Bahodir Ahmedov
15.5K subscribers
3.63K photos
1.63K videos
79 files
4.3K links
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!

Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo

Админга мурожаат: @ABarizabot

Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav

Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho
Download Telegram
Дўстим Нурбек (@nurbekalimov) Адлия вазирлиги томонидан аёллар ҳуқуқи бўйича юқори ўринга муносиб кўрилибди. Тўғри эътироф.

Уйга келганимда онам: Нурбек дўстинг жуда оғир мавзуда ёзибди а? Юракни эзиб ташлабди. Ҳақиқатдан жамиятимизда аёлларга осонмас. Ожизаларни хўрлайдиганлар ҳам кўпда болам" деб қолди.

Пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди. Болаларимиз кўзини олдида оналари қанчалик ерга урилаётганини кўриб психологик травма билан ўсади-ку. Ўйлаб қолдим: биз бу масалада ҳам одамларимизни уйғотишимиз, аёлларга ҳурматни тарғиб қилишимиз керак. Бу масалада Нурбек аллақачон юраги ачишиб бўлган ва ҳаракатни бошлаган эди.

Аёлни хўрламанг, аёл бу она, аёл бу опа-сингил, аёл бу ёр, аёл бу қизингиз!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Аёлга бахшида баллада

Бари гўзал, кўҳлик, бари чиройли –
Гулгун баҳор яшил гилам ёйганда.
Хушнуд жилмаяман ўзимга ўзим –
Ёмғир мажнунтоллар сочин чайганда.

Хотирим жам қуёшдай,
Чўмиламан хаёлга.
Борлиқ билан беллашиб,
Шеър тўқийман аёлга.

Аёл!
Сен онамсан, шунчаки эмас,
Фарзандига жонфидо она.
Ер юзин жамики мавжудотлари,
Сендан ўргансинлар фидойиликни.

Аёл!
Сен ёримсан, шунчаки эмас,
Менингчун аямай қалбини тилган,
Боримни ошириб, йўғим яшириб,
Бебош, бўшанглигим фазилат билган.

Аёл!
Сен қизимсан – кўнглим қаймоғи,
Айланайин сеҳрингдан.
Меҳримдан яралган – меҳри булоғим,
Меҳрга чанқоғим, кўзи чақноғим.

Аёл!
Агар менга боғлиқ бўлсайди...
Сени суймаганни,
Сен деб куймаганни,
Жонидан тўймаганни,
Бошига қўймаганни,
Эркаклар сафидан ўчирар эдим...

Аёл!
Ўғлинг қолиб, ҳеч қачон
Қизга кунинг қолмасин.
Ваъдабозу, мунофиқ,
Ҳезга кунинг қолмасин.
Яша, яшнаб, яшариб,
Ҳечам кўнглинг қолмасин.

Аёл!
Ўғлинг бўлиб, пойингга тиз чўкайин,
Ёринг бўлиб, қўлларингдан тутайин.
Оғанг бўлиб, елкам тутиб берайин,
Отанг бўлиб, пешонангдан ўпайин!
Аёл, аёл, аёл!

©Лазизжон Бахранов

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ҳам челленджга қўшилибди. У барча ёшларни “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасида фаол иштирок этишга чорлаяпти.

Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Президентнинг 5та ташаббуси лойиҳа офиси томонидан ташкил этилаётган республика танлови ўз ғоя ва таклифларига эга ёшлар учун қулай имконият.

Аризаларни қабул қилиш муддати 2021 йил 30 июнга қадар узайтирилди. Сиз ҳам ўз ғояларингизни www.100ideas.uz сайти орқали юборинг ва мамлакат тараққиётига ҳисс қўшинг.

Website | Bot | Telegram| Facebook | Instagram | YouTube
Меҳнат қонунчилиги бўйича қисқа латифа

Бир куни бошлиқ ходимига "меҳнат шартномасини менинг ташаббусим билан бекор қилинг, деб ариза ёз! Ўз хоҳишинг билан" дебди.

Тугади.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Билимларингиз ва мантиқни бир ишга солинг, деб @uzaqlbot Телеграм ботини тавсия қилишди. Ботга кириб, саволларни ишлаб маза қилдим. Супер бот қилишган.

Саволларини айта олмайман-у, лекин ниҳоятда савияли ва сифатли. Мияни ишлатиб, уни тез-тез чархлаб туриш учун жуда қулай бот бўлган. Мана, машнақа қулай ва сифатли интеллектуал лойиҳаларни қилса бўларкан-у! Маладес!

@uzaqlbot ботини барчага тавсия қиламан, бу фойдали ва манфаатли ботдан унумли фойдаланинг. Саволларни ишланг, билимларингиз ва мантиқни ишлатиб, викториналарда доимий равишда иштирок этиб боринг.

Aйтганча, саволларни ишлаб, энг зўр натижага эришганларга қимматбаҳо ноутбук бериб тақдирлашмоқчи. Бунақа имкониятдан, айниқса, ёшлар унумли фойдаланиб қолишлари керак. Газини босинг, ёшлар!

Саволларни ишлаш учун: @uzaqlbot
Эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт

Сиз ота-она фарзандига моддий кўмак бериши, ўз навбатида фарзанд ота-онага моддий ёрдам бериши зарурлиги ҳақида эшитгансиз. Аммо инсонийлик, шарқона дунёқараш асосида ишлаб чиқилган Оила кодексида эр-хотин, ҳаттоки собиқ бўлса ҳам бир-бири учун кўмаклашиши белгиланган.

Фақат бунда бир тараф ёрдамга мухтож, иккинчи тарафда эса шароит етарли бўлиши керак.

Агар шундай бўлса, қуйидаги ҳолатларда суд тарафидан эр (хотин)га мажбурият юкланади:

собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида;

ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган болага қараган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса.

Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга. Суд бунда алимент миқдорини қатъий суммада белгилайди. Бу сумма меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (87 807 сўм). Албатта бу рақам жуда кам.

Қисқаси шунақа гаплар! Аввало, бундай ҳолатга ҳеч ким тушмасин.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Пенсия бўйича янги миқдорлар

2021 йил 1 июлдан (эртадан) қуйидаги пенсиялар 400 минг сўмга оширилади:

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда,

🔸 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа;

🔸 пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори,

🔸 нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар ҳақида Ҳожибой Тожибоевнинг 2005-2006 йиллардаги шу ҳазилини эшитиб олдин эътибор қилмаган нарсаларимни кўрдим.

Гадой (қорни тўқ чойхонадан чиқиб) ўқитувчига (пули йўқ қатлам) тиланмоқда. Охирида ойлик қачон ошади деб гадойдан сўраяпти, гадой қочиб кетяпти.

"Ойликдан гапирсанг қочади-я".

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Ишламаётган механизмлар

Бугун Қатортол спорт товар тарафда светофор ишламади (ҳозир ҳам ишламаётган бўлса керак). Доим тартибли бошқарилган чорраҳада бугун аншлаг. Нега бундай?

Чунки бу ерда икки кесишган кўчадан келаётганлар манфаати тўқнашган ва буни тартибга солувчи қонун-қоиданинг механизми ишламаяпти. Бу механизм вазифасини светофор амалга ошираётган эди. Энди фараз қилинг, бу механизмни бошқа соҳада амалга ошираётган мансабдорлар (ҳокимлар, вазирлар, депутат ва сенаторлар) ишламагани ортидан ўша соҳалар қай ҳолатга келиб қолган? Саволни сал бошқачароқ хам қўйса бўлади: тартибга солинса нималар бўлиб кетиши мумкин?

Шу сабабли фикр қилинг, бефарқ бўлманг. Қонунларнинг механизмларини ишлатишга уринавериш лозим.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Раҳбарга тилёғламалик қиладиганлар орқадан пичоқ урувчилар

Ҳар бир инсон ўз соҳасида керакли. Худди шу фикр билан муҳит ташкил этилгач, ишлаш ҳам жуда осон бўлиб қолади. Ўз мансабингдан фойдаланган ҳолда доимо босим ўтказсанг, вақти келиб, ҳар қандай инсон қўзғолон кўтариши турган гап.

Агар тилёғламалик қилганларга рағбат кўрсатсанг, биринчидан, бундай инсонлар бошқалардан ҳам шуни талаб қиладилар. Иккинчидан, ўзимнинг шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, бундай инсонлар биринчи имконият туғилиши биланоқ ортингдан пичоқни дастасигача чуқур урадилар - албатта, сиёсий маънода айтяпман. Шунинг учун атрофингда эркин фикрлайдиган, ўзинг билан тенг бўлган ва ўзини сенга тенг деб ҳисоблайдиган одамлар бўлгани маъқул. Худди шу нарса мустаҳкамликни таъминлайди. Ишончлилик айнан шундан бошланади, сенга бўйсуниб, қаерга борсанг, ортингдан кўр-кўрона эргашадиганлардан эмас.

©Михаил Саакашвили (Грузиянинг собиқ президенти)

Лариса Буракованинг "Грузия муваффақиятга қандай эришди"
китобидан

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқ жонзоти истеъмол қилса фойдали, томоша қилса асабингизга, руҳингизга қувват беради.

Шу соҳа бизда ҳеч ривожланмадида. Балиқчилик деб сой бўйидан ерни олиб шағалини қўпариб сотаётганлар қанча?

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Forwarded from Alisher Sadullaev
​​Roppa-rosa 4 yil ilgari aynan shu kunda hayotimda katta burilish nuqtasi sodir bo’lgandi. 6 millionga yaqin o’quvchilar o'qiydigan, 500 mingga yaqin o’qituvchilar faoliyat yuritadigan Xalq ta’limi tizimiga Prezidentimiz vazir o’rinbosari sifatida lavozimga tayinlagan edilar.

Kecha, 30-iyun kuni Prezidentimiz meni «Mehnat shuhrati» ordeni bilan mukofotladilar. Ushbu unvonni uyga keliboq dadamlarga topshirdim. Ularning duolarini oldim. Bu — ularning mehnatlari mevasi. Bu — menga va jamoamizga nisbatan juda katta ishonch. Ayni damda juda katta mas'uliyat ham yuklaydi. Bundan so’ng ham munosiblarni taqdirlash, yoshlarga kerakli sharoitlarni yaratib berishda, sizlarning taklif va tavsiyalaringizga suyanishda davom etamiz.

O'zbekiston tarixida ilk marta Yoshlar kunida 114 nafar yoshlar Prezidentimiz
tomonidan taqdirlandilar. Mukofot olgan yoshlarni oddiy dehqon, cho'pon, hunarmand, elektrik va maktab o'qituvchilari tashkil etadi.

“Bunaqa mukofotlar tanish-bilish bo'lib ketadi” degan turli mish-mish gaplar yuradi. Ammo kecha mukofotlangan cho'ponning yoki dehqonning qanday tanishi-bilishi bo'lishi mumkin? Shunchaki qaysi sohada bo'lmasin, o'z ishini sidqidildan bajarsa, albatta, e'tirofga sazovor bo'lish mumkinligi kecha yaqqol o'z isbotini topdi.

Misol tariqasida, yosh yozuvchimiz Javlon Jovliyev, yoshlarga ilm olishda yordam berayotgan nodavlat ta’lim sektori vakillari — Sardor Sodiqov, Jahongir Pulatov, Temurbek Adhamov va Shohruh Izzatullayev; dasturchilar va frilanserlar — Shaxrullo To’xsanov, Saidravshan Shakirov, Ruslan Rustamov va Umidjon Ortiqov kabi munosiblar taqdirlanishdi.

Bu nomzodlarni saralab olishda juda katta jamoa ish olib bordi. Xususan, Prezident administratsiyasi vakillari mana shunday munosib yoshlarni adolatli, shaffof tarzda saralab olishda barcha imkoniyatlarini ishga soldi.

@alisher_sadullaev
Давлат мафияси

Ҳар қандай жойда мафия маълум миқдорда бўлади. Қонунга итоат кучли жойларда мафия фақат қимор, наркобизнес, қурол савдоси, одам савдоси, фоҳишабозлик каби жиноий шўъбаларни бошқаради. Мафиянинг энг ёмони эса бу давлат мафияси. Унинг қўлида қонун, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, армия, суд, банклар бўлади. Бир гуруҳ ўғри ва киссовурлар тўпланиб олган банда ҳамма соҳага кириб боради ва уни емиради. Ақл эмас, зўравонлик эталон бўлади. Бунақа давлатнинг ери ҳам ҳосилга кирмай қўяди. Чунки ерга солинадиган ўғитни ҳам улар еб қўйишган бўлади. Ақлли болалар ҳам чиқмай қўяди. Чунки таълим сунъий чўктирилган, ўқитувчилар атай хор қилинган бўлади.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
"Анжан марожна" воқеасида СЭС (яъни давлат) тақиқловчи ва чекловчи бўлиб эмас, мана шу маҳсулотни тоза ва сифатли ишлаб чиқарилишида ёрдам берувчи томон бўлиб ҳизмат қилса тадбиркорлик ислоҳотлари амалда деб гапирсак бўлади.

©Жавоҳир Шамсутдинов

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Тошкентни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан пойтахт ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси иштирокидаги мулоқотда қуйидагилар маълум қилинди:

📌2023 йилга қадар пойтахтдаги яшил ҳудудлар кўлами кенгайтирилади;

📌Президент топшириғига мувофиқ, 2021-2022 йилларда:
🔸524 та маҳаллада яшил ҳудудларни суғориш учун 1500 та қудуқни бурғулаш;
🔸130 км пиёдалар ва 117 км велосипед йўлакларини қуриш;
🔸12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайлгоҳлар ташкил қилинади;

📌Шунингдек, умумий 140 г майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғлар ва ҳар бир туманда кичик яшил боғлар ташкил қилиш режалаштирилган.

Мулоқотда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда аҳолининг фикри ва таклифлари инобатга олинар экан.
Мантиқ: вакцина олганлар маскадан озод бўлиши керак

Биздаги жиннихона қарор ва хужжатларни кўриб ғорда яшаяпманми деб қолади одам. Қаранг, давлат вакцина олишни айтяпти, шароитлар қилинган, сертификатлар бериляпти. Лекин қўлизга берилган бу сертификатни фақат бир жойда фойдаси тегиши мумкин🚽

Метрога тушсангиз ҳам, бирор объектга кираётган бўлсангиз эшик олдида жонли тўсиққа дуч келасиз. У сизга ниқоб тақиш мажбуриятни эслатади. Сиз эса вакцина олганингизни айтасиз. Метрога тушаётганда ИИВ ходими "ака бизам вакцина олганмиз. Лекин ахмоққа ўхшаб маска тақиб ўтирибмиз нима қилайлик" дейди. "Дўстим, сен эмас бу тартибларни чиқарганлар аслида ахмоқ" дегинг келади. У бечора ҳам нима қилсин?! "Тепадаги"ларни айтганини қиляптида.

Ўзи шу тартибларни ишлаб чиқаётганлар ақли расо шахслармикин? Тошкентни машиналар учун ёпса-ю, поезд очиқ қолса. Кафелар 20:00 лардан ёпилса-ю, қарсбадабанг концертлар, тадбирлар, тўйлар бўлаверса...

Орангизда руҳшунослар борми? Йўқ просто керак бўпполуди. Айрим "тепадаги"ларни бир қатор тиббий кўрикдан ўтказиш керак эди.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Юридик университет магистри Расул Кушербаев!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Дониёр Ғаниев қизиқ гап айтибди манетта!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Блоклаш жиноятчиларни кўпайтиргани қолади

Айрим мантиқсиз қонунлар қонунбузарликни ошишига сабаб бўлади. Масалан, расмийлар бир неча ижтимоий тармоқлар (tik tok, twitter, vkontakte) блокланганини расман тан олдилар.

Натижада ҳамма VPN ишлатишга тушиб кетади. Бунинг учун эса жавобгарлик (Жиноят кодекси 278-7-модда) мавжуд. Қарабсизки, бутун Ўзбекистон жиноятчига чиқиб кетади. Бу худдики маска тақмаган кўчадаги ҳамма ҳуқуқбузарга айланаётганини кучлироқ кўриниши. Фақат бунда енгил ҳуқуқбузарлик эмас, жиноят ҳақида гап кетмоқда.

Очиғини айтаман, ўша серверлар бизга келса, ундаги маълумотлардан тизимнинг айрим кир шахслари ўзларини фойдасига ишлатмаслигига ким кафолат беради? Бутун дунёга кулгу бўлмай шундоқ ҳам интернет секин ишлаётган пайтда ижтимоий тармоқларни янада секинлаштирмаслик, блокламаслик керак. Минде қараса, Шимолий Кореядан сал фарқ қилиб қолмаяпмизми?!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Римда лашкарни қисмларга бўлиб бошқарилган. Ундаги энг кичик бўлинма ўн кишилик бўлиб. Битта палаткадагилар бўлган. Унга бошлиқ тайинланган ва у "декан" деб аталган.

Яна айтаман: мансаблар ичида энг қуйиси декан бўлган😉

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈