#Тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра Эльмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна
тайинланди.

Э.Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти
(ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Сабиров Улуғбек Юсупхонович тайинланди.

У.Сабиров 1974 йилда туғилган.
1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Шарахметов Шахрух Шатургунович тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Ш.Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
#Тайинлов

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Гулнора Маруфова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги ПҚ-4775-сонли қарорига асосан Маруфова Гулнора Махмудовна Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Гулнора Маруфова 1957 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. 2004 йилдан 2020 йилнинг феврал ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг феврал ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
💼 #Тайинлов

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг раиси
тайинланди

Жўқарғи Кенгеснинг тегишли қарори билан ушбу лавозимда
Раъно Камалова иш бошлади. Бу ҳақда туман ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бунга қадар у жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди судяси лавозимида фаолият олиб борган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Беруний тумани Халқ таълими бўлимига раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимда Aзад Худайбергенов иш бошлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Худейбергенов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
#Тайинлов

Беруний тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

Беруний тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Абдуллаев Даврон Атабаевич тайинланди.

Бунгача Абдуллаев Даврон Беруний тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
💼 Қорақалпоғистоннинг 5 та ҳудудидаги юридик хизмат кўрсатиш марказларига раҳбарлар тайинланди

#Тайинлов

▪️Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиб, уларга раҳбар тайинланмоқда.

Марказнинг Нукус шаҳар бўлимига Тимур Утемиратов;
Хўжайли тумани бўлимига Нуря Бердиниязова;
Амударё тумани бўлимига Нилуфар Жуманиязова;
Беруний тумани бўлимига Мансур Каримбаев;
Элликқалъа тумани бўлимига Алишер Кадировлар бошлиқ қилиб тайинланишди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Segment.uz
#Тайинлов

Ахмедова Марям Халилаевна Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

@segmentuz
#ТАЙИНЛОВ

Беруний туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи тайинланди

#Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 24-июнь кунги 108-К-сонли буйруғига асосан Палванов Дилмурот Базарбаевич Беруний туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Палванов Дилмурот Базарбаевич 2016 йилдан шу кунга қадар Беруний туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вақтинча вазифа бажарувчиси лавозимида ишлаб келган.

Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати каналига обуна булинг;👉https://t.iss.one/Tibbiyot_birlashmasi6
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. У маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#ТАЙИНЛОВ
Беруний тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 575-Б сонли фармойишига асосан Казакбаев Айбек Нуруллаевич Беруний тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Казакбаев бунга қадар қишлоқ ҳўжалиги соҳасида масъулиятли лавозимларда фаолият юритган. Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram