#маълумот
#Павлония дарахтининг сиз-у биз билмаган хусусиятлари!
#Дунёда энг тез ўсувчи павловния дарахти ҳақида эшитган инсон борки, ўсимликнинг ноёб хусусиятлари, қандай шароитда бўй чўзишига қизиқиши ортмай қолмайди. Бугунги кунда кўпчилик учун янгилик бўлган павловниядан юртимизда декоратив дарахт сифатида кўчалар, дам олиш масканлари, хиёбонлар ландшафт дизайнида аввалдан фойдаланилади. Aммо жаҳонда қимматбахо ёғоч олиш мақсадида экиладиган павловния дарахти нафақат декоратив кўриниши, балки қимматли хусусиятлари билан бошқа ўсимликлардан ажралиб туради.
#ерга экилган ниҳол бир йилда 5 метргача бўй чўзиши мумкин, дарахт яхши парвариш қилинса, иккинчи йилдан гуллай бошлайди ва бўйи 12 метргача боради;
апрел-май ойларида дарахт гуллашни бошлайди ва унинг гуллари асаларилар оиласи учун яхшигина асал манбаи ҳам ҳисобланади;
павловния барглари жуда катта бўлиб, одатда 70 сантиметргача боради ҳамда қуритилган ҳолда берилса, чорва молларига тўйимли озуқа вазифасини ҳам ўтайди;
#унинг ёғочи жуда мустаҳкам бўлгани сабабли, юқори ҳароратга чидамли ҳисобланиб, бошқа дарахтлар 250-300 градусда ёнса, у 450 градус иссиқликкача бардош бера олади;
павловния ёғочидан тайёрланадиган пилет ва брикет ёқилғилари бир қарашда, кўмирга ўхшайди, нархи ҳам деярли бир хил, аммо павловниядан тайёрланган ёқилғи кўмирдан фарқли тарзда 100 фоизгача ёнади ва ўзидан кул қолдирмайди, ёнганида эса захарли карбонад ангидрид гази чиқармайди;
павлония дарахти 7 йилда тўлиқ етилади, бу вақтда унинг диаметри 70 сантиметрга, бўйи эса 15-20 метргача бориши мумкин;
#павловниянинг яхши ўсиши учун сувли жой бўлиши, тупроғи доим нам бўлиб туриши керак, сув бўлмаса, павловния ўлмайди, лекин яхши ривожлана олмайди ҳам, ўсимликни доимий сув билан таъминлашнинг энг яхши йўли — томчилатиб суғориш технологияси;
дунё бозорида қарағай ёғочидан икки марта қиммат турадиган павловнияга айниқса, мебелсозлик, қурилиш соҳаларида кун сайин талаб ортиб бормоқда.

October 28, 2022