Biznes-ombudsman
4.91K subscribers
4.84K photos
348 videos
3 files
4.64K links
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil

https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётда "Янги авлод" саноат зонаси: 12 мингта янги иш ўрни ва халқаро ҳамкорлик

📆 Тошкент шаҳрида яна бир йирик саноат зонаси барпо этилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ташкил этилаётган "Янги авлод" махсус саноат зонасига ташриф буюрди.

764 гектар майдонни эгаллаган ушбу зонада озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик ва кимё саноати каби йўналишларда 1 миллиард 375 миллион долларлик 47 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада 12 мингтага яқин янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

"Янги авлод" саноат зонасида "DP World", "JAC Motors", "Krantas", "Аcес Japan", "East can solutions", "EAS" ва "Evyap" каби етакчи компаниялар билан қўшма лойиҳалар амалга оширилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📆 18-23 ноябрь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

#дайжест

🔵 Президент Фармони билан тадбиркорлар ҳимояси кучайтирилмоқда

🔵 Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга 829 млн сўм қайтарилиши таъминланди

🔵 Бизнес-омбудсман девони вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

🔵 Сирдарёда тадбиркорга асоссиз ҳисобланган 340 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди

🔵 Андижонда ўқув семинари ўтказилди

🔵 Очиқ мулоқот самаралари: тадбиркорлар муаммолари ечим топмоқда

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Фармон: бир ҳуқуқбузарлик – бир жавобгарлик

Президент Фармонига кўра, 2025 йилдан бошлаб бир қанча жарималар бекор қилинади ва текширувлар соддалаштирилади.

🟥 Батафсил маълумот учун видеони кўринг.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡Бизнес-омбудсман Парижда бизнесда ҳалоллик мавзусидаги йиғилишда иштирок этмоқда

📆 Бугун, 25 ноябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг бизнесда ҳалоллик бўйича минтақавий тармоғи йиғилиши ўз ишини бошлади.

Йиғилишда 400 дан ортиқ вакиллар: халқаро ташкилотлар (Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ИҲТТ ва Жаҳон банки), Бизнес-омбудсман институтлари, коррупцияга қарши курашиш тармоғига аъзо мамлакатларнинг давлат муассасалари, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги етакчи экспертлар иштирок этмоқда.

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Ўзбекистонда бизнес юритишнинг ҳалол стандартларини жорий этиш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш дастурларини амалга ошириш бўйича маъруза қилди.

Йиғилиш эртага, 26 ноябрь куни давом этади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 Бизнес-омбудсман девони ходимлари тадбиркорлар муаммоларини ўрганмоқда – ФОТОРЕПОРТАЖ

Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларга чиққан ҳолда тадбиркорларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммоларини ўрганишда давом этмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти Балиқчи ва Булоқбоши туманларида тадбиркорлар ва фермерлар билан учрашувлар ўтказилиб, қонунчилик талабларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотларда уларнинг иш фаолиятида дуч келаётган тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?

Тадбиркорларни ким ва қандай масалаларда текшириши мумкин?

📆 ПФ-184 сонли Президент Фармони билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланди.

❗️Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тартибларини ўтказиш тақиқланади.

👨‍💻 Мазкур рўйхат билан батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар!

💬 Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки [email protected] электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM