Bekobod shahar hokimligi Axborot xizmatining Rasmiy telegram kanali|🇺🇿
2.65K subscribers
64.4K photos
4.47K videos
32 files
14.7K links
Ushbu kanal ma'lumotlaridan foydalanilganida manba sifatida ko'rsatilishi shart!
Manba sifatida ko’rsatilmagan taqdirda davlatimiz qonunchiligiga asosan javobgarlikka tortiladi!
https://bekobodsh.uz/
Download Telegram
#сессия

Айни дамда шаҳар ҳокимлигида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг ўн тўққизинчи сессиясини бўлиб ўтмоқда. Сессияга Бекобод шаҳар ҳокими –шаҳар Кенгаш раиси З.Файзуллаев раислик қилмоқда.
Сессиясида шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакили иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибига бешта масала киритилган:
1. Шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларини 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлиги юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда жорий йилнинг 14 сентябридан фаолиятларини бошлаши тўғрисида.
2. 2020 йил 8 ой давомида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлари тўғрисида.
3. Бекобод шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2020 йил 8 ой давомида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи.
4. Бекобод шаҳар Жиноий, Иқтисодий ва Фуқаролик ишлар бўйича судлар раисларининг 2020 йил 8 ой давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ахбороти.
5. Мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини 2020 йил 1 октябрдан бепул ГРИППга қарши эмалш мақсадида “Саховат ва кўмак жамғармаси” ҳисобидан “Агробанк” Ўртачирчиқ тумани филиалига 184 945 252 сўм маблағ ўтказиш тўғрисида.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
#онлайн
#сессия

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида.
Ҳисобот берувчи: Бекобод шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзақулов Бехзод Фахритдинович.

Шахарда жорий йил якунигача ва кейинги йилнинг пишиқчилик мавсумигача шаҳар аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби истеъмол меъёрлари бўйича ҳисоб-китоб қилинди.
Шаҳар аҳолисини 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига талаби 2020 йилнинг ноябр ойидан 2021 йил май ойига куйидагича:
-картошкага 2520 тонна, пиёзга 320 тонна, сабзига 939 тонна, гурунчга 469,4 тонна, буғдой унига 234,7 тонна, гўшт маҳсулотига 919,7 тонна, ўсимлик ёғига 435,9 тонна, шакарга 526,9 тонна, тухумга 10 млн дона.
Бекобод шаҳрида 35 та маҳалла мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллалар бир-бирига яқин жойлашганлиги учун зич жойлашган маҳаллар худудларида 13 та ЭКО бозорлар ташкил этилиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотувга чиқарилади. Жумладан:
-Андижон МФЙ худудидаги А.Темур кўчасида жойлашган енгил типдаги бозорча 13-даҳа худудида жойлашган 5 та Андижон, Ширин, Бобур, Боғишамол ва Фарғона маҳалларга 1 та ЭКО бозор
-Пахтакор МФЙ худудида жойлашган МИНИМАРКЕТ ва енгил конструкция типда қурилган савдо шахобчаси 14-даҳа худудида жойлашган 3 та Ёшлик, Пахтакор, Дўстлик маҳалларга 1 та ЭКО бозор
-Ал-Хоразмий МФЙ Иқтидор кўчасида жойлашган бозорчада ушбу худудга яқин бўлган 5 та Ал-Хоразмий, Тинчлик, Булоқ-Ариқ, Маърифат ва Бирдамлик маҳаллаларига 1 та ЭКО бозор ташкил этилади.


Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
#сессия ўз ишини бошлади

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Катта мажлислар залида, Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўз ишини бошлади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Шаҳар ҳокимлиги томонидан, Бекобод шаҳрида 2021-2022 йиллар давомида ёшлар сиёсати соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Бекобод шаҳар ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
3. Кенгашнинг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясини М.Турдиматованинг Кенгаш раиси номига ёзган аризасини ўрганиш натижаси тўғрисидаги хулосаси.
4. Бошқа масалалар.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Зангиота#сессия#🇸🇱🇸🇱

🇸🇱🇸🇱ТУМАН КЕНГАШИНИНГ
СЕССИЯСИ

🇸🇱Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг олтинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Зангиота туман ҳокими Тамикаев Абдиваҳоб Улашбаевичнинг халққа мурожаати эшитилди.
Унда Халқ депутатлари туман кенгашига сайланган депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, бўлим, ташкилот ва муассасалар, сиёсий партиялар, шунингдек, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибига мувофиқ, Халқ депутатлари туман кенгаши олдида туман ҳокими Абдиваҳоб Тамикаев 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режалар хусусида мурожаат қилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#онлайн #сессия #мурожаат

Айни дамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши олтинчи чақириқ, ўттиз тўртинчи сессияси ўз ишини бошлади. Сессияни шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев очиб берди.Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#сессия

Бугун, 29 декабр куни Бекобод шаҳар ҳокимлигида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Сессияга шаҳар ҳокими-Кенгаш раиси З.Файзуллаев раислик қилди.
Сессия ишида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг бўлимлари ва ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.
Кун тартибига олтита масала киритилди.
1). Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг Котибиятини ташкил этиш;
2). Шаҳарда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш соҳасида қатор вазифаларни амалга ошириш;
3). Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури;
4). “Аёллар ва ёшлар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар;
5). Шаҳар ҳокимининг қарорларини тасдиқлаш ҳамда
6). “Саховат ва кўмак” жамғармасидан “Жомий”, “Бунёдкор” МФЙ ва “Х.Олимжон” МФЙга қарашли Қардошлик-2 аҳоли пунктида яшовчи фуқароларга пул маблағи ажратиш тўғрисидаги масалалар.
Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли ҳоким ўринбосарлари, депутатлар амалга оширилган ишлар бўйича хисобот ва маълумотлар беришди хамда кун тартибидаги масалалар бўйича қарорлар тасдиқланди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#сессия #онлайн

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг
46-сессияси ўз ишини бошлади.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#сессия #онлайн

Кун тартибида 8 та масала кўриб чиқилади:

1). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4951-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида - Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Шарипова Гулзира Хашимжановнанинг ахбороти.
2). Сектор раҳбарларининг ва шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳтачиси Н.Яхяеванинг шаҳарда “Аёллар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида ҳисоботлари.
3). Маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда ундан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида шаҳар Молия бўлими бошлиғи Турдиматова Манзура Таджибаевнанинг ҳисоботи.
4). Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нишонов Шокир Тахировичнинг ҳисоботи.
5). Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг
2021 йил 1-чорак давомида тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларнинг тахлили юзасидан ахбороти.
6). Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Бекобод шаҳридаги маҳаллалар кесмида аҳоли кайфиятини кўтариш, ижтимоий-маиший муаммоларни ўрганиш ва муаммоларни ҳал этиш юзасидан “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида - Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эргашов Олим Рахматовичнинг маълумоти.
7). “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бекобод шаҳар бўлинмаси хузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан ижтимоий ҳимояга мухтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларга манзилли сарфлаш тўғрисида – шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.А.Усмонқуловнинг ҳисоботи.
8). “Халқпарвар комиссия”си таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
9). Бошқа масалалар.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия #Видео

Давлат раҳбари иштирок этган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok