БЕРУНИЙ ТУМАНИДАГИ МОНО МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ


Беруний тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган МОНО МАРКАЗ да туман ҳокимнинг ўринбосарлари, банк мутахасисслари, бандликка кўмаклашиш маркази, қишлоқ ҳўжалиги бўлими, Ёшлар иттифоқи ва бир қатор ташкилотлар аҳоли мурожаатларини ўрганиб, 2021 йилги Давлат дастурида белгиланган вазифалар юзасидан ўз вақтида маълумот бериб бориш тизими шакллантирилган. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлишининг олдини олишга қаратилгандир. Марказда кредит олиш тизими бўйича керакли маълумотлар базаси шакллантирилган бўлиб, бу бўйича банк мутахасисслари керакли маълумотларни бериб борадилар.
“Аёллар ва ёшлар дафтари”да турган фуқароларга кредит бериш тизими, керак бўладиган ҳужжатлар бир жойда жамланади ва тақдим қилинади. Бу ерга энг кўп келувчилар ёшлардир. Ҳозирги кунда туманда 48 соатлик тадбиркорлик дарслари ўтказилаётган бўлиб, дарсларни муваффақиятли тугатган аёллар ва ёшларга имтиёзли кредит олиш учун махсус сертификатлар берилади.


Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/beruniy_news
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Беруний тумани ҳокимлигининг расмий телеграм ижтимоий тармоғида эълон қилинган “ДАВОМЛИ АНЪАНА ЁҲУД БОҒЧАЛАР ОТА МЕЪРОС, ОНА МЕЪРОСМИ?” танқидий таҳлилий мақоласига туман Мактабгача таълим бўлимининг расмий муносабатига, туман ҳокимлиги ахборот хизмати РАДДИЯСИ


Беруний тумани МТБ га қарашли Саркоп ОФЙ ҳудудида жойлашган 3-сонли Мактабгача таълим ташкилоти 1-март куни ўрганилди ва бу ҳолат ижтимоий тармоқда ёритилди. 3-март куни туман МТБ раҳбарияти томонидан мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирилди. Энг ачинарлиси эса "шуниси ҳам бўлаверади” қабилида иш тутилгани бўлди. Давлат мактабгача таълим ташкилотларга, озиқ-овқат учун бюджет маблағлари ҳар йили йил бошидан қаратилади ва смета тасдиқланади. Таъминотчи вақтида шартномадаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериши, бу ишларни эса назоратга олишга масъул ҳўжалик ишлари бўйича мудир ўз вақтида қабул қилиб олиши, шунингдек, МТМ ҳамшираси ҳар кунлик менюни эрталаб мудирага тасдиқлатиши ва тарбияланувчилар келишига менюда кўрсатилган эрталабки чойга маҳсулотлар тайёр бўлиши керак.


1-март санасидаги гўшт маҳсулоти эрталаб етказиб берилиши таъминланмаган ва бу ҳолат бўйича назорат ўрнатилмаган. Бу эса очиқчасига кўриниб турибди, демак, тарбияланувчилар шу кунги овқатда керакли гўшт маҳсулотини истеъмол қилмаган. Бор айб таъминотчи корхона гарданига юкланган. Техника ривожланган даврда яшаяпмиз. Машина бузилиб қолди бахонаси билан 100 нафар тарбияланувчининг истеъмол қиладиган асосий маҳсулотидан маҳрум қилишга ҳаққингиз йўқ. Хулоса шу кунги гўшт маҳсулоти ёки унга ажратилган маблағ қаерга кетди? Аслида ўйлаб кўринг кимни алдаяпсиз...

Фотода 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг 1-март кунги менюси кўрсатилган.


Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/beruniy_news
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар
ўтказилади
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади.

Суд-ҳуқық мәселелери бойынша қабыллаўлар өткериледи
Пуқаралардың суд-ҳуқық тараўындағы мүрәжатлерине нәтийжели шешим табыў ушын қолай шәраят жаратыў мақсетинде Өзбекстан Республикасы Президенти Администрациясы, Президент Халық қабыллаўханалары, Жоқары Суд, Бас прокуратура, Ишки ислер министрлиги, Әдиллик министрлиги ҳәмде Мәмлекетлик Бажыхана басқармасы басшы жуўапкерлери қатнасында орынларда қабыллаўлар шөлкемлестириледи.

Өзбекстан Республикасы Президентиниң Қарақалпақстан Республикасындағы Халық қабыллаўханасы Баспасөз хызмети
#Онлайн

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилиши бўйича белгиланган режага мувофиқ Беруний,Элликқалъа ва Тўрткул тумани аҳолиси учун Беруний тумани Ёшлар маркази биносида оммавий қабул бошланди.

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Беруний туманида сайёр қабуллар бошланди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати