AZAMAT KAMOLOV
988 subscribers
8.37K photos
1.23K videos
54 files
3.75K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди. Пекин шаҳрининг “Шоуду” аэропортида давлатимиз раҳбарини ХХР маданият ва туризм вазири Сунь Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл с государственным визитом в Китайскую Народную Республику. В пекинском аэропорту "Шоуду" главу нашего государства встретили министр культуры и туризма КНР Сунь Ели и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Келгуси 5 йил ичида СИ ҳаётнинг қайси соҳаларини ўзгартиради?

Ўтган йил давомида сунъий интеллект матн ва тасвир воситаларида сезиларли ютуқларга эришди. Бироқ, норвегиялик олимлар чуқурроқ инқилоб содир бўлаётганини таъкидлашмоқда. Шундай қилиб, 2029 йилга бориб қуйидагилар башорат қилинмоқда:

1. Янги қуролланиш пойгаси. Келгуси беш йил ичида биз СИ томонидан яратилган тобора такомиллаштирилган қуролларни кўришимиз мумкин. Мутахассислар фикрича, Хитой бу пойгада ғолиб чиқади.

2. СИ томонидан яратилган санъат асарлари. Беш йил ичида СИ нафақат фильмлар, мусиқалар, китоблар ва видео ўйинлар ярата олади, балки янги стандартга айланади.

3. Маъруза ва имтиҳонлар эскиради. "Нега биз сунъий интеллект биздан яхшироқ ишлайдиган нарсани синаб кўришимиз керак? Коллежлар ва университетлар мавжуд бўлса-да, улар бугунги кундагигадек бўлмайди”.

4. СИ муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок этади. Биз аллақачон тўй нутқлари ва конспектларини ёзиш бўйича маслаҳат олиш учун ChatGPT'га мурожаат қилмоқдамиз. Яқин келажакда СИга сиёсатчилар ҳам ёрдам учун мурожаат қилишади.

5. Меҳнат бозори инқилоби. 5 йил ичида инсон аралашувини талаб қиладиган вазифалар камроқ бўлади. Бироқ, одамларнинг иши янада мазмунли бўлади. Аммо ишчилар сунъий интеллект билан алмаштирилса, бундан ким фойда кўриши муаммодир.

6. Дастурлаш ўтмишда қолади. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бир неча йил ичида касб сифатида йўқолади. Аммо ижтимоий тармоқларни дастурлашни биладиган мутахассислар ҳали керак бўлади.

7. СИ тиббиётда. Нанороботлар шикастланган мушаклар ва тўқималарни ёки ўсмаларни даволашда кўпроқ имкониятларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, СИ қаришга қарши курашда ҳам ёрдам беради.

8. Коинотни тадқиқ қилиш. СИ сайёралараро тадқиқотлар учун жуда мос келади. Илон Маск эса бунда биринчилардан бўлади.

9. СИнинг кўп вазифаларни бажара олиши. Ҳозирги вақтда СИ инсон мияси каби кўп вазифали эмас. Бироқ, 2029 йилга келиб сунъий интеллектнинг турли шаклларини бирлаштирган нарса пайдо бўлади.

10. Сунъий интеллектли ёрдамчилар. Сизнинг истакларингизни айтишдан олдин башорат қиладиган рақамли ёрдамчиларга тайёр бўлинг.

Telegram | YouTube
ODAM BO'LAYLIK
Ravshan Komilov
#ностальгия

Равшан Комилов
"Одам бўлайлик..."

👉@azamatkamal81👈
Gar nolisak
Ozodbek N. & Orolmirzo Safaro
Botirjon Ergashev

🎼 Musoxon Nurmatov

🎤Ozodbek Nazarbekov

#шукрона

👉@azamatkamal👈
Qo'rqar edim
Aziz Yuldashev
Каналимизнинг энг фаол кузатувчиси Фурқатжоннинг юрагида нимадир ғалаёнлар юз бераётганга ўхшайди, шу қўшиқни сўрабди.)))
Марҳамат Фурқатжон, тингланг, қўрқмасдан севаверинг, зеро юракка буйруқ бериб бўлмайди ва бу туйғу қалбларга сўроқсиз кириб келади….

👉@azamatkamal81👈
Yomg'ir-2
Ozodbek Nazarbekov
ЁМҒИР

Ботиржон ЭРГАШЕВ

🎤Озодбек НАЗАРБЕКОВ

@azamatkamal81
Yomg'irlar Www.Quvonch.com
Abduvali Rajabov
#ёмғир_тароналари
#мусиқий_оқшом

Абдували Ражабов
«Ёмғирлар»


Шамолдай эсиб ўтади бу йиллар,
Қайларга бизни элтади бу йўллар.
Унутгандек бизни тин олмай ёмғир ёғар,
Гўзал севгим, ёнингга яна қайтгим келар.

Ёмғирлар ёғар эди бўлмагандек қалбимизда...


Ташқарида жуда гўзал муҳит, ёғаётган ёмғир ва ёмғир ҳақида айтилаётган ранг-баранг қўшиқлар, ёқимли куй, ширали овозга ҳамоҳанг ўтган ёшлик дамларинг, энг нодир ҳис-туйғулар, эришган ва эриша олмаганларинг ҳақида ўй-хаёлга берилиб, шу бахтли дамларга бир зумга бўлсада қайтгинг келади, қайтгандек ҳам бўласан, агарда шу мазмундаги куйлар бардавом бўлса,- дея, каналимиз кузатувчиси Фурқатжон ёмғир ҳақида Абдували Ражабовнинг шу қўшиғини ҳам каналга жойлашимизни яна такрор илтимос қилибдилар:)
Қачон емғир бўлса Фурқатжон менга қўшиқ буюртма қилади. Фурқатжон бу оламда, фонотекамда ҳаво очиқ кунларда ҳам эшитадиган қўшиқлар бор)))
Марҳамат, тингланг, завққа тўлинг, фақат ёшлик дамларда бутунлай қолиб кетманг, оила, фарзандлар ва иш ҳам бор😂

👉@azamatkamal81👈
Песенка о погоде
к.ф. Служебный роман
#кайфият
#ёмғирли_оқшом

Куни бўйи ёғаётган ёмғир, айрим жойлардаги қор табиатнинг мўъжизаси, ризқу-рўзимиз манбаи сувнинг кўп бўлишига далолат.

Шунинг учун ҳар қанча ёмғиру-қор ёғиб, ҳарорат тушиб кетмасин, кўнгиллардаги илиқлиқ, қалбдаги ҳарорат тушмасин.

Шу ҳолатда ҳаво жуда ажойиб. Шу дамда кўнгилга яқин, қадрдон таронани сизгаям илиндик.


Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини, қувончу ташвишини шукроналик билан қабул қилинг, қадрдон!

👉@azamatkamal81👈
2023 йилда 1244 нафар шахс оқланган, 6,5 мингга яқин аёл қамалган

Жиноят ишлари бўйича судлар:

– 2023 йил давомида 58,5 мингга яқин зиёд жиноят иши кўриб чиққан,

– 1 минг 244 нафар шахс оқланган,

– 55 минг 763 нафар шахс судланган,

– 17 минг 396 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган,

– 37 мингдан зиёдига бошқа жазолар,

– 1 минг 290 нафар шахс шартли ҳукм қилинган,

– 7 минг 362 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинган,

– 49 минг 297 нафари эркак, 6,5 мингга яқини аёл, қарийб 21 минг нафари ёшлар ва 2 мингдан зиёди 60 ёшдан ошган шахслар,

– 13 минг 522 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган,

– 1,7 минг нафардан ортиқ шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар апелляция инстанциясида бекор қилинган.

Манба

👉 @azamatkamal81👈
КАЪБАДАГИ ДУО

Каъба теграсида айланар олам,
Айланар гуноҳлар, армонлар, воҳлар...
Айланади бошин этганича хам
Мискинлар, ғанийлар, дарвешлар, шоҳлар...

Ижобат диёри – Ернинг маъноси,
Коинот сарварин оёқ изи бор.
Улуғ бир нур оқиб кирди руҳимга,
Кўзимдан шукронам тинмас – шашқатор.

Оллоҳнинг уйи бу – нажот манзили,
Буюк куч шавқидан сел бўлар ёшим.
Бунда беркитилган Худонинг сири,
Англаганим сайин кетар бардошим.

...Минг турли оломон – ёлворар Ҳаққа,
Биров гуноҳига ажр тилайди.
“Қарзимдан қутқар” деб юкинар бири,
Бошқа бири, фарзанд бер, деб йиғлайди.

Бизнинг ҳамроҳлар ҳам қилдилар дуо,
Шайтон киролмаган маъвода ул дам:
– Аҳли мусулмонга рўшнолик бергил,
Фаластинга зафар юборгил, Эгам!

Бир ҳасрат ўради кўксимни нохос,
Дуога қўшилдим бироз паришон.
Гарчи, эзгуликдан куч олган қоним,
Албатта истайман – тинч бўлсин жаҳон!

Албатта истайман, мўъминга иқбол,
Истайман, одамга шараф, зиёни.
Навоий етмаган жойдан тиларман –
Кўзёшсиз, қон юқи кетган дунёни...

Аммо дил тубидан кўчди бир нидо,
Юрак! Борингча бўл, қўшма ёлғонни!
Гарчи, мусулмонман... Лекин аввало
Тангрим! Асра, дедим Ўзбекистонни!

Шодмонқул САЛОМ

👉@azamatkamal81👈
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по улучшению качества школьного образования.

#Mirziyoyev #taqdimot #talim #maktablar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
#Ижтимоий_ролик

⚡️Халқ хизматчиси

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Халқ хизматчиси" номли ижтимоий роликни тақдим этади.

Роликда оғир ижтимоий муҳитдан илми ва меҳнати билан чиқиб, давлат хизматига ишга кирган, одамларнинг дуосини олаётган халқ хизматчиси ички кечинмалари, оғриқлари, армонлари ва мақсадлари акс этган.

Бугун давлат хизматида қаҳрамонимизга ўхшаган кадрлар жуда кўп. Ҳар бирингизни қадрлаймиз.Токи бугун давлат хизматчиси бўлиш қанчалик шарафли йўл эканлигини англаган экансиз, Ўзбекистон тараққиёт йўлидан дадил боради. 

◽️Ёшларимизга, давлат хизматчиларимиз ва кенг жамоатчиликка томоша қилиш тавсия этилади.

📌
Full формат.

Каналга уланиш — @azamatkamal81
Яхшилик қил...

У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насихат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими? Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди...
Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажати турибди.
Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Телефони жиринглади. Синглиси.
—Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади.
Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майли-да, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради.
Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
—Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасиз-ми?-деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб.
Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан!
Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса.. Чол уни таниди
—Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда!—дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
—Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шу-ку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди.
Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди

—Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, —деди.
Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
—Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...

Феруза Салходжаева https://t.iss.one/tnews247
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди,
Интиқ йўлнинг ҳалқоблари тўлмасмиди?
Мен соғинчнинг кўзларини шеърга солдим,
Шу шеърларни ўзинг айтсанг бўлмасмиди?

Ким эди у, қўлин силкиб чорлаётган,
Номозшомда девор оша бўйлаётган,
Юрагимни қўлга ўргатиб хўрлаётган,
Азобларни Парвардигор билмасмиди?

Хушхабарлар ўз вақтида келганида,
Умрим — қадаҳ, маромида тўлганида,
Бу саволлар ўз вақтида келганида,
Манзуражон, ўғилгинанг ўлмасмиди?

Баҳорларим баҳорини сарғайтирган,
Ташрифларим кўзларини қабартирган,
Ўз юзини шапалоқдан қизартирган,
Шул чеҳралар қувончдан бир кулмасмиди?

Кечаларни шалоплатиб кечиб ўтдим,
Гўдакларнинг тушларидан учиб ўтдим,
Бор умримда бир нидодан қочиб ўтдим:
Бундай бўлса, кейин ундай бўлмасмиди?

Худойимнинг иши тугаб қолмасмиди,
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди…

Шодмонқул САЛОМ

👉@azamatkamal81👈
#Rasmiy

Tayinlov

Botir Alimbekov Toshkent viloyati hokimining Qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari vazifasini bajaruvchi etib tayinlandi

B.Alimbekov
1978-yilda Zangiota tumanida tugʻilgan. Ma’lumoti – oliy. 1999-yilda Toshkent davlat agrar universitetini, 2009-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi davlat va jamiyat qurilishi akademiyasini tamomlagan. 

Botir Alimbekov mehnat faoliyatini Parkent tumani “Sardor” qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini qayta ishlash korxonasida muhandis vazifasida boshlagan. Mehnat faoliyati davomida Toshkent viloyati qishloq va suv xoʻjaligi boshqarmasining boshligʻi, "Toshkentagrokimyohimoya" hududiy aksiyadorlik jamiyatining direktori singari masʼuliyatli vazifalarda ishlagan.

Tayinlovga qadar Chinoz tumani hokimi lavozimida faoliyat yuritayotgan edi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter