Азизбек Абдувалиев
268 subscribers
4.83K photos
1.16K videos
6 files
1.53K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:

1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
Президент фармонига кўра:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ҳокимининг қарори билан шу йилнинг 16-18 июль кунлари об-ҳавонинг +40 даражадан юқори бўлиши сабабли туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
⚡️Ўзбекистон бўйлаб 1 800 дан ортиқ радар жойлашган манзиллар эълон қилинди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари республика бўйича ўрнатилган фото ва видео радарлар жойлашган аниқ манзиллар, улар қайд этадиган қоидабузарликлар турлари бўйича тўлиқ маълумотни ошкор қилди. Бу очиқлик ҳайдовчиларнинг ёндашувини ўзгартириши мумкин.

Маълумотга кўра, мамлакат бўйича 1 800 дан ортиқ бундай қурилма жойлаштирилган. Улар турли ҳудудлардаги асосий йўл ва чорраҳаларда ўрнатилган бўлиб, ҳаракат тезлиги, йўл белгиларига риоя қилмаслик, пиёда ўтиш жойларидаги қоидаларни бузиш, йўлнинг қарши йўналишига чиқиш каби қоидабузарликларни қайд этади.

Рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Дарё” видеорепортажи: Наманганда жойлашган 24 метрли “Водий кўзи”га сайёҳат

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Фарғона водийсида ягона бўлган метеорологик радиолокатор фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

24 метр баландликдаги радиолокатор темир устунларга ўрнатилган футбол тўпи кўринишида бўлиб, шар ичида 200 километр радиусдаги об-ҳаво ҳодисаларини аниқловчи метеорологик радар жойлашган.

24 соат давомида, узлуксиз ишлайдиган ушбу радиолокатор “Водий кўзи” дея ном олган. “Дарё” жамоаси мазкур объектда бўлиб, видеолавҳа тайёрлади.

Батафсил: https://daryo.uz/k/category/uzbekistan/p558kyb87ng4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёнинг Кўкдала туманида газ заправкадаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланди.

Мазкур ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.
Меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари кўпаймоқда

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 8,2 млрд долларни ташкил этди, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга кўп. Уларнинг 78 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан улуш барқарор қолмоқда.

Сўнгги йилларда ташқи меҳнат миграцияси жадал диверсификация қилинаётгани пул жўнатмалари географиясида ҳам акс этмоқда. Трансфертлар ҳажми Буюк Британиядан 2 баробар, Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга (Ирландия 2,8 баробар, Литва 79 фоиз, Нидерландия 44 фоиз, Польша 20 фоиз) ҳамда АҚШдан 15 фоизга ошди.

Чет элдан P2P орқали пул жўнатиш тобора оммалашмоқда. Ушбу даврда жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 4,3 млрд доллари (53 фоизи) анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (ўсиш 22 фоиз), 3,6 млрд доллари (44 фоизи) хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри – P2P ўтказмалар орқали (ўсиш 40 фоиз) ҳамда 251 млн доллари (3 фоизи) банк ўтказмаси – SWIFT орқали (камайиш 22 фоиз) амалга оширилган.
Наманган далаларида пахта очилди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани далаларида пахта очилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Пахта очилган далалар тумандаги “Ойбек Диёр Турсунбоевичлар” фермер хўжалигига қарашли бўлиб, бу ерда ғўзанинг Хитой-52 нави экилган.

Мутахассислар бу йил пахта одатдагидан эртароқ етилганини айтмоқда. Бунга ҳаво ҳарорати меъёрдагидан иссиқ бўлаётгани сабаб сифатида келтирилмоқда.

Маълумот учун, Наманган вилоятида етиштириладиган жами пахта ҳосилининг салмоқли улуши — 47 минг тоннаси айнан Мингбулоқ тумани ҳиссасига тўғри келади.
❗️Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво аризасини тайёрламоқда

Озарбайжон ҳукумати AZAL авиакомпанияси самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро судга мурожаат қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрламоқда.

Президент Илҳом Алиев: “Самолёт атрофидаги ҳодиса ойдек равшан. Етти ойдан бери Россиядан аниқ жавоб йўқ. Фақат битта жавоб: 'Тергов давом этмоқда'.”

Озарбайжон Бош прокурори бир неча бор Россия Тергов қўмитасига мурожаат қилган, аммо натижасиз. Алиев халқаро судга ҳужжат топшириш нияти борлигини тасдиқлади.
Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзодаси” вафот этди. У 20 йил кома ҳолатида бўлган

Алвалид бин Холид бин Талал ал Сауд 1990 йили туғилган бўлиб, шаҳзода Холид бин Талал ал Сауднинг тўнғич ўғли, миллиардер шаҳзода Алвалид бин Талалнинг эса жияни эди.

Шаҳзода Лондон ҳарбий лицейида таҳсил олаётганда 2005 йили йўл-транспорт ҳодисасига учраб, бош мия жароҳати ва ички қон кетишидан азият чеккан. Ўшанда у атиги 15 ёш эди.

Шошилинч тиббий ёрдам, АҚШ ва Испаниянинг энг яхши мутахассислари томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, шаҳзода ҳушига келмаган ва 20 йил кома ҳолатида бўлган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда ҳавога перекись водород моддаси тарқалди

Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасидаги омборхонада жойлашган сиғимдан перекись водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан ушбу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Айрим хабарларга кўра воқеа жойига бир неча тез ёрдам машиналари чақирилган.
Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши камайди

Жорий йил I ярмида Ўзбекистонда 60 ва 70 ёшдан ўтиб ота бўлганлар сони қисқарди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги тарқатган инфографикадан кўриш мумкин.

Мамлакатда олти ой давомида 60 ёшдан катта бўлган 257 нафар фуқаро ота бўлган. Бу ўтган йил мос давридагидан 155 нафарга кам.

2025 йил январь-июнь ойларида 70 ёшдан катта 17 нафар отахон фарзанд кўрган. Таққослаш учун, 2024 йил I ярмида бундай бобо–оталар сони 34 нафарни ташкил этган.

Ярим йил ичида ёши 50 дан ўтиб ота бўлганлар сони 1 минг 394 кишига етди. Ўтган йилнинг илк олти ойида бу кўрсаткич 2 минг 309 та эди.

Ўтган даврда она бўлганлардан 3 минг 178 нафари 40 ёшдан ошган, 42 нафари 45 ёшдан ўтган, 8 нафари эса 50 ёшдан кейин фарзанд кўрган.
❗️ОТМга кириш имтиҳонларига оид муддатлар:

14-23 июль — тест жараёнлари;

24 июлдан 7 августгача — йўналиш танлаш жараёни (тахминий муддат, ўзгариши ҳам мумкин);

8-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни (тахминий муддат);

17 август — мандат куни (тахминий муддат);

18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни (тахминий муддат).
Наманганда йўл ҳаракати қоидаларини 82 марта бузган автомобиль эгасига чора кўрилди

Наманганда йўл ҳаракати қоидаларини 82 марта бузган Lacetti русумли автомобиль эгасига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Қоидабузарликлар асосан тезликни меъёридан ошириш, йўл белгилари ва светофор чироқларига амал қилмаслик, йўловчиларга йўл бермасликдан иборат бўлган. Жарималарнинг умумий суммаси қарийб 33 миллион сўмга етган, бироқ ҳайдовчи томонидан улар умуман тўланмаган.

МИБ вилоят бошқармаси томонидан ушбу автомобилга нисбатан қидирув эълон қилинди ва машина эгасининг хонадонидан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

Энди тўпланган қарздорлик суммаси тўланмаган тақдирда автомобиль аукцион савдоларига чиқарилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Навоийда тонг қаҳва билан бошланмайди»

Навоий шаҳри ва атрофидаги чангсимон туман, ҳаво ифлосланиши, аҳолидаги норозиликлар — бу муаммолар эндиликда оммавий ахборот воситалари орқали очиқ эълон қилинмоқда.

Телевидение орқали берилган лавҳада навоийликлар тонг қаҳваси ўрнига чанг, ғубор ва атроф муҳитнинг оғир ҳоли билан кун бошланаётгани тасвирланмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тренддан тушмаётган "Ўшал дамлар"...

@azizbek_abduvaliyev