Избосканлик тажрибали томорқачи фаолияти билан танишдик
Андижон вилояти Избоскан тумани “Қораянтоғ” махалла фуқаролари йиғинида яшовчи Тошпўлатов Аъзамжон Нўмонович ўз хонадонида 60 сохих ер майдонида иссиқхона ташкил этган. Шундан 15 сотихига Гул кўчатлари экиб парвариш килиб келмоқда. Гул мавсумий экин бўлганлиги учун қатор ораларига чел элдан келтирилган янги интенсив гилос кўчатларини олиб келиб ўтказмоқда.
Иссиқхонага гилос кўчатларини экишдан мақсад, - дейди қахрамонимиз Аъзамжон хожи ака бозорларга 15-20 кун олдин олиб чиқиш ва сотиш деб изох берди. Ҳозирда бозорга маҳсулотни ким биринчи олиб чиқса ўша хисоб китобли деҳқон бўлади ва керакли сармояга эга бўлади.
Яна 15 сотих ермайдонига Шафтоли экиб парвариш қилмоқда. Бундан ҳам юқори даромат кутмоқда. 30 сотих майдонга эса лимон экиб юқори даромад олиб келмоқда.
Мазкур хонадон соҳиби билан суҳбатлашиб, келгусидаги режалари билан ўртоқлашдик.
@barnomirzamova

Избосканлик Васлиддин хожи бува томорқасини кўздан кечирдик
Андижон вилояти Избоскан тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Хўжалив Васлиддин хожи бува ўз хонадонида 1 сохих ер майдонида иссиқхона ташкил этган.
Иссиқхонада Зайтун меваси кўчатини етиштириб келмоқда. Ҳозирда 500 туп қаламча, 200 туп бир йиллик қаламчалар, 300 туп 2 йиллик зайтун кўчатлари ва 100 туп катта ёшли кўчатлар парвариш қилинмоқда.
Мазкур хонадон соҳиби билан суҳбатлашиб, келгусидаги режалари билан ўртоқлашдик.
Фаолиятини кенгайтириш, маҳсулотлар сонини ошириш, қўшимча иссиқхона ташкил қилишда амалий кўмак беришимизни билдирдик.

Балиқчиликлар томорқа ҳадисини олган
Андижон вилояти Балиқчи тумани “Жасорат” маҳалла фуқаролари йиғини “Х.Эргашева кўчасида яшовчи намунали томорқачи кўкрак нишони соҳиби Расулов Мўйсинжон хожи хонадонидаги томорқасини кўздан кечирдик.
Хонадон соҳиби 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган. Иссиқхонада лимончилик ва лимон, узум кўчатларини етиштириб келмоқда. Жумладан, иссиқхонада 50-60 туп 7 йиллик лимон, 3 туп 3 йиллик апелсин, 3 туп 3 йиллик мандарин, икки йиллик 70 туп ризаматота навли узум кўчатлари, 200 туп узум қаламчалар мавжуд.
Хонадон эгаси ўзи томорқасидан шу йил лимондан 5 тонна ҳосил олиб, 55 млн сўм даромад кўрган бўлса, асал қутидан 370 кг асал олишга эришди. Ўз маҳалладошларига лимон кўчатларини хайрия қилиб, маҳаллада лимончиликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Мева-сабзавотни етиштирш, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи тадбиркорларга имтиёзлар берилади
Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.
Бу борада давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги сарҳисоб йиғилишда тўхталар экан, келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлади.
Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди. Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.
Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади. Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуслари экспортёр тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаши, уларга янада енгилликлар берилиши, маҳсулотларни эмин-эркин сотишда, бозорини топишда, катта даромадли бўлишида ва энг муҳими иқтисодиётимизни юксалишида замин яратади. Албатта, биз ҳам партиямиз фаоли сифатида мазкур вазифалар ижросида ўз фаоллигимизни кўрсатамиз.
Барно Мирзамова,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси.

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилингиз муборак бўлсин!
Азиз ҳамюртлар, қадрли дўстлар!
Бир неча соатлардан сўнг 2024 йилни тарихга муҳрлаб, янги – 2025 йилни кутиб оламиз. Бундай кезларда, анъанага кўра, ортда қолган йўлга бир назар ташланади, келгуси йил учун режалар тузилади.
Бу йил улкан ютуқларга бой йил бўлди. Мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий соҳаларда улкан тарихий натижаларга эришилди. Тадбиркорлик, кичик бизнесни, фермерликни ривожлантиришга кенг имконият ва имтиёзлар берилди, бу ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Аҳолимиз даромадларини ошириш борасида ҳам катта ташаббуслар амалга оширилди.
Жамики юртдошларимизни яна бир бор яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, энг самимий тилакларимни изҳор этаман.
2025 йил мамлакатимизга қут-барака, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик олиб келсин!
Ҳурмат билан,
Барно МИРЗАМОВА

☑️ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади
Президентимиз томонидан “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги янги тартиб жорий этилади:
🔘 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш бўйича:
🔹Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига дала четларида ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил қилиш вазифаси юклатилади;
🔹Агентлик йил давомида даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг талабларини ўрганади.
🔘 дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича:
🔹ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади;
🔹дала четларига экилган “in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган ҳолда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади.