Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр. Тиббий кўрикдан ҳудуддаги 48-сонли умумтаълим мактаби 9-синф қизлари ўтиш учун келган аммо негадир бизни кўриб ичкарига кирмасдан ташқарида анча олисда кутиб турдилар. Қизиқиш устун келди. Ўқувчиларнинг мактаб ҳамшираси билан келганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида мактаб томон йўл олдик.
Токайгача шароит яхшиланишини кутиб ўтирамиз. Ўзимиз учун борини бадастур қилиб, чиройли кўринишга олиб келсак, шунинг ўзи қулайлик эмасми.
Мазкур тасвирлар 2021 йилнинг 1 март кунида олинган бўлиб, 2-март кунги Маҳтумқули ОФЙ ҳудудидаги олиб борилган ўрганиш ишларини ҳам ёритиб борамиз.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/beruniy_news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда хотин-қизлар «темир дафтари» билан ишлашда янгича тизим
БИР ЗУМЛИК БЕФАРҚЛИК НИМАЛАРГА САБАБ БЎЛАДИ?

Саркоп ОФЙ ҳудудидаги ХТБ га қарашли 48-умумтаълим мактабида 1190 ўқувчи таълим олади. Тумандаги энг олди мактаблар десак ҳам адашмаган бўламиз. Юқорида айтганимиздек 13-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасидаги қизларни кўришимиз билан мактаб томон йўл олдик. Аниқлашимизча 9 синфдан 15 нафарга яқин ўқувчилар йўқ, аммо, бу ҳолатни аниқлаштиришга ҳаракат қилдик, биронта ҳужжат ёки билдирги мактаб маъмурияти томонидан тақдим қилинмади. Мактаб ҳамшираси Г.Ражапбоевани излаб топа олмадик, телефондан боғланишнинг иложи бўлмади. 11-синф ўқувчилари алгебра дарсида 7 нафар ўқувчи дарсда йўқ. 9-синфларга Жахон тарихидан дарс бераётган ўқитувчига эса 4 нафар ўқувчининг қаердалигининг қизиғи ҳам йўқ экан. 2 та синфда 11 нафар ўқувчининг дарсга келмаганлиги, уларнинг қаерда эканлиги қизиқ бўлмаса?
Бунга ҳам аниқлик киритишни ҳоҳладик лекин тайинли жавоб олмадик. Умумтаълим мактабларидаги яна бир ҳолат. Олий таълим муассасасига ўқишга киришига қараб, мактаб рейтинги белгиланади. Барча дарслардан озод қилинган ҳолда иқтидорли, билимли ўқувчилар алоҳида “мактаб ичида курс” га тайёрланаётган экан.(мактаб ўқувчиларининг маълумоти) Бу ҳам таълимдаги “янги ислоҳот”нинг бир кўриниши, натижаси эса кутилмоқда. Яна бир нарсани таъкидлашни истардик. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олидни олиш, таълим-тарбия сифатини яхшилаш борасида ҳамкор ташкилотлар билан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шундай экан бир зумлик бефарқлик катта муаммоларга айланиб, жамиятнинг ривожига путур етказиши мумкин. Мулоҳаза қилинг, ўйланг...

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/beruniy_news
Беруний туман 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича мактабгача таълим бўлимининг маълумоти.

Мазкур ҳавола эълон қилинганидан кейин Мактабгача таълим бўлими томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ҳолат ўрганиб чиқилиб, вазиятга ойдинлик киритилди.
Мактабгача таълим бўлими мудири Д.Абдуллаев «Турғали Азат» МЧЖ раҳбари Жалиев Абдуғани Алиевич билан мазкур ҳолат юзасидан суҳбатлашганида 2021-йил 1-март куни Беруний тумани 3-сонли мактабгача таълим ташкилотига гўшт маҳсулоти (автомобилдаги техник носозлик туфайли) ўз вақтида етказиб бера олмаганлигини, эндиликда бу ҳолат такрорланмаслигини, мактабгача таълим ташкилотларига гўшт маҳсулотларини ўз вақтида етказиб беришини билдирди. («Турғали Азат» МЧЖ раҳбари А.Жалиевнинг тушунтириш хати ҳамда кафолат хати илова қилинади).
Бўлим мудири Д.Абдуллаев томонидан «Турғали Азат» МЧЖ раҳбари А.А.Жалиевга эндиликда мактабгача таълим ташкилотларига гўшт маҳсулоти ўз вақтида етказиб берилмаса у билан тузилган шартномалар бекор қилиниши тўғрисида қатъий огоҳлантириш берилди.
Шунингдек, Беруний тумани 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти хўжалик ишлари мудирига, ташкилотга гўшт маҳсулоти ўз вақтида келмаганлиги бўйича ташкилот раҳбари ёки мактабгача таълим бўлимига ўз вақтида хабардор қилмаганлиги сабабли унга нисбатан Меҳнат Кодексида белгиланган тартибда «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилиб, ундан ташқари, мазкур ҳолат яна такрорланса у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилди.
ЗИЁРАТГОҲЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ


Баҳорнинг кириб келиши ободонлаштириш ишларининг янада жадаллашиши, атрофимизнинг кўкаламзорлаштирилиши билан аҳамиятлидир. Кундан-кунга янгиланаётган туманимиз мисолида бу ишларни яққол кузатишимиз мумкин. Беруний тумани Шайх Аббос Валий жомеъ масжиди ҳашар йўли билан атрофи ободонлаштирилиб, зиёратчилар учун кўркам масканга айлантирилаётганидан барчамиз хабардормиз. Туман ҳокими Атабек Сапарбаев зиёратгоҳдаги хашар ишлари, атрофида олиб борилаётган ободонлаштириш, маназарали дарахт кўчатларининг экилишини кўздан кечириб, керакли маслаҳатларини берди.


Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/beruniy_news