#Беруний тумани
#Тиббиёт бирлашмаси

Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Д.Абдуллаев ва ҳоким маслахатчиси С.Юсупова туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳолидан туман ҳокими номидан совғалар бериб хабар олди. Беморларга янги йилни муносиб нишонлаши учун шароитлар яратилди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Тиббиёт янгиликлари
#Беруний тумани
#Инсон қадри учун

👉Олис ҳудуд аҳолисига замонавий кўчма тиббий хизматлар кўрсатилди

⚡️Мамлакатимизда амалга оширилаётган жамики ўзгаришлар, бунёдкорликлар, ислоҳотлар замирида инсон омилига эътибор, унинг бахтиёр, фаровон ва ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришишдек эзгу мақсадлар мужассамдир.

Бу борада сўз юритганда, энг аввало, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор берилаётганини тилга олиш жоиз. Инсон ҳаётда тетик, оиласи тинч, фарзандлари соғлом бўлсагина чинакам бахтиёр бўлиши мумкин.

Давлатимиз рахбари томонидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш вазирлиги томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олис худудларда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу жумладан куни кеча   Беруний туманидан олисда жойлашган Аktaw аҳоли манзилида чуқурлаштирилган тиббий кўрик хизмати амалга оширилди.