Biznes-ombudsman
4.89K subscribers
4.92K photos
352 videos
3 files
4.71K links
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil

https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman
Download Telegram
Тиббиёт чиқиндилари энди иссиқлик энергиясига айлантирилади

“Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-263-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Sayar LLC” компанияси (Инвестор) томонидан “Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Sayar green” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Ҳукумат номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқланди. Унга мувофиқ:
➡️1-босқичда, 2024-2025 йиллар давомида 7 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиб, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг барча турдаги тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 6 минг тонна тиббиёт чиқиндиларини термик қайта ишлаб, 20 ГВт соат/йил қувватга эга ускуналар ишга туширилади;
➡️2-босқичда, 2026-2030 йиллар давомида 105 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиб, республиканинг қолган ҳудудларида жойлашган барча тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 90 минг тонна тиббиёт чиқиндиларини термик қайта ишлаш, 300 ГВт соат/йил қувватга эга ускуналар ишга туширилади.

📆 2024 йил 1 августдан:
➡️тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари тўлиқ ҳажмда Лойиҳа компаниясига топширилади;
➡️лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларда тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олиниши таъминланади. Бунда иссиқлик энергияси бошқа шахсларга ҳам белгиланган тартибда етказиб берилиши мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарасига янги имкониятлар

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-936-сон, 17.07.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ер кодексига ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлари 10 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин бўлади.

Шунингдек ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан мазкур ер участкаларида ҳамда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига мақбул экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари Ер кодексига пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига, агросаноат кластерларига ва бошқа юридик шахсларга майдони 10 гектаргача бўлган ер участкалари ажратилиши мумкинлиги тўғрисидаги қўшимча киритилди.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир ваколатлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларининг ҳуқуқларини янада кенгайтириш чоралари кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (17.07.2024 йилдаги 432-сон) қарори қабул қилинди.

📆 2024 йил 1 сентябрга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

📆 2024 йил 1 октябрга қадар кичик саноат зоналари иштирокчилари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги хатлов ўтказилиб, уларнинг ҳисобини юритиш бўйича алоҳида электрон дастур ишга туширилади ва ҳар чоракда маълумотлар янгилаб борилади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлашган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ваколати берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵Президент Фармони билан туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.

➡️2024 йил 1 сентябрдан туроператорлар хорижий сайёҳларни республикага олиб келиш учун 14% ставкада 10 йил муддатга кредит олишлари мумкин. Бунда 2 йиллик имтиёзли давр ҳам назарда тутилган.

➡️2025 йил 1 августгача Қорақалпоғистондаги туроператорлар юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситаларини импорт қилганда божхона божи ва утилизация йиғимини 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин.

➡️2025 йил 1 августга қадар туризм соҳасидаги тадбиркорлар импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод қилинади.

➡️2025 йилдан бошлаб халқаро туризм ярмаркалари учун маҳаллий бюджетдан камида 1 млрд сўм ажратилади.

➡️Янги туроператорларнинг халқаро ярмаркалардаги иштироки 50 фоизи қоплаб берилади.

➡️Ҳунармандларнинг халқаро ярмаркалардаги иштирок харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

Биринчи ярим йилликда инвестициялар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари самараси

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

❗️Тадбиркорлар диққатига!

📆 Президент билан очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида жорий йил 26 июль куни соат 10:00 да электротехника ва автомобилсозлик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни шакллантириш мақсадида учрашув ташкил этилмоқда.

Унда иштирок этиб, ҳукумат вакилларига ўз таклифларингизни билдиринг ва соҳангизни ривожлантиришга ҳисса қўшинг!

📞 Ушбу телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: +998781506006

📍 Учрашув манзили: “InterContinental Tashkent” меҳмонхонаси

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 Қорақалпоғистонда туман ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганишда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ҳокими ўринбосари А.Б.нинг "Тадбиркор виртуал офиси" орқали "ЙКН" МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари йўллаган мурожаатни бир ойдан ортиқ вақт ўтгандан кейин кўриб чиққани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ва қарор қабул қилиш тартиби тасдиқланган. Унга кўра, мурожаатларни кўриб чиқишдан сўнг давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳар бир ариза ва шикоят бўйича қарор қабул қилади. Бу ҳақда мурожаатчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар етказади.

Қонуннинг 28-моддасида эса ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.

Мансабдор шахс юқоридаги ҳаракати орқали “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун унга нисбатан Бизнес-омбудсман девони томонидан маъмурий баённома тузилди.

➡️Маълумот ўрнида: жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида мансабдор шахслар томонидан жами 88 та ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб, Бизнес-омбудсман девони томонидан уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилган.

Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 В Каракалпакстане заместитель хокима района привлечен к ответственности

В ходе изучения, проведенного аппаратом Бизнес-омбудсмана, было установлено, что обращение руководителя ООО "ЙКН" (наименование изменено), отправленное через "Виртуальный офис предпринимателя", было рассмотрено заместителем хокима Шуманайского района Республики Каракалпакстан А.Б. более чем через месяц после его получения.

Статья 27 Закона Республики Узбекистан "Об обращениях физических и юридических лиц" устанавливает порядок рассмотрения обращений и принятия решений. Согласно данной статье, после рассмотрения обращения государственным органом, организацией или их должностными лицами должно быть принято решение по каждому заявлению и жалобе. Об этом заявитель должен быть уведомлен немедленно в письменной или электронной форме.

Согласно статье 28 этого же закона, заявление или жалоба должны быть рассмотрены в течение пятнадцати дней со дня поступления в государственный орган, организацию или их должностному лицу, которые обязаны разрешить вопрос по существу, а когда требуется дополнительное изучение и (или) проверка, запрос дополнительных документов — в срок до одного месяца.

Действиями должностного лица были нарушены требования Закона "Об обращениях физических и юридических лиц" и совершено правонарушение, предусмотренное статьей 43 Кодекса об административной ответственности Республики Узбекистан. В связи с этим аппаратом Бизнес-омбудсмана был составлен в отношении него административный протокол.

С начала текущего года по сегодняшний день в Республике Каракалпакстан должностными лицами было совершено 88 правонарушений, по которым аппаратом Бизнес-омбудсмана были составлены административные протоколы в установленном порядке.

Права и интересы предпринимателей будут и впредь защищаться Бизнес-омбудсманом!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇰🇬 Ўзбекистон-Қирғизистон: тарихий ҳамкорликнинг янги саҳифаси

Қардош Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари раҳбарларининг тарихий учрашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни янги босқичга кўтариш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор муҳим келишувларга эришилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡Қорақалпоғистонда тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоя остида: Бизнес-омбудсман фаолияти самаралари

📆 2024 йилнинг биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 4725 та текширув ўтказилган. Улардан 30 таси Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда, қолган 4 695 таси уни хабардор этиш тартибида амалга оширилди.

➡️Бундан ташқари, Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширув ўтказишни келишиш учун киритилган жами 72 та буюртмадан 30 таси келишилиб, қолган 42 таси текширув ўтказишга қонуний асос бўлмагани сабаб рад этилган.

➡️Текширувларнинг қонунийлиги мониторинги натижасида 7 та назорат қилувчи органлар томонидан 202 та қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Бу каби ҳолатларда жавобгарликка тортилган 56 нафар мансабдор шахслар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ҳоким ўринбосарлари, кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари бор.

➡️Шунингдек, Бизнес-омбудсман томонидан назорат қилувчи органлар ходимларининг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида аттестация жараёни ҳам ўтказилди. 201 нафар ходимдан 153 нафари тадбиркорлар фаолиятида текширув ўтказиш учун етарли малакага эга деб топилди.

❗️Бизнес-омбудсман Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини давом эттиради.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵Пахта-тўқимачилик кластерларига давлат томонидан янги имтиёзлар берилди

📆 Президентнинг "Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (ПФ-103-сон, 22.07.2024 й.) мувофиқ, пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор имтиёзлар жорий этилди.

➡️ Янги имтиёзлар нималардан иборат?

➡️Кредит фоизларини қайтариш: 2023 йилги пахта хомашёси учун олинган кредитларни ўз вақтида қайтарган кластерларга фоиз тўловларининг бир қисми қайтариб берилади.
➡️Кредит муддатини узайтириш: 2023 йилги пахта хомашёси учун олинган кредитларни қайтариш муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилиши мумкин.
➡️Гаров талабларини енгиллаштириш: Пахта тозалаш заводлари ва пахта қабул қилиш масканларини кредит гарови сифатида қўйиш тартиби соддалаштирилди.
➡️Мулкий мажмуаларни сотиб олишда қарздорлик муддатини узайтириш: "Ўзпахтасаноат" АЖнинг мулкий мажмуаларини сотиб олиш бўйича қарздорлик муддати 1 йилга узайтирилди.

👨‍💻Батафсил: Президент Фармонининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

🛡ФОТОРЕПОРТАЖ. Тадбиркорлар мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларда тадбиркорлар билан фаол мулоқотлар ўтказмоқда.

Мазкур учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларига янги қонунчилик ҳужжатлари ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵Заргарлик саноатида янги имкониятлар: Президент Фармони билан қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилди

Президентнинг "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Тадбиркорлар учун қулайликлар:

➡️Янги марказлар: Бухоро, Наманган ва Тошкентда замонавий заргарлик марказлари ташкил этилади.
➡️Молиявий кўмак: қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш имконияти яратилади.
➡️Экспортни қўллаб-қувватлаш: заргарлик буюмлари экспорти учун чекловлар олиб ташланади.
➡️Солиқ имтиёзлари: ускуна ва материаллар импортида божхона божлари вақтинчалик камайтирилади.
➡️Ўқув курслари ва маслаҳатлар: заргарлар малакасини ошириш ва янги тадбиркорларга кўмаклашиш учун махсус дастурлар ишга туширилади.

📆 Мақсад: 2025 йилга бориб юртимизда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни 1 млрд долларга, экспортни эса 100 млн долларга етказиш.

Агар сиз заргарлик соҳасида бизнес юритсангиз ёки бу соҳага киришни режалаштираётган бўлсангиз, ҳозир айни вақти!

👨‍💻Батафсил: Президент Фармони билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси: Стратегик ҳамкорликнинг янги босқичига 16 қадам

Кириш сўз: Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги тарихий учрашув якунлари бўйича 16 та муҳим ҳужжат имзоланди. Мазкур ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни жадаллаштириш, шунингдек, халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни ўз ичига олади. Ушбу тарихий воқеа икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, минтақада барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#очиқ_мулоқот

🔴  Айни вақтда электроника ва автомобилсозлик соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтмоқда

Мазкур тадбирда тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар тингланмоқда.

Учрашувда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Божхона қўмитаси, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

🟥 Жонли эфирда томоша қилинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtubeэ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM