳар бир контурга уруғ, кўчат, ўғит тарқатиб, етиштирилган маҳсулотни сотиб оладиган тадбиркорларни ер эгалари билан боғлайдиган тизим яратиш топширилди.

Банклар туманлар ихтисослашувидан келиб чиқиб, хориждан малакали агроном, зоотехник, технолог, муҳандис олиб келишга ва лойиҳалар самарасини оширишга ёрдамлашиши муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Банклар иштирокида 13 та туманда саноатлашган плантация ташкил қилиш бошланди

Бу ерларда “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжири асосида юқори қўшилган қиймат яратилмоқда.

Масалан, Жомбойда 15 гектарда малина етиштирилади. Тадбиркор 170 та хонадонга кўчат тарқатиб, йилига 200 тонна маҳсулот олади.

Энди тадбиркор Миллий банк кўмагида 200 тоннали музлаткич ўрнатиб, йилига 25 тонна тайёр мураббо ишлаб чиқармоқчи. Натижада аҳоли ва тадбиркор даромади 2 карра ошади.

Ушбу тажриба асосида келгуси йилда яна 50 та туманда шундай лойиҳа ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент "аёллар дафтарига" киритилган, лекин кўмак ва интилиш туфайли тадбиркорга айланган паркентлик Фотима Боева билан мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўтган олти йилда 1 миллион 600 минг нафар аҳоли “яхши” кредит тарихига эга бўлди

Шу билан бирга, тарихи “ўрта” баҳоланганларга янги кредит олишда талаблар кучайиши табиий.

Бундай мижозларнинг кредит тарихини яхшилаш, келгусида улар тадбиркорга айланиши учун банклар катализатор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Келгуси йилда лойиҳаси бор 100 мингта “ўрта” тоифадаги мижозлар билан уч ойлик индивидуал режа асосида ишлаш, уларнинг солиқ, электр, газ каби бошқа тўловларини ҳам инобатга олиш, молиявий билимини ошириш ва лойиҳаларини яхшилаш орқали уларни тадбиркорга айлантириш таклиф қилинди.

Йиғилишда республика бўйича 60 та илғор шаҳар-туманни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Бу туманларда келгуси йилда 2 миллион аҳолини банд қилиш, 417 мингта оилани камбағалликдан олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Туман ва шаҳар ҳокимларига ушбу туман-шаҳарларда инфратузилмани яхшилаш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аниқланган имкониятларни натижага айлантириш учун банклар мустаҳкам молиявий ресурсга эга бўлиши кераклиги таъкидланди.

Давлат маблағлари қаторида ташқи манбалардан ҳам ресурс жалб қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун ҳар бир банкда чет элдан маблағ олиб келадиган ишчи гуруҳ тузиш, хорижий банклар билан тизимли ишлаб, чет элда роуд-шоулар ўтказиш, евробонд чиқариш, банк рейтингини яхшилаш ва халқаро стандартларга мослашиш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Охирги 5 йилда кичик ва ўрта бизнеснинг кредит портфелидаги улуши 40 фоиздан 28 фоизгача пасайгани кўрсатиб ўтилди. Бундай кредитлар улушини 40 фоизга ёки 120 триллион сўмга етказиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

Умуман, йирик лойиҳаларни кичик бизнес ҳисобидан молиялаштириш амалиётига чек қўйиш вақти келгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани учун жорий йилда 5,5 триллион сўмлик микромолия ва факторинг хизматлари кўрсатилди

Эндиликда ҳар бир давлат банки ўзининг микромолия ва факторинг компаниясини очиб, унга хорижий инвесторларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бунда банклар ресурсларни қарзга эмас, инвестиция сифатида олиб келмоқчи.

Келгуси йилда микромолия ва факторинг компаниялари орқали 10 триллион сўмлик хизматлар кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM