Bekobod shahar hokimligi Axborot xizmatining Rasmiy telegram kanali|🇺🇿
2.71K subscribers
73.6K photos
5.06K videos
32 files
16.9K links
Ushbu kanal ma'lumotlaridan foydalanilganida manba sifatida ko'rsatilishi shart!
Manba sifatida ko’rsatilmagan taqdirda davlatimiz qonunchiligiga asosan javobgarlikka tortiladi!
https://bekobodsh.uz/
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

Бугун Халқаро ёшлар куни

🗓 1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 54/120-сонли резолюцияси билан Халқаро ёшлар масаласи билан шуғулланувчи вазирлар конференциясининг 12 августни Халқаро ёшлар куни деб эълон қилиш ҳақидаги тавсиясини маъқуллади.

Ушбу кунда жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори ёшларга оид масалаларга яна бир бор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, миллий қонунчилигимизга кўра 30 июнь Ўзбекистон Республикасида Ёшлар куни этиб белгиланган.

Шунингдек, жорий йил 30 июнда Президент Фармонига асосан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Халқаро_кун

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

📌 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.

➡️ Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

25 сентябрь – Халқаро фармацевтлар куни

📌 25 сентябрь халқаро фармацевтлар куни (World Pharmacists Day) сифатида нишонланади. 1912 йил 25 сентябрь куни Халқаро фармацевтика федерацияси (FIP) ташкил топган. Ташкилотнинг штаб-квартираси Гаага шаҳрида жойлашган. 2009 йилдан Федерациянинг ташаббуси билан шу кун халқаро фермацевтлар куни сифатида нишонлаш йўлга қўйилган.

☑️ Мазкур санани нишонлашдан мақсад фармацевтларнинг инсоният ҳаётидаги ўрни ва ролини кенг жамоатчиликка кўрсатиш, халқаро миқёсда фармацевтларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун имкониятларни кенгайтириш, шунингдек дунё аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

➡️ БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

♻️ Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади.

📌 2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

27 октябрь – Халқаро аудиовизуал мерос куни

📌 1980 йил 27 октябрда ЮНЕСКОнинг Ҳаракатланувчи тасвирларни сақлаб қолиш ва ҳимоялаш бўйича Тавсияномаси қабул қилинган. Унда энг яхши кино ва видео асарларни маданий мерос намуналари сифатида сақлаб қолиш ва уларни келгуси авлодларга етказиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилган.

🎦 Мазкур сананинг 25 йиллиги муносабати билан 2005 йил 20 октябрь куни ушбу ташкилотнинг 33-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан, 27 октябрь Халқаро аудиовизуал мерос куни деб эълон қилинди. Айни пайтда ташкилот томонидан видео ва аудиотасмаларда ёзиб олинган нодир овозлар ва видеотасвирларни рақамлаштириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot