Навоий ва Олмазордаги экологик ҳолатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
13, 19 июль кунлари Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида ҳавода чангсимон туман ҳолати қайд этилди. 21 июль куни эса Тошкентнинг Олмазор туманида омборда сақланаётган водород пероксиди моддаси сизиб чиққани кузатилди. Шу куни яна Навоийда аввалги ҳолат такрорланди.
Ушбу ҳодисалар юзасидан Экопартия депутати Ойбек Раҳимов томонидан Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгариши вазирлигига депутатлик сўрови юборилди.
@Bayonotuz
13, 19 июль кунлари Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида ҳавода чангсимон туман ҳолати қайд этилди. 21 июль куни эса Тошкентнинг Олмазор туманида омборда сақланаётган водород пероксиди моддаси сизиб чиққани кузатилди. Шу куни яна Навоийда аввалги ҳолат такрорланди.
Ушбу ҳодисалар юзасидан Экопартия депутати Ойбек Раҳимов томонидан Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгариши вазирлигига депутатлик сўрови юборилди.
Сўровда ҳаво ифлосланишига сабаб бўлган омиллар, кимёвий моддаларни сақлаш ва ташишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган-қилинмагани ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан расмий маълумот сўралган.
@Bayonotuz
😁10🤔4🗿3
“Сиз халқимиз учун яшаяпсиз” — Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёев ҳақида
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 24 июль куни Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
дейилади табрикда.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 24 июль куни Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
“Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, дадажон! Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.
Дадажон! Тун-у кун сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.
Мен сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.
Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман — сизни доим ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...”,
дейилади табрикда.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍45😁26🔥22👎6🗿6👏5🤔3🤪3🥴2🌚2🤨1
Ўзбекистонда шифокорларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашга рухсат берилиши керак
Соғлиқни сақлаш соҳаси эксперти Аброр Абдуқодиров шифокорларни ўзини ўзи банд қилган шахс мақомида ишлашга рухсат берилган касблар рўйхатига киритишни таклиф қилди. Бу шифокорларга беморларга шифохоналардан ташқарида қонуний маслаҳат бериш имконини беради, аҳолини қамраб олиш даражасини оширади ва қўшимча солиқ тушумларини яратади:
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Соғлиқни сақлаш соҳаси эксперти Аброр Абдуқодиров шифокорларни ўзини ўзи банд қилган шахс мақомида ишлашга рухсат берилган касблар рўйхатига киритишни таклиф қилди. Бу шифокорларга беморларга шифохоналардан ташқарида қонуний маслаҳат бериш имконини беради, аҳолини қамраб олиш даражасини оширади ва қўшимча солиқ тушумларини яратади:
Ҳозирда ўзини ўзи банд қилганлар мақоми фақат ҳамширалар ва халқ табобати мутахассислари (табиблар) учун мавжуд, малакали шифокорлар эса ушбу ҳуқуқий моделдан ташқарида қолмоқда. Натижада, кўплаб мутахассислар беморларга норасмий равишда — ишдан ташқари вақтда ва уйда маслаҳат беришади.
Бу қисм ноқонуний бўлиб қолмоқда. Агар биз шифокорларни ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритсак, бу фақат терапевтик йўналиш учун бўлиши мумкин. Менимча, биз аҳолининг катта қисмини қулай тиббий ёрдам билан қамраб оламиз ва буларнинг барчаси қонунийлаштирилади.
Тиббиёт мутахассисларининг бир қисми қатъий график, юқори юклама ва мослашувчанлик етишмаслиги сабабли соҳани тарк этмоқда. Шу билан бирга, кўплаб беморлар индивидуал ва арзон ёрдамга муҳтож бўлиб, мавжуд тизим тиббиёт муассасалари форматига боғлиқ бўлиб, ҳар доим ҳам таъминлай олмайди.
Шифокорлар учун ўзини ўзи банд қилиш мақоми орқали хусусий амалиётни қонунийлаштириш уларнинг фаолиятини соядан олиб чиқиш, шаффофликни таъминлаш ва қўшимча солиқ тушумларини яратишга имкон беради.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👎15👍8🔥1😁1🤔1😐1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаммони эмас, муаммони олиб чиққанларни йўқ қиламиз
Улуғбек Пўлатов, Xalq taʼlimi info канали асосчиси
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Ёзишларича, Навоий вилоят телевидениесида жонли эфирлар тўхтатилибди. Бу қарор жонли эфир вақтида (журналист) бошливчи томонидан Навоий шаҳридаги заҳарли тутун ҳақида очиқ гапириб юборилиши ортидан қабул қилинган.
Ҳа, бизнинг тизим раҳбарлари мана шунақа ишлайди. Имкон борича муаммони эмас, муаммони олиб чиққанларнинг оғзини ёпишга уринади.
Уларнинг асосий миссияси “юқорига” муаммони кўрсатмай, тезроқ кўзга ярқ этиб кўринадиган ишларни қилиб, уларга чиройли кўринишдир.
Ҳозир журналист опага қанчалик босимлар бўлаётганини тасаввур қиляпман. Шунинг учун биз бошқарувга келиб қолган, мана шунақа фикрлайдиган амалдорлардан воз кечишимиз керак.
Улуғбек Пўлатов, Xalq taʼlimi info канали асосчиси
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍60🔥7👏6😢2🤪2😡2🗿1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм-фан қаҳрамонларига муносиб туҳфа– электромобиль!
Ўзбекистонда спорт соҳасида юксак натижаларга эришган ёшларга автомобиль, хонадон, пул мукофотлари тақдим этиш – меҳнат ва истеъдоднинг муносиб эътирофи сифатида қабул қилинган анъанадир.
Энди эса бу эътироф майдони кенгаймоқда. Илм-фан, хусусан муҳандислик соҳаси ҳам ана шундай юксак рағбатга сазовор бўлиши кутилмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” танловининг финал босқичида ғолиб деб топилганларга электромобиллар совға қилинади!
Бу Ўзбекистон тарихида илк бор муҳандислик салоҳиятига спорт ютуқлари даражасидаги юксак рағбат берилишидир.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Ўзбекистонда спорт соҳасида юксак натижаларга эришган ёшларга автомобиль, хонадон, пул мукофотлари тақдим этиш – меҳнат ва истеъдоднинг муносиб эътирофи сифатида қабул қилинган анъанадир.
Энди эса бу эътироф майдони кенгаймоқда. Илм-фан, хусусан муҳандислик соҳаси ҳам ана шундай юксак рағбатга сазовор бўлиши кутилмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” танловининг финал босқичида ғолиб деб топилганларга электромобиллар совға қилинади!
Бу Ўзбекистон тарихида илк бор муҳандислик салоҳиятига спорт ютуқлари даражасидаги юксак рағбат берилишидир.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👏13👍1🔥1🌚1
Болаларни ҳимоя қиладиган ташкилотлар болалар тиланчилигини йўқота олмайдими?
Ҳусния Пардаева, журналист
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Одам гавжум жойларда норасида гўдакларнинг зорланиб, гўёки “салфетка” сотиш баҳонаси билан тиланчилик қилаётганига тез-тез дуч келаверамиз, келаверамиз. “Акажон, опажон, илтимос, озгина ёрдам бериб кетинг. Онамга дори олишим керак”, деган ўтинч ва илтижолардан қулоқлар қизармайди, ҳатто... “Менга нима”, деб бепарволарча ўтиб кетаверамиз, кетаверамиз.
Кошки эди, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ҳуқуқий ҳужжатлар, ташкилотлар ўғил-қизларимизни бу йўлдан қайтара олса, уларга бахтли болаликни тортиқ эта олса...
Кўча-кўйда тиланчилик қилиб юрган қоракўзларнинг аҳволига қаранг. Биронтаси болалигини мана шундай хор-зорликда ўтишини орзу қилмагандир.
Ҳусния Пардаева, журналист
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
😭10👍9🤬5😡3🤨1
Cуд шилқимлик ҳақида хабар берган аёлнинг ўзини жазолади
Гулноз Мамарасулова, Инсон ҳуқуқлари фаоли
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Яқинда Зарбдор суди ўзига нисбатан шилқимлик ҳақида хабар берган аёлни жазолади, деб ёзган эдим. Иш жойида раҳбари томонидан шилқимлик ва камситишга учраган аёл ИИБга мурожаат қилган эди. Аммо у кутган ҳимоя ўрнига, туман суди уни "туҳмат" қилганликда айблаб, жаримага тортди. Бу жараёнда мансабдор мутлақ жазосиз қолди, ҳатто ўзидан "жабрланувчи" позициясини ясаб олди.
Ана шундай вазиятда аёл Жиззах вилояти судининг апелляция инстанциясига борди. Суд аввалги қарорни бекор қилиб, жабрланувчининг ҳақ эканини тан олди. Аслида бунда жамоатчиликнинг роли ҳам бор. Бу нафақат бир аёлнинг, балки бутун жамиятдаги минглаб овозсиз аёлларнинг ғалабаси.
Бу қарор аҳамияти жиҳатдан жуда катта. Аввало, у суд-ҳуқуқ тизимида ҳам адолат сўзи бўш қоп эмаслигини исботлади. Суд жабрланувчи аёлнинг айбловларини жиддий ўрганиб, унинг позициясини кўриб чиқди, далилларни холис баҳолади ва мантиқий хулоса чиқарди. Бундай ёндашув бугунги кунда кам учрайдиган ҳолатлардан бири бўлиб, ўзга аёлларга ҳам руҳий таянч бўла олади.
Айниқса, аёлларга нисбатан жинсий таъқиб, харасмент, камситиш ҳолатлари одатда яширин бўлиб, кўпинча жамиятнинг “уятга ёки гап-сўзга қолмаслик”, “ишдан айрилмаслик”, “шарманда бўлмаслик” каби ноодил босимлари туфайли юзага чиқмайди. Бунга қўшимча, судларда ҳам жабрланувчиларнинг ўзи айбдорга чиқарилиши ҳолатлари кўп учрайди. Ана шундай оғир муҳитда бу масалада овоз чиқариш ўта оғир, аммо жуда зарур қадам.
Бошқа аёллар ҳам ушбу кейсдан ўрнак олсин, ҳар қандай шароитда шилқимликка, ҳақоратга, камситишга қарши курашиш керак. Жим туриш - зўравонликка розилик демакдир.
Гулноз Мамарасулова, Инсон ҳуқуқлари фаоли
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👏28👍8👎3🔥1😁1🤬1😐1🗿1
Мурод Назаровнинг Тошкент бош режасига тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилмайди
17 июль куни тадбиркор Мурод Назаров Тошкент бош режасига киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар ҳақида маълум қилган эди.
Қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Адилов тадбиркор Мурод Назаровдан Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича ҳеч қандай таклиф олмаганини ва уларни кўриб чиқишни режалаштирмаётганини айтди:
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
17 июль куни тадбиркор Мурод Назаров Тошкент бош режасига киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар ҳақида маълум қилган эди.
Қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Адилов тадбиркор Мурод Назаровдан Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича ҳеч қандай таклиф олмаганини ва уларни кўриб чиқишни режалаштирмаётганини айтди:
“Мурод Назаров Қурилиш вазирлиги бош режага тузатишлар киритади демади. У бош планга ўзгартириш киритиш тўғрисида ҳам ҳеч нарса демади. У “бош режага тузатишлар киритишни таклиф қилмоқчимиз”, деди. Ҳозирча ундан ҳеч қандай таклиф келиб тушгани йўқ. Биз [таклифни] ҳали кўриб чиқанимиз йўқ ва кўриб чиқмаймиз ҳам. Пойтахт бош режасини ўзгартириш масаласи вазирлик кун тартибига киритилмаган”.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍25😁16👏6🌚2🤪2😐1
Бунақа иссиқда “свет”нинг доимий ўчиши солиқ тўловчиларга нисбатан ҳурматсизлик
Аномал жазирама сабаб электр тармоқларига юклама ошди, оқибатда Тошкентнинг турли жойларида соатлаб узилишлар юз берди. Аҳоли ушбу ҳолатдан норозилигини билдирди, масъуллардан ҳеч бўлмаса узилишлар ҳақида олдиндан ахборот беришни сўради.
Олмазор туманида яшовчи Зилола Ғайбуллаева:
Юнусободнинг Бодомзор даҳасида истиқомат қилувчи Камола Алиева:
Янгиҳаёт туманида яшовчи Нодирбек Раззоқов:
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Аномал жазирама сабаб электр тармоқларига юклама ошди, оқибатда Тошкентнинг турли жойларида соатлаб узилишлар юз берди. Аҳоли ушбу ҳолатдан норозилигини билдирди, масъуллардан ҳеч бўлмаса узилишлар ҳақида олдиндан ахборот беришни сўради.
Олмазор туманида яшовчи Зилола Ғайбуллаева:
“Уйимиз Olmazor City’да жойлашган. Кун бўйи ишда бўлиб, уйга кеч келганимиз учунми, асосан, шом вақти ва ундан сўнг ўчаётганига гувоҳ бўляпман. Балки кундузи ҳам узилаётгандир. Масалан, аввалги куни соат 19:30 ларда ўчиб, 22:30 ларда ёнди. Бу вақтда кўп қаватли уйларда ҳаво иссиқ, дим бўлади. Домда чироқ ўчса, яшаш қийинлашиб қолади: Электр таъминотисиз овқат қилиб бўлмайди, баланд қаватда турганимиз учун, сув бизга ток кучи билан чиқади, бўлмаса — сув ҳам йўқ. Пастга тушиб, тоза ҳавода ўтирай десангиз, 8−10-қаватлардан лифтсиз тушиш азоб. Ёш бола билан-ку янада қийин”.
Юнусободнинг Бодомзор даҳасида истиқомат қилувчи Камола Алиева:
“Июлда электр таъминотининг узилиши одатий ҳол бўлиб қолди. Мисол учун, кеча ва ўтган куни соат 22:00 да ўчган “свет” тонг соат 05:00 — 06:00 гача ҳам келмади. Бундай ҳолат нафақат бизнинг маҳаллада, балки бутун Юнусободда сурункали давом этаяпти. Бир куни кечаси, эртасига кундузи беш-олти соатлаб чироқ берилмаяпти. Бунақа иссиқда “свет”нинг доимий ўчишини солиқ тўловчиларга нисбатан ҳурматсизлик, деб биламан. Мана шундай жазирамада совутиш мосламалари ишламай, қариялар, ёш болали оилалар, айниқса, домда яшайдиганлар оғир аҳволда қоляпти.
Бизнинг оила солиқ тўловчи сифатида электр энергияси учун тўловларни олдиндан — қарз бўлмаслик учун амалга оширади. Бироқ тўлаётган солиқларимиз эвазига кўрсатилаётган хизматлар сифатли даражада эмас. Компенсация масаласини ҳеч ким ўйламайди. Кимдан ёки қайси ташкилотдан талаб қилишни ҳам билмайди. Қишда ҳам, ёзда ҳам “свет”нинг кўп ўчишига инфратузилманинг эскирганлиги, босим катта бўлаётганлиги сабаб бўлолмайди. Негаки, бу ҳар йилги муаммо, янги эмас”.
Янгиҳаёт туманида яшовчи Нодирбек Раззоқов:
“Янгиҳаёт туманида, 332-мактаб олдида яшайман. Охирги ҳафта ҳар куни 2−3 соатга ўчяпти. Фрилансермен, уйдан ишлайман. Чироқ ўчиши ишимга жуда салбий таъсир қиляпти. Иссиқ айни авжига чиққан пайтда “свет”ни ўчиришяпти. Кўча чанглиги учун дераза очиб бўлмайди, уй ичида ўтиролмайсиз. Wi-Fi ҳам ўчиб қолади ва интернетсиз ишлай олмайман”.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
🔥15👍6😁5😡5👎2😐1😭1
Cobalt датчиги ҳаво ҳароратини хато кўрсатадими?
Кўпчилик Cobalt автомобили датчиги ҳаво ҳароратини 80 даражагача кўрсатса, ишониб ваҳимага тушади. Аслида, қурилма ҳарорат 40 даражадан ортса, “алдашни” бошлайди. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов YouTube’даги суҳбатда тушунтириш берди.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Кўпчилик Cobalt автомобили датчиги ҳаво ҳароратини 80 даражагача кўрсатса, ишониб ваҳимага тушади. Аслида, қурилма ҳарорат 40 даражадан ортса, “алдашни” бошлайди. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов YouTube’даги суҳбатда тушунтириш берди.
“Ҳаво ҳарорати 50, 60, 70, ҳатто 80 даражагача исиди, деган гапларни тўхтатишимиз керак. Ўзи, менимча, ҳароратни фақат Cobalt кўрсатади. Масалан, Gentra кўрсатмайди. Cobalt фараси олдида жойлашган датчик ғарб, шарқ мамлакатлари, Хитой ёки Корея учун ишлаб чиқилган. У давлатларда ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлмайди. Шу сабаб датчиклар асосан 40 даражагача ҳароратни ўлчашга мослаштирилган. Автомобиль йўриқномасини кўрсангиз, датчик 40 даражадан кейин “ўйнаб кетиши” ҳақида ёзилган.
Оддий мисол, Урганчда 2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ ва қора Cobalt автомобилларида эксперимент ўтказилган. Машиналар бир жойга ёнма-ён қўйилган. Шаҳарда ҳаво ҳарорати 41 даража иссиқ бўлган. Ўша пайтда оқ Cobalt ҳароратни 48 даража, қораси эса 56 даража иссиқ кўрсатган. Бир жойдаги машиналар ҳарорат ҳақида турлича маълумот берган”.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
😁21🤔5👍2👎1🔥1🤪1🗿1
Наҳот камида 15 йил қурилган уй ҳужжатлаштирмаган, лойиҳа тасдиқланмаган?
Аброр Зоҳидов, журналист
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
“Самарқанддаги қўзиқорин” деб аталган бино бўйича фикр:
1. Бу бинога 3 млн доллар сарфлаган, деган гап – лоф. Айниқса 15-20 йил олдинги харажат анча арзон эди, қуруқ устун билан томга бунча пул ишлатиб бўлмайди. Гарантия!;
2. Японлар проект чизган, қурган деган гап ҳам – муболаға. Японлар жинни эмаски тагини кичкина қилиб, тепасини каааатта қурадиган. Чизган ва тасдиқлаб берган проектини кўрсатсин, танишайлик;
3. Қўшниларнинг норозилиги бор гап. Бу “деловой центр” эмаски қанча баланд бино қуриб, шунча қойил қиладиган. Маҳалла бу! Бинони кўрган одам борки “бу қулаб кетмайдими?” деган саволни беради. Қизиғи, бино тарафдорларининг ўзи шу уйда яшаган бўлишармиди?;
4. Ўзи ёнига бориб кўрмаганлар “Тепадан томоша қилса ҳеч нарса қилмайди” дея фикр билдиришяпти. Ўзингиз ўйлангчи: ҳовлингизда қизингиз, хотинингиз ва ёки келинингиз бемалол юра оладими?;
5. Уйни камида 15 йил қурди. Наҳот ҳужжатлаштирмаган, лойиҳани тасдиқлатиб олмаган? Тўғри, қайсидир мавҳум амалдорларни айбдор қилар. Лекин бинони қуришдан фақат у манфаатдор-ку. Қандай қилиб ҳужжатсиз шунча пул тикиб, таваккал қилиши мумкин?
Яна бир гап: йиғи-сиғи сағал ошиб кетибди. Мен ҳам ачиняпман. Шунча ҳаракат, меҳнат, маблағ... Аммо шунча пулнинг ўрнига элликта квартира сотиб олганида маза қилиб ва тинч яшаб юрган бўларди...
Аброр Зоҳидов, журналист
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍58😁9🤔2🤪2🤯1🌚1😭1🗿1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиммат кредитларнинг рекламасини тўхтатиш керак
Иқтисодчи Отабек Бакиров қиммат кредитлар, хусусан юқори фоизли микроқарзларни, расмий даромади йўқ шахсларга бериладиган кредитларни реклама қилишни тўхтатишни таклиф этди.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Иқтисодчи Отабек Бакиров қиммат кредитлар, хусусан юқори фоизли микроқарзларни, расмий даромади йўқ шахсларга бериладиган кредитларни реклама қилишни тўхтатишни таклиф этди.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍55👏5🔥2🤯1🌚1😐1
“Сизлар нима қилсангиз ҳам шариатга тўғри келаверади”
Абдураҳмон Ташанов, Инсон ҳуқуқлари фаоли
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Мулладўст ҳақ: “Сизлар нима қилсангиз ҳам шариатга тўғри келаверади”. Катта шов-шувлар билан коррупцион жиноятларда айбланиб, 7,5 йилга қамалган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев озодликка чиқди. Унга берилган 7,5 йиллик қамоқ аппеляцияда 4,5 йиллик озодликни чеклашга алмаштирилди.
7 йилдан ортиқ муддатларга қамалган 7 дан ортиқ блогернинг бирортасига оид ҳукм ўзгармади: аппеляцияда ҳам, тафтишда ҳам, Олий судда ҳам.
Абдуқодир кун санамоқда, Олимжон қамоқдан бўлса ҳам шикоят ёзиб турибди. Ўтган куни Элёр Тожибоев деган блогер қамоқдан хат чиқарибди. Отабек Аҳлиддинов тушкунликда. Аёллар қамоқхонасида блогерлар Наргиза Келдиёрова, Сетора Бозорова, Дилдора Ҳакимова, Эмине Караманова алоҳида назоратда эмиш.
Шунақа. Нега амалдор билан блогерни солиштираётганимни тушунаётгандирсиз. Қонун, ҳуқуқ, одалат деймиз-у, ҳаммаси уни қандай қўллашларига боғлиқ. Болангизга, яқинингизга айтинг, блогер, ҳуқуқ фаоли бўлмасин, орқасида ким турган бўлса ҳам энасини кўради. Амалдор бўлсин, чунки султон суягини хорламайди.
Абдураҳмон Ташанов, Инсон ҳуқуқлари фаоли
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
🤬42👍17😡4👏3😐3🤯1🥴1😭1🗿1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Болангизни кўчага чиқарманг. Болангизнинг хавфсизлиги сизнинг қўлингизда, шафёрларнинг қўлида эмас”.
Отабек Жўраев, блогер
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
🤬43🤪9😡7👎2👍1🤯1🌚1🤨1😐1
Сиртқи таълимга 2-3-курсдан қабул қилишга оид очиқдан очиқ эълонлар кўпайди. Қанақасига?
Хушнудбек Худойбердиев, ҳуқуқшунос
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Ижтимоий тармоқларда сиртқи таълимга 2-3-курсдан қабул қилишга оид очиқдан очиқ эълонлар кўпайди. Ия, қанақасига деб қизиқиб қолдим ва суриштирувга тушдим, шундай эълон берганлардан бири билан мижоз сифатида боғланиб, тизим қанақа ишлашини текшириб кўрдим.
Аниқлаганларим қуйидагича:
➖ сизни 2-3-4 ва ҳатто 5-курсдан сиртқи таълимга ўқишга киритишни ваъда қилишади;
➖ рўйхатда 50 дан ортиқ йўналиш бор, исталганини танлашингиз мумкин, барчаси хусусий университетларда;
➖ фирма хизмати ҳақи йўналишига қараб тахминан 10 млн сўмдан 30 млн сўмгача;
➖ сизнинг номингизга Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистондаги олийгоҳларда ўқияпти, деган сохта ҳужжат тайёрлашади;
➖ ўша сохта ҳужжат билан сизни худди “перевод” қилгандай Ўзбекистондаги хусусий университетнинг юқори курсига олиб келиб жойлашади. Университет шартнома беради, контракт пулини тўласангиз бўлди, ҳеч нарса бўлмагандай ўқишни бошлайсиз;
➖ бу жараёнга катта эҳтимол билан университетлар ҳам аралашган бўлади, чунки ўзини ҳурмат қилган олийгоҳ албатта талабанинг ҳужжатини текшириб кўради, сохта ҳужжат билан жойлашишга йўл қўймайди. Лекин миллионлаб контракт тўлашга тайёр мижоз келиб турганда, университетлар ҳам мана шу коррупцион схемага шерик бўлмоқда;
➖ булар шунчаки сизни олийгоҳга жойлаб қўйишмайди, балки вазирликнинг HEMIS дастурига “орқа сана” билан киритиб ҳам қўйишади. Лекин бунинг учун аввал контрактни тўлиқ тўлашингизни сўрашади;
Мендаги маълумотларга кўра, 2025 йил 1 январдан 3 июлгача 41 минг 812 нафар талаба HEMIS тизимига киритилган, шундан 25 минг 821 нафари сиртқи таълимга қўшилган. Қанақа қилиб??? Наҳотки буни ҳеч ким назорат қилмаган???
Шу давр ичида битта хусусий университет (номини айтмайман, майли) 3 ва 4- курсга 3 минг 200 нафар талаба қабул қилган, яна бошқа биттаси 1 минг 599 кишини юқори курсларга HEMISга киритган.
Бу не сир-у синоат, ўртоқлар? “Ошкора қотиллик қиссаси”га ўхшаб, куппа-кундуз куни жиноят содир этишса, ҳаммамиз томошабин бўлиб турамизми? Қизиқ-ку... Жуда қизиқ...
Хушнудбек Худойбердиев, ҳуқуқшунос
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
😁19🤯7🤬5😢4🤪2🗿2🥴1😐1😭1😡1
Эмин Агаларовнинг Чорвоқдаги қурилишга унақа бир катта хоҳиши йўқ, унинг мингта таклифи бор
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов тадбиркор Эмин Агаларов Чорвоқда Sea Breeze Uzbekistan курортини қуришни ўз ташаббуси билан таклиф қилмаганини маълум қилди — аксинча, у хорижда экологик тоза лойиҳаларни амалга оширган тажрибали девелопер сифатида таклиф қилинган.
таъкидлади вазир.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов тадбиркор Эмин Агаларов Чорвоқда Sea Breeze Uzbekistan курортини қуришни ўз ташаббуси билан таклиф қилмаганини маълум қилди — аксинча, у хорижда экологик тоза лойиҳаларни амалга оширган тажрибали девелопер сифатида таклиф қилинган.
“Республикага таклиф этилган девелопер ўзидан-ўзи келиб унақа қилмаяпти бу ерда. Келиб, ўзидан-ўзи “Мана, мен шу Чорвоқда қураман”, деган гап йўқ. У, аксинча, тажрибали бўлганлиги учун, у жуда ҳам бир экологик стандартларга жавоб берадиган қурилишларни қилганлиги учун ҳам Ўзбекистонга таклиф этиляпти. Бўлмасам, ўзининг жуда унақа бир катта хоҳиши йўқ, унинг мингта таклифи бор”, —
таъкидлади вазир.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
😁36🤬14🤪10😡4🗿3🥴2👍1🤨1
Қайси бирингиз бандлик бошқармаси орқали ишга жойлашгансиз?
Ўткир Жалолхонов, журналист
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Охирги кунларда яна бирор вазирлик ёки қўмита ташкил этилмаган бўлса, Ўзбекистонда 32 та вазирлик ва қўмита бор. Ҳали бу қисқартирилгани, аввал бундан ҳам кўп эди. Таққослаш учун 1,5 миллиардга яқин одам яшайдиган Хитойдаги марказий аппаратда бош вазир, унинг тўрт ўринбосари ва беш нафар давлат маслаҳатчисини қўшиб ҳисоблаганда, 32 киши ишлайди. 350 миллионлик Америка 15 та вазирлик билан қандай яшамоқда, ҳайронман.
Майли, бошқа давлатларни қўяйлик, айтмоқчи бўлганим – бизда ҳукумат бюрократик портфели жуда катта. Юқоридаги 32 та вазирлик ва қўмитадан ташқари яна агентликлар, бошқа давлат ташкилотлари бор. Ва ана шу барча давлат ташкилотларининг вилоят, шаҳар ва туманларда бўлимлари! «Облоно», «районо», «гороно».
Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган «запал» Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги туман бўлимида содир бўлган. Бу бўлимда давлат ишчилари нима иш билан банд бўлишади ўзи? Саволни бошқачароқ бераман: қайси бирингиз бандлик бошқармаси орқали ишга жойлашгансиз? Бу лавозимдаги бир мулозим селектор вақтида камера қаршисизда аёл кишини қучоқлаб тургани, бошқаси кабинетида ниманидир тутатиб ўтирганига қараганда, қиладиган иш кўпга ҳам ўхшамайди...
Ўткир Жалолхонов, журналист
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍34🔥6😁5🤪4👏1🤯1😭1🗿1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар!” — фарм компания раҳбари соҳа мутасаддиларини кескин танқид қилди
Шавкат Исмоилов, “Laxisam” компанияси асосчиси
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Фармқўмита, Фармпром раисига мурожаат қилмоқчиман: эй, кўзингизни очинглар, қаранглар, қачонгача қийнайсизлар? Ҳаммасининг гапи бир: сифатни кучайтириш, такомиллаштириш. Шиори бошқа, қиладиган иши бошқа.
Фармкомитет, Фармпром иш услубини тубдан ўзгартирилмаса, фалокатга боради фарм саноати. Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар.
Бизда ҳозир олдингига нисбатан 10 баробар ишчиларимиз камайиб кетди. Бизнинг вилоятларда филиаллар бор эди, ҳар бир вилоятда. Ҳозир ёпилиб кетган. Бу Фармқўмитанинг олиб бораётган нотўғри сиёсати, деб биламан. Иш жойи ташкил қилиш ўрнига иш жойлари ёпилиб кетяпти. Дори-дармонлар аҳолидан қочяпти. Бу нима деган гап, ахир?”
Шавкат Исмоилов, “Laxisam” компанияси асосчиси
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍17🥴3👎1🔥1👏1😁1🤯1
Пенсия ёшини 60 ёшга ўзгартиришса, нима, биз уни тобутимизда оламизми?
Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгаради деган гап бор. Лекин бу ҳақда ҳали якуний қарор қабул қилинмаган, давлат аҳолидан бемаслаҳат қарор қабул қилмасликка ишонтирмоқда. Бироқ тавсия Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан илгари сурилаётгани, энг муҳими, расмийлар бундай эҳтимолни истисно этмаётгани қизғин муҳокамаларни келтириб чиқаряпти.
Умида Якубова, хотин-қизлар фаоли:
Шуҳрат Расул, иқтисодчи:
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгаради деган гап бор. Лекин бу ҳақда ҳали якуний қарор қабул қилинмаган, давлат аҳолидан бемаслаҳат қарор қабул қилмасликка ишонтирмоқда. Бироқ тавсия Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан илгари сурилаётгани, энг муҳими, расмийлар бундай эҳтимолни истисно этмаётгани қизғин муҳокамаларни келтириб чиқаряпти.
Умида Якубова, хотин-қизлар фаоли:
“Аёлларнинг пенсияга чиқиш ёши ҳозирги 55 ёшдан оширилиши – уларда стресс, асабийликни оширади. Ўзбекистон шароитида 55 ёшгача аёл организми чарчайди, 60 ёшда пенсияга чиқиш учун яшаб улгуриш ҳам сўроқ остида қолади.
Қўшниларим, айниқса педагоглар бундай гап-сўзлардан чуқур хавотирда. Ўлган кунимиздан шу пенсияга чиқишни кутиб ўтирибмиз, дейди улар. Ҳамманинг ҳам дам олгиси келади. Экологиянинг аҳволи маълум. Ўзбек аёллари ўзи стрессда яшаса, 60 ёшга ўзгартиришса, нима, биз пенсияни тобутимизда оламизми?”
Шуҳрат Расул, иқтисодчи:
“Халқаро валюта жамғармасининг пенсия ёшини ошириш тавсияси Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий аҳволига мутлақо тўғри келмайди. Айнан шу ташкилот мезонларига кўра мамлакатимиз камбағал давлат ҳисобланаркан, пенсия ёшини ошириш тавсияси баҳсли.
Пенсия ёши 60-65 бўлган давлатларда аҳоли жон бошига ЯИМ 20-30 минг долларга тўғри келади. Нега биз таққослаяпмиз, сабаби бундай ривожланган давлатларда одамларнинг тиббиётга тўлай олиш қобилияти бошқача бўлади. Бундан ташқари, у давлатларда одамлар узоқ яшайди, масалан Японияни олинг, эркаклар – 83, аёллар 86 ёш умр кўради. Улар пенсияга чиқиб ҳам яна 20-25 йил давлатдан пул олади. Демак, уларнинг қолипини ХВЖ бизга кўчириб олиб келиши – сал баҳсли ҳолат”.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👍45😢4🤪4🔥2🤔2👏1😁1
Олдин шароит яратмай жазони кучайтиряпмиз
Ўзбекистонда экологияга етказилган зарар учун жаримани ошириш таклиф қилинмоқда. Депутат Алишер Қодиров бу ҳақдаги қонунга эътирозлар борлигини билдирди.
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
Ўзбекистонда экологияга етказилган зарар учун жаримани ошириш таклиф қилинмоқда. Депутат Алишер Қодиров бу ҳақдаги қонунга эътирозлар борлигини билдирди.
“Шаҳар ичида суғориш, дренаж тизимлари йўқ, лекин дарахтларни суғориш керак. Крандан суғорилса, жарима ёзиляпти. Масалан, ҳаво 50-55 даража иссиққа чиқяпти. Шаҳар ичида яшайдиган аҳолига крандан бошқа сув келадиган манба йўқ. Лекин ундан фойдаланса, нотўғри фойдаланиляпти, деб жарима ёзиляпти. Улар нима қилиши керак? Кўзи билан кўриб туриши керакми дарахтлар қуришини? Шароит яратмасдан жазони кучайтириб қўймаяпмизми?
Шаҳардаги маҳаллаларда чиқиндини олиб чиқиб кетиш тизими бир ҳафтада бир марта келади. Етти куннинг ичида олти кун одамлар чиқиндисини қаерга йиғиши керак? Ўзига маданиятни олиб, шакллантирган одамлар амаллаб бир жойга йиғади. Кимлардир оляпти-да, лекин шаҳарда кўчага ташлаб кетиб қоляпти. Биз уларни ушлаймиз, ҳозир энди бу қонун бўйича жазолаймиз. Биз шароит яратиб бермадик-ку ҳали. Одамлардан экологик маданиятни талаб қиляпмиз, тўғри. Талаб қилаётганларнинг ўзи олдин шароит яратиб бериб қўйиш деган масъулиятини бажариб қўйиши керак эмасми?”
@Bayonotuz
Telegram | Facebook
👏42👍11🔥3😁2🤯1🤬1