Bahodir Ahmedov
14.4K subscribers
3.73K photos
1.81K videos
84 files
4.61K links
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!

Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo +998951044349

Админга мурожаат: @ABarizabot

Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav

Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho
Download Telegram
Forwarded from Asaxiy Books
​​"Asaxiy books бестселлерлари" рейтингининг июнь ойи учун натижалари маълум бўлди.📚

Рўйхатда июнь ойи давомида интернет дўкон орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар жой олган. Эътиборли жиҳати, Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" асари 5 ойдан буён бестселлер асарлар рўйхатига яққол лидерлик қилмоқда.

«Asaxiy Books бестселлерлари», июнь ойида:
1.
Жавлон Жовлиев: Қўрқма
2. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди?
3. Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди?
4. Кэл Ньюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
5. Жорж Оруэлл: Молхона
6. Ҳалис Карабенли: Баъзилар олисдан севарлар
7. Павел Аннеков: Миллион долларлик хатолар
8. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
9. Роберт Кийосаки: Бой ота, камбағал ота
10. Мирач Чағри Оқтош: Тўсиқларга қарамай севдик
11. Жорж Оруэлл: 1984
12. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
13. Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
14. Отабек Ҳасанов: Лидерлар китоби (Қаттиқ муқова)
15. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади
16. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
17. Марк Мэнсон: Бепарволикнинг нозик санъати
18. Дэн Браун: Ибтидо
19. Окай Тирякўғли: Абдулҳамид сўнгги хукмдор
20. Мовий уммон стратегияси. Рақобатчиларсиз бозорни топиш ёки яратиш

Сиз юқоридаги китобларни бир мартада 15% лик чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Батафсил танишиш учун: https://u.to/9w42Gw
Кеча мамлакатнинг энг олди банкларидан бири Агробанк матбуот анжумани ўтказди. Мазкур анжуманда банк томонидан очиқлик ва шаффофлик масаласида қилаётган ишлари ҳақида маълумотлар берилди.

Очиғи, ҳар бир маърузачи ўзининг нутқидан сўнг савол-жавоб қисмида анча қийналиб қолса керак деб ўйлагандим. Лекин ҳар бир берилган саволга тўлиқ ва етарли жавоб берилди.

Банк вакиллари ҳудудий бошқармалар 300 минг АҚШ доллари эквивалентида кредитларни мустақил ҳал этиш, туман филиаллари эса 50 минг АҚШ доллари эквивалентидa бош банк билан қўшимча келишувсиз мустақил қарор қабул қилиш бўйича ваколатлар берилганини айтишди.

Банкдаги коррупция ҳақида савол бўлганди Агробанк тизимида ривожланган давлатлар банк тизимидаги комплаенс назорат йўлга қўйилиши хақида айтилди.

Банк учун ривожланиш учун бирламчи асос РЕПУТАЦИЯдир. Агробанк юқори репутацияга эришмоқда.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Ушбу хабарга бир мурожаатчи шундай деяпти:

"Касаллик тарихини очиш учун
1 та умумий дафтар (36 варақ)
A4 қоğоз, Ручка, Клей, Печатлар ишлатилинади, хöш мана шу нарсаларни ҳукумат поликлиникаларга ажратвоттими??? Оддий бöлган бинт ёки пахтани ҳам бермайди аслида (қоғозларда эса берилди деб ёзилади)
".

Коррупцияга қарши курашиш юқори нуқтага чиқди мана. Ҳаттоки 5 минг сўм сўраб қўйганлар ҳам ушланмоқда, жазо берилмоқда. Агар катта-катта пора сўраганлар чиқиб қолса тасаввур қилиб қўяверинг!😉

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Ўзб.да тик-ток блокланиши оқибатида, аҳлоқ ва маънавият даражаси кескин кўтарилиши кутилмоқда

©Бобир Баҳодиров

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Савол: Assalomu aleykum!
Sizga savolim bor Meni telefon raqamimga 19 aprel 2021 yil SSV dan sms keldiSiz vaksinani birinchi dozasini oldingiz deb lekin men xali vaksina umuman olmaganman bu boyicha qaerga mirojaat qilsam boladi

Мен: Вакцина олаётган пайтда контаклар ёзиб олинади. Барча босқичини олиб бўлганингиздан кейин сиз айтган номерга СМС кетади. Балки кимдир рақам айтаётиб адашгандир ва сизники кетиб қолгандир?

Мурожаатчи: унда нега исм-фамилияларим ҳам турибди?

Мен: мен ҳалиги анақа😨

P. S. Ушбу масала юзасидан менимча мутасаддилар шуғулланади ва юқоридаги ҳолат бошқа такрорланмайди.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шунақа диктаторлар олдида болалар беғубор ва самимий тарзда шеърлар ўқиб шахсга бўлган ихлосини кўрсатиб турса, мустабид ҳукмдордан жирканиб кетасан.

Аслида бу гаплар, мақтовлар ёлғон эканлигини, агар ҳақиқатни билса бу болалар ундан нафратланишини ич-ичидан сезиб турса ҳам у бундан мамнун бўлаверади. Одамлар ростан мақтовга лойиқ бўлганинг учун эмас, сендан қўрққанидан мақташса диктатор ичидан нимани ҳис қиларкин?!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Yosh kitobxon oila» respublika tanlovining birinchi bosqichi yakunlandi

Yoshlar ishlari agentligi tashabbusi bilan boshlangan «Yosh kitobxon oila» respublika tanlovi uch bosqichdan iborat bo'lib, uning ilk bosqichi yakunlangan. Endi loyihaning ikkinchi — hududiy bosqichi boshlanmoqda.

Ikkinchi bosqich shartlari va kerakli adabiyotlar ro'yxati taqdim etilgan. Shartlar bo‘yicha har bir hududddan eng yuqori ball to‘plagan bitta yosh oila respublika bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritadi.

«Yosh kitobxon oila» tanlovining respublika bosqichida g'olib bo'lgan oila Prezidendt sovg'asi — «Spark» avtomobili bilan mukofotlanadi
Кеча мен ҳурмат қиладиган жамоа Файзбоғ жамоаси сиёсатшунос Камолиддин Раббимов, депутат Расул Кушербаевлар билан суҳбат қилди. Шунақа реал аргументлар билан қўрқмай олиб борилган мунозаралар менга жуда маъқул келади.

Суҳбатни шу ерда эшитинг

Freeman FM рукнида бўлган бу суҳбатда айниқса Анжижонлик депутатларга бўлган (бўлаётган) босимлар ҳақидаги гаплар айниқса жиддий чиқди. Расул ака доимгидек ўткир фикрлар билдирди.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
ЎзЭОАВМА ток-шоу ва дебатлар учун янги медиа майдонни тақдим қилди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқотлар, ток-шоулар, дебатлар, учрашувлар ўтказиш учун янги медиа-майдон – “Медиа-холл ЎзЭОАВМА” ташкил этилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон мустақиллиги 30 йиллиги – нодавлат электрон медиа нигоҳида” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва бошқалар, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида амалга оширилиши лозим бўлган ижодий ишлар хусусида сўз юритишди.

- Ҳукуматимиз томонидан оммавий ахборот воситаларига, уларнинг ходимларига, журналист ва блогерларга ҳеч қачон бугунгидек эътибор, ғамхўрлик бўлмаган, десам муболаға бўлмайди, - деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, - Соҳа вакиллари эмин-эркин ишлаши, очиқ-ошкора ижод қилиши учун барча шароитлар, қонуний асослар яратиб берилмоқда ва бундан кейин ҳам соҳага эътибор ортиб бораверади. Бу албатта, журналистлар, блогерлар зиммасига ўзига яраша катта масъулият юклайди. Ўз ишига янгича ёндашишни, янгича фикрлашни талаб этади.

Яна шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам анжуман давомида ёшлар масаласига тўхталиб қуйидаги фикрларни билдирди:

- Президентимиз ҳам ёшларга алоҳида эътибор қаратяпти ва бу бўйича мулоқот майдонлари, олиб борилаётган ишларни кенг кўламда ёритадиган медиа-майдонлар бўлиши ва уларда фаол иштирок этишга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Мен ҳам ушбу сўзларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ушбу медиа-холл муҳим вазифани бажаришини маълум қиламан. Шу ўринда, бошқа ОАВлар ҳам бу ташаббусни ЎзЭОАВМА билан ҳамкорликда амалга оширишлари мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

https://telegra.ph/%D0%8EzEHOAVMA-07-03
⚡️Қашқадарё вилоят ҳақидаги янгиликларни ёзадиган каналлар жуда кўп.

Aммо жуда кўпчилиги кўчирмачи ва асоссиз хабарлар тарқатгани учун ҳам мен доим воҳага оид янгиликларни @NasafNewsUz каналидан ўқиб бораман.

Маҳаллий янгиликлар ва муаммоларни ёритувчи ушбу канал Қашқадарёда содир бўлаётган хабарларни тезкор ёритиб боради.

Aсосийси барчаси расмий ва асосланган хабарлар, фейк хабарларга алданмаслик учун ҳам ушбу канални барчангизга тавсия қиламан.
@nasafnewsuz

Каналга уланиш учун ҳавола👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdFe_g9IzoZQUFMuA
НАСИБА

Мен биламан, нимадир Ватан,
Ватан!.. Менинг танам бағрида
яшаётир бир кампир – дардманд,
бу дунёнинг тирик дардидай.
Даричада тутатқи – шамлар
туни бўйи тутақиб куяр,
четан орти, пичан ғарамлар
ҳалқа таққан ҳўкизга ўхшар.
Ой илинар терак учига,
Сувга тушган қиз каби карахт.
Аллақандай ҳорғин йўлчига
термилади ғамангиз дарахт.

Салом, омон келдингми, Одам?
Хайр, хуш қол, хайр эй, хуш қол!..
Замбуруғга айланган ой ҳам
тунда кўзи ёришган аёл...
Мен биламан, кўплар суймайди
яланғоч гап – сенинг ёшларинг.
Нечун, жоним, ахир, куймайди,
похол тусин олди сочларинг.
Лек биламан, нимадир Ватан
ва нимадир кўкси латталар.
Тоғорада чакиллар баъзан
томимиздан сизган чаккалар.

Буви, гапир, рўзғордан гапир,
саккиз сўмга ошди моянанг...
Теридаги ёзувлар каби
менинг буюк шеърим – пешонанг!
Бир бор ёлғон сўзлай умримда,
мен яшадим сенинг қадрингни.
Кел, қуритай ойнинг нурида
мол булғаган кўйлакларингни.
Мен биламан, нимадир Ватан,
у ўхшайди сенинг сочингга,
бу бод чалган оёғим билан
етарманми бир кун қошингга?

Ичдим дўстнинг оғуларини,
Рақибларим шошмай томизди.
Ойнинг мармар ёғдуларини,
юзларингга, буви, ким чизди?
Насиб қилса, қайтарман эрта,
бу сўнггиси бўлар, ҳойнаҳой.
Яна сени эслатди менга
куйиб–куйиб адо бўлган ой...

Лек биламан, нимадир Ватан
ва нимадир кўкси латталар!

©Асқар МАҲКАМ

Каналга
уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Рус анекдоти

Бир куни Владимир Владимирович туш кўрибди. Тушига Сталин кирибди.

Сталин Путиндан сўрабди: мен сенга бирор ёрдам бера оламанми?
- Нимага бизда иқтисодиёт расво бўлиб боряпти? Мен нима қилишим керак?

Сталин ўйланиб ўтирмай жавоб берибди:
- Ҳукуматдаги ўзинга қаршиларни барчасини отувга ҳукм қиласан ва Кремл деворларини кўк рангга бўя!

Путин: нега айнан кўк ранг?

Сталин кулиб менам эътирозинг фақат иккинчи масалада бўлади деб кутгандим деган экан😁

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Ҳаволаки қонунлар

Қонунлар тушунарли ва умумлашган ҳолда бўлиши лозим. Агар бирор соҳада кўплаб қонун ва норматив-хужжатлар мавжуд бўлса, билингки ўша соҳа коррупцияга ботиб бўлган. Масалан тадбиркорлар бўйича қонунлар бир неча ва уларни ҳар бирини ўқиб умумий тушунча ҳосил қила оласиз. Лекин буни тадбиркорни ўзи тугул юристлар ҳам тўлиқ ўқиб чиқмайди. Буни эса кимдир албатта суистеъмол қилади💵.

Кодекслар шунинг учун бекорга қабул қилинмайди. Тадбиркорлик йўналишида ҳам кодекс қабул қилиниши эълон қилинган ва бу тўғри қарор. Кодексларнинг ичида ҳам мазмунан, услубан турли даражадалиги бор. Масалан, Меҳнат, Фуқаролик, Оила каби кодексларда ҳаволаки, яъни бошқа хужжатга йўналтирувчи моддалари кўп. Жиноят ва жиноят-процессуал кодексларида эса қоидалар тўғридан-тўғри ишлайди. Ҳаволаки нормалардан қочиш керак. Бу қонунлар ичидаги хунук тиртиқлар.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўша машҳур "замҳоким" Абдурасул Ваҳобов Олмазор туманида жойлашган дўконни булдозердек бузиб ташлагани айтилмоқда. Суд қарори билан мулк олиниши, компенсация тўланиши деган нарсалар бўларди. Агар ноқонуний қурилма бўлса ҳам уни ноқонуний экани асослантирилиши керак-ку.

Охири шу одамни кимдир нимадир қилиб қўяди-да.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Иссиқ об-ҳавода арилар кайф бўлиб қолади

Гап шундаки, жазирама вақтида гул нектарлари ачишни бошлайди. Буни ташувчи ва маълум миқдорда истеъмол қилувчи асаларини боши гангиб қолади. У кайфи тароқ пиёнистадан кўп фарқ қилмайди.

Асалари бунақа пайтда ўз йўналишидан чиқиб кетиши, уйини тополмай қолиши ҳам мумкин экан.

Асалари боқаётганлар, кўчада асаларига дуч келганлар иссиқда эҳтиёт бўлоринглар. Чё там братуха, суда иди деб қолмасин арилар🐝

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Иккинчи томон важлари

Олмазор туман ҳокимлиги матбуот хизмати мен билан боғланди. Берилган асосга кўра мурожаатчи қурган жой ноқонуний қурилма сифатида суд қарори билан эътироф этилганлиги маълум қилинди.

Суд қарорини ўқисангиз жавобгар суд мажлисига келмаган ва қарор сиртдан чиқарилган. Ноқонуний қурилма тушунчасига таъриф Фуқаролик кодекси 212-моддасида келтирилган.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Forwarded from Asaxiy Books
​​“Нима учун ҳаммасини биз бажаришимиз керак?” “Айбдор ким ўзи?”

​“Asaxiy Books” лойиҳасида янги китоб премьераси.
Жон Г. Миллер - COC! Савол ортидаги савол

Одамда масъулият ҳисси бўлмаслиги айбни бировга тўнкаш, ўзини жабрдийда ҳис этиб норози бўлиш, охир-оқибат ишни ортга суришга сабаб бўлади. Агар масъулиятсизлик бутун жамиятда тарқалса, бу унинг жиддий инқирозига олиб келади. Шахсий жавобгарликсиз ҳеч бир инсон эркин бозорда муваффақиятли рақобатлашиши, ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларига эришиши, мукаммал хизмат кўрсатиши, ажойиб жамоавий ишда қатнашиши ва атрофидаги одамларни профессионал ўстириши эҳтимолдан жуда йироқ.

Жон Г. Миллернинг фикрича, компаниялар ёки жамият жабр кўраётган бу муаммоларни кимнидир айблаш орқали ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг чинакам ечими ҳар биримиз шахсий жавобгарликни ҳис этганимиздагина топилади. Миллер китобда жиддий саволларни қўяди ва шахсий масъулиятни ривожлантириш учун тавсия беради.

Бу одамларимиз учун ҳам, бизнес учун ҳам бир хил аҳамият касб этадиган жамиятимиздаги оғриқлар ҳақидаги китобдир.

Оригинал номи: The Question Behind the Question: Practicing Personal Accountability in Work and in Life
Таржимон: Рафиқ Ўзтурк
Муқова: Юмшоқ
Нархи: 29 000 сўм

Республика бўйлаб етказиб берилади🚕

Буюртма:👉 https://u.to/IFRvGw

📲Тел: +998 71 200 01 05
📧Телеграм: @asaxiybook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима бўлса ҳам ҳеч қачон ортга қайтманг ва олдинга интилинг!

Мақсадга эришишда ҳам, ҳуқуқингизни ҳимоя қилишда ҳам бир муддат ортга чекинмай олға босинг!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Ўзбекни кичиги бўлгунча...

Сурхондарёнинг Денов туманидаги 109 туп қимматбаҳо дарахт кесиб юборилгани ҳақида ўқиган бўлсангиз керак.

Ким айбдор? Энг пастдаги лавозим эгаси айбдор. Казо-казо амалдорлар (ҳоким, туманни бошқа "катталари") эса доимгидек сувдан қуруқ чиқади. Аслида, асл айбдорлар улар эмасми?

Нима эмиш? МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 245 000 сўм миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига 329 157 500 (уч юз йигирма тўққиз миллион бир юз эллик етти минг беш юз) сўм зарар етказилганлиги аниқланибди. Участка бўлим бошлиғи ҳамма айбни қилган эмиш.

Дўстлар! Агар ишласангиз каттароқ амалда ишланг. Бўлмаса аввал каттаконлар келиб қонунга зид буйруқ беради. Кейин текширув келса ҳамма айбни сиз қилган бўлиб чиқасиз. Анови амалдорлар инига кириб кетади. Сўкиш эшитганам сиз, жавобгарликка тортилганам сиз, ишдан ҳайдалганам сиз. Сиз, сиз, сиз!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Амалдорлар даромадлар декларацияси 1 январдан бошланади

2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.

Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.

©Президент фармони

Энди амалдор ноқонуний бойлик орттирган бўлса ва манбасини асослаб бера олмаса жавобгарликка тортилиши мумкин.

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️