AZAMAT KAMOLOV
1.11K subscribers
7.92K photos
1.1K videos
51 files
3.43K links
Download Telegram
📣📣📣 Maktabgacha, umumtaʼlim va maktabdan tashqari taʼlim muassasalari pedagoglarini attestatsiyadan oʻtkazish vaqti belgilandi

❗️Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi pedagoglarni attestatsiyadan oʻtkazish 2024-yil 15-aprel kuni boshlanadi.

Malaka sinovlari avval eʼlon qilingan manzillarda real vaqt rejimida test (jumladan, jismoniy tarbiya, chet tili fanlaridan ham) shaklida oʻtkaziladi.

⚡️ Attestatsiya ikki bosqichda (bir kunda va bir vaqtda) kompyuter dasturlari orqali amalga oshiriladi.

👉 Test sinovlarini bajarish uchun:

matematika, informatika va axborot texnologiyalari, kimyo, biologiya, fizika fanlari uchun — 120 daqiqa;

qolgan barcha fanlar uchun — 90 daqiqa vaqt ajratiladi.


👉 Malaka sinovlarining:

birinchi bosqichida mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash uchun 40 ta (mutaxassislik fanidan 35 ta, pedagogning kasbiy standartlaridan 5 ta) test topshirigʻi beriladi. Har bir toʻgʻri bajarilgan test 2 ball bilan baholanadi. Test sinovlari uchun jami 80 ball beriladi;

ikkinchi bosqichda pedagogik mahoratni aniqlash maqsadida ilgʻor pedagogik uslub va texnologiyalarni (“case study” uslubi, loyihalar uslubi, hamkorlikda oʻqitish, “amaliy oʻyin”, interfaol taʼlim uslubi va boshqalar) qoʻllash boʻyicha 10 ta topshiriq beriladi. Har bir toʻgʻri berilgan javob 2 ball bilan baholanib, jami 20 ball beriladi.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Яшил макон" - виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Har biringizda noyob isteʼdod, o‘ziga xos qobiliyat borki, ular dunyoni o‘zgartirib yuborishga qodir. Shunday ekan, erishgan yutuqlaringizda to‘xtab qolmay, faqat olg‘a qadam bosing, ijod qiling, boshqalarni ham ilhomlantiring!

Qatʼiyatingiz, azm-u qaroringiz uchun tashakkur aytaman!

-

Ваш труд и достижения в мире технологий не только вдохновляют, но и демонстрируют, что мир IT может быть местом для всех, независимо от пола.

Спасибо за ваше стремление и решимость!
Қизиққанлар учун ўз даражасини баҳолаб кўриш тавсия этилади.

👉@azamatkamal81👈
☆☆☆
​​​​Ориповга ҳавас қилардим,
Ўртар эди мунгли ноласи.
Ўтмас пичоқ бўғзим тилишин
Қайдан билай қишлоқ боласи.

Ҳайратларим учди ҳавога,
Саробмидинг, азим келажак?
Ҳаммасига етар-у фаҳминг
Бошқа гапни айтишинг керак.

Шоирларни отгали ўқим,
Кўрмоққа кўз йўқдир гоҳи – рост!
Йиғига зўр берган қизчадай
Шеър ёзишни билурлар холос.

Ким кўрибди бу тўнғиз дунё,
Куй тинглаган, рангларда ёнган?
Ҳеч ким билмас жодугар бу дев
Қачон гўдак ёшига қонган?

Навоийнинг саботин айтманг,
Ибрат эмас тақвонг, Саъди-ё!
Булбулларнинг юрак қонига
Пайтавасин ювгандир дунё!

Бахти кулган, беқайғу дея
Ориповга ҳавас қилардим.
Тунлар баднафс итлар галаси
Талар экан, қайдин билардим?!

Йўқ, мен шоир бўлмоқчимасман!
Ожиз қалам ва ғариб тилак...
Керак эмас ўзи тўймаслар
Таъна билан ташлаган суяк.

Йўқ-йўқ, шоир чиқмагай мендан,
Гўл боламас менинг юрагим.
Бойчечакни юлмоқчимасман,
Олислардан кўрмоқ – истагим!

Аё, зоҳид, йўқ, мен кибр этмам,
Чин тавбам бор Ўзига – бешак!
Аёлининг ўйнашига ҳам
Зар тўн ёпган тўйни этгум тарк!

Мардлар, алплар – зўр афсоналар,
Уларни ҳам шоирлар ёзган!
Гар яшаган бўлса ҳам улар,
Қиличида қабрини қазган.

Мардлар, эрлар – яшамаган, йўқ,
Чумолига таланиб ўтган.
Бу очкўзлар зиёфатидан
Туз ҳам тотмай ўтсанг бўларкан.

Эй, қўлимга қараган, дунё,
Қўлим тўла шамол ва ранглар.
Сен ҳимиллаб, терлаб ўлтиргин,
Чулғамайди сени оҳанглар.

Дод! Онани суйгани учун,
Ялтоқланиб айтгани-чун роз!
Милён йилки лабин ялайди,
Худо эса... берганди овоз!

Йўқ, мен шоир бўлмоқчимасман,
Кеч бўлса ҳам этакни ёпдим.
Сизнинг эсноқ ростингизданмас,
Ёлғонлардан бир ҳикмат топдим.

Англаб қолди юрагим менинг,
Ёлғонларни ўгирдим чиндай.
Бошин силаб бир етимчанинг,
Ҳамёнини ўғирлагандай.

Дод! Билурман, чин шоирлар бор!
Ҳа, шубҳасиз бор хабардир шеър!
Улуғ шоирларимни ютиб,
Қайтимига бизни бердинг, ер!

Сенга ўхшаб қолди шоирлар,
Менга ўхшаб қолди шоирлар.
Алиф каби келмиш эдилар,
Нунга ўхшаб қолди шоирлар.

Воҳ, бўғзимда бир булбул хордир,
Овқат тиқиб йўл бермас риё!
Ориповга ҳавас қилгандим,
Сенга тақлид қилмайман, дунё!

Саккиз миллиард ниқобли шарпа,
Қайси одам, қайси қул, дайди?
Телба бўлиб қолдимми десам,
Бирови отамга ўхшайди.

Бу ниқоблар савдолашмасдан
Юрагингни чўққа отарлар.
Бир овсарга “Нобель” тутқазиб
Сўнг юртига қўшин тортарлар.

Сабр, тавба, Ҳақни изламоқ...
Тушунсангчи, Худо – ердамас!
Ростин айтмоқ фарздир, эҳтимол,
Лек хўрланмоқ суннатдан эмас.

Қон кўксимга қўлимни босиб,
Деразага боқсам – тонг ёнар!
Юрагимда ўкирган шеърнинг
Нидосидан олам уйғонар.

Яшаб ўтиш керак – биламан,
Яшаб ўтиш одамларга хос.
Ичим йиғлар, ўзим куламан,
Ориповга ҳавасдан холос!

Шодмонқул САЛОМ

👉@azamatkamal81👈
Янгиланган FIDE рейтингида Нодирбек Абдусатторов расман 4-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, Нодирбек ўсмирлар ўртасидаги рейтингда етакчилигини мустаҳкамлади.

Бу миллат, давлатимиз учун жуда катта фахрли натижа. Дунё рейтингида биринчи ўнталикдаги давлатлар номига қаранг. АҚШ- 3 та, Хитой - 2 та, Норвегия, Франция, Россия, Ҳиндистон ва Ўзбекистондан - 1 тадан "ақл гимнастикаси" дея номланган шахмат усталари жой олишган.

Яқин келажакда бу рейтингдаги биринчи ўрин ва биринчи ўнталикдаги камида 2-3 та ўринларни ҳам забт этишимиз шубҳасиз. Шахчатчиларимиз, миллат фахри бўлган Нодирбек, Жавоҳир ва Нодирбек (Якуббоев) ларга бу йўлда омад ёр бўлсин.

Telegram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг март ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi faoliyati Ochiqlik indeksida yuqori baholandi

Bugun Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligida Ochiqlikni taʼminlash sohasida amalga oshirilayotgan ishlarning samaradorligi va natijadorligini baholash komissiyasining yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.

Unda 2023-yil yakunlariga ko‘ra shakllantirilgan Ochiqlik indeksida davlat idoralari qayd etgan koʻrsatkichlar atroflicha muhokama qilinib, yakuniy natijalar jamoatchilikka eʼlon qilindi.

❗️Unda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi 71,4 ball to’plab, “yashil” ko’rsatkich qayd etgan.

Ikkinchi bor eʼlon qilinayotgan Indeksda jami 103 ta (2022-yilda – 86 ta) davlat idoralari va tashkilotlari faoliyati qamrab olinib, 84 ta baholash mezonidan tarkib topgan 8 ta indikator asosida shakllantirildi.

👉 Yakuniy natijalar bilan https://index.anticorruption.uz/rating orqali tanishish mumkin.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️ Давлат фуқаролик хизматчилари ўз касбий компетенцияларини доимий ошириб боришлари шарт


◽️ Ушбу роликда касбий компетенцияларни доимий ошириб бориш бўйича тавсиялар берилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#муждалар

⚡️Айтишларича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар бўлиши кутилмоқда.
Вазирнинг биринчи ўринбосари ва илмий-тадқиқот фаолияти бўйича ўринбосари лавозимларига ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ва Администрацияда шу йўналишдаги масъул лавозимларда ишлаётган, ёш, ғайратли кадрлар келишмоқда.
Бу кадрларнинг ҳар иккиси билан оз муддат ҳамкорликда ишлаганмиз, уларнинг билим ва тажрибасидан яхши хабардорман.
Вазир, ажойиб раҳбар Қўнғирот Авезимбетович бошчилигида жуда зўр команда шаклланаётган экан. Уларнинг раҳбарлигида олий таълим ривожи учун самарали ишлар бўлиши шубҳасиз.

👉@azamatkamal81👈