Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#Ижтимоий_бекат #Китоб_ҳадя

Осмонларда юрганлар,
Олтин сарой қурганлар,
Не берай? деб турганлар,
Болага китоб беринг!
Бола оққуш, оқ каптар,
Дунёлардан бехабар,
Ёвузлик топмай хабар,
Болага китоб беринг!...

Ушбу ижтимоий ролик Зулфия Мўминованинг “Болага китоб беринг” шеъри асосида тайёрланган.

🇺🇿 Китобхонлик ва илм ҳақида куни-кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳам “Ўзбекистон ёшлар Форуми 2020”да ёшларга мурожаат қилганди.

“Илмни қадрланг, илмга интилинг! Ёшлик — умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг”

☝️Ижтимоий роликдан маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланиш мумкин. Фарзандларингиз билан бирга томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
❗️Диққат
#Ижтимоий_сўровнома

Айрим тоифадаги давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтиши мумкин

Бу борада эса сизнинг фикрингиз муҳим!

Айни кунларда давлат хизматчиларининг иш вақти масаласи тадқиқ қилинмоқда. Хорижий, амалиётда ўзини оқлаган тажрибалар ўрганилмоқда. Ушбу сўровномада ҳам иш режимига оид муҳим саволлар ўрин олган ва у тизимни янада такомиллаштириш, давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сўровнома аноним характерга эга, унда давлат хизматчилари ва хусусий секторда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин.

Иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:
https://forms.gle/p9GktyQ8Z5YfsnmE8

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога расмий муносабат

https://t.iss.one/ell_istemolchi телеграм ижтимоий тармоғида 2022 йил 25-декабрь куни соат 17:56 да Беруний тумани 555 метан газ қуйиш шохобчасида метан нархи 3500 сумдан сотилмоқда дея хабар тарқатилган ва мазкур хабар бошқа ижтимоий тармоқлардан ҳам жой олган.

Берунийлик тадбиркор “Парахат газ оил” МЧЖ рахбари Алишер Аминов техник хатолар сабаб келиб чиққан тушунмовчиликни, ҳар бир фуқарога операторлар томонидан тушунтирилиб ҳисобчилар томонидан метан нархи 2200 сўмдан ҳисоблангани кузатув камераларида акс этган.

Мазкур ҳолат Беруний тумани ҳокимлиги, туман давлат солиқ инспекцияси ҳамда Ички ишлар бўлими томонидан ўрганилди. Техник хато тадбиркор томонидан тезкорлик билан ҳал қилинадиган бўлди.
Шу ўринда фуқаролардан ягона талабимиз, ижтимоий тармоққа жойлаётган видеоингиз халқнинг норозилигини келтириб чиқаришига йўл қўйманг. Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Ижтимоий соҳа бўйича

#Туманда ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳада қуйидаги ишлар амалга оширилди.

“Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ёрдам қилиш мақсадида жорий йилда “Ёшлар дафтари”га 1640 нафар ёшлар киритилди ва 1614 (96,2 фоиз) нафар ёшларнинг муаммоларига амалий ёндашилиб, ижобий ҳал қилинди.

Бундан ташқари, 1380 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди;
- 858 нафар ёшларга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун 391,03 гектар ҳамда 1143 нафар ёшларга такрорий экин экиш учун 182,7 гектар ер майдонлари ажратилди;
- 976 нафар ёшларга 26,6 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
- 237 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуна берилиб, ўзини-ўзи банд қилинди.
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириши бўйича туманда
3-6 ёшли 17 193 нафар болалар бўлиб, 53 та давлат, 8 та давлат хусусий шериклик, 355 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни қамров даражаси 95,7% ни ташкил қилади.

Халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича 2022 йилда тумандаги 23 та мактабда жами 21,7 млрд сўмлик, хусусан “Инвестиция” Давлат дастури асосида 2 та мактабда 7,4 млрд, Республика бюджети ҳисобидан 2 та мактаб филиалларида 853.3 млн., “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг I-босқичида 5 та мактабда 3,8 млрд, сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг II-босқичида натижасига кўра 4 та мактабда 3.9 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети қўшимча манбалари ва туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 9 та мактабда 5,7 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йил давомида, мактабларда информатика синф хоналарини замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш бўйича жами 15 та мактаб 215 та замонавий компьютер жамланмалари билан таъминланди.
#Ижтимоий тармоқдаги видео бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бундан 1 йил олдин содир бўлган мазкур воқеа ҳозирда ижтимоий тармоқларда кун мавзусига кўтарилган. Беруний тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 67-сонли умумий ўрта талим мактаби ўқитувчиси томонидан, ўқувчилар дарс жараёнидан қочганлиги оқибатида “жазо чораси” қўлланилган. Мазкур ҳолат шу синфдаги яна бир ўқувчи томонидан, видео тасвирга муҳрланган. Орадан вақт ўтиб, телефон эгаси телефон аппаратини бозорга чиқариб сотиши натижасида видео яна бир қўштирноқ ичидаги блогер, сотувчининг қўлига тушиб қолган.

#Жиноятга жазо муқаррар ёхуд бузоқнинг югургани сомонхонагача

Ғ исмли шахс ўқитувчидан видеоларни ижтимоий тармоққа тарқатмаслик учун 5000 АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ ҳамда ИИБ ҳодимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида, 3400 АҚШ долларини Ғ исмли шахс товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда Ғ исмли шахсга нисбатан, жиноят кодексининг 165-моддаси яъни товламачилик бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

#Кенг жамоатчилик фикри

Беруний тумани ҳокими ҳамда тегишли ташкилотлар, мактаб жамоаси ва ота-оналар видеодаги ўқувчилар билан учрашиб, мазкур масала кенг жамоатчилик билан бирга муҳокама қилинди.
Шу ерда бир нарсага эътибор қаратишингизни сўраймиз. Биз бир ёқламаликдан йироқ бўлган ҳолда, икки томонни ҳам оқламоқчи эмасмиз. Ота-оналар фарзандини урганлиги ёки ўқитувчининг ҳатти-ҳаракатидан норозилигини билдирмаган. Аксинча фарзандининг айбини тан олиб, бу ҳолат такрорланмаслигини билдириб ўтди. Аввало ўқитувчи ҳушмуомала бўлиб яхши сўз билан тушунтириши лозим эди. Ўқитувчига ҳам ички тартиб қоида бўйича тегишли жазо чораси тайинланди. Аммо, бугун ўқувчини жабрланган дея ёнини оладиган бўлсак, эртага бу ҳолат бунданда катта муаммоарни келтириб чиқаришини ҳам ўйлаб кўрайлик.

#Хулоса...

Ота-боболаримиз фарзандини илм йўлига киритиб, устозга бераётган вақтда эти сеники суяги меники деб айтганлар. Афсуски бугун баъзи ота-оналар фарзанди беҳосдан мактабда йиқилиб тушса ҳам ўқитувчини айбдор қилмоқда. Бу қанчалик тўғри. Таълим-тарбия маскани экан бу икки сўзни ва бундаги амални бир-биридан айро тасаввур қилиш мумкин эмас. Шундай экан видеони муҳокама қилиш эмас, балки бундай ҳолатлар содир бўлишининг олдини олган ҳолда, келажак авлод тарбиясига, миллатнинг эртанги кунига барчамиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
#Ижтимоий_ролик

⚡️Халқ хизматчиси

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Халқ хизматчиси" номли ижтимоий роликни тақдим этади.

Роликда оғир ижтимоий муҳитдан илми ва меҳнати билан чиқиб, давлат хизматига ишга кирган, одамларнинг дуосини олаётган халқ хизматчиси ички кечинмалари, оғриқлари, армонлари ва мақсадлари акс этган.

Бугун давлат хизматида қаҳрамонимизга ўхшаган кадрлар жуда кўп. Ҳар бирингизни қадрлаймиз.Токи бугун давлат хизматчиси бўлиш қанчалик шарафли йўл эканлигини англаган экансиз, Ўзбекистон тараққиёт йўлидан дадил боради. 

◽️Ёшларимизга, давлат хизматчиларимиз ва кенг жамоатчиликка томоша қилиш тавсия этилади.

📌 Full формат.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

⚡️Халқпарвар

Ушбу ижтимоий ролик бир нафас тўхтаб, мулоҳаза қилишимиз учун...

Бугун давлат хизмати учун миллионлар ичидан биз танландик! Кимдир учун "давлат хизмати" шунчаки тушунча! Лекин турли соҳаларда садоқат билан ишлаётган кадрлар бу соҳанинг залворини, шарафли йўл эканлигини яхши англашади.  Бугун шундай юзлаб, минглаб давлат хизматчилари сабаб, турмушимиз фаровон!

Баъзан, гўёки ҳаммаси аввал ҳам бўлган ёки бўлиши шарт деб ўйлаймиз. Аслида буларнинг тагида минглаб давлат хизматчиларининг кўринмасдек туюлган меҳнати мужассам бўлади. 

Ҳурматли давлат хизматчиси, ушбу видеоролик сизни янги мақсадлар, янада ривожланиш, халқимиз билан ҳамфикр бўлиб, шижоат билан ишлашга ундашига ишонамиз!

◽️Full формат.