#Мулоҳаза
ҚАДРИНГ УЧУН ЙИҒЛАЙМАН, ТИЛИМ...
Тил байрами фақат мактаб ва расмий идораларда эмас, кўчаларда байрам қилинса яхши бўларди, шахсий фикрим...
Секин туман марказидан пиёда кетдим. Ғирт ўзбеклар яшайдиган туманда йўл-йўлакай ранг-баранг ёзувлар тизими бошланди: Само Мойка, Сантехника, Салон Кросаты, Оргтехника, Ремонт телефонов, Знайка, Умничка, Круглосуточная Аптека, Развал Шины, Вулканизация для авто, Техосморт, Мы открылысь...
Йиғлаб юбормаслик учун пешеходдан э узр, пиёдалар йўлагидан ўтсанг, инглизча ёзилган Barbershopлар ёрқин нур сочади, яна бир нималарни ёзишганки, тилинг қийшаяди. Шуми тилга бўлган ҳурмат?! Дўконлар эшигида OPEN, Открыто ёзувли пешлавҳа, шуми тилга ҳурмат?!
Оддий туманчамдан чиқиб шаҳар томонга ўтсам, йўлнинг икки томони рус ва инглизча номланган минг хил ёзувли пешлавҳалар билан тўла, шуми тилга бўлган ҳурмат?! Йиғлаб юборадиган жойи русча сўзни лотин ёзувида ёзиб қўйишлари. Имло хатолари ғиж ғиж. Ким ёзиб беради, ким? Фирмалар, дўконлар номини ким ўйлаб топади, корхонасига қўяётган номни таржимасини биладими, нима деб номланишини, маъноси нима эканлигини?
Бир сартарошхонага Barber Satana (САРТАРОШ ШАЙТОН), яна бирига Diablo (ИБЛИС) деб катта қилиб ёзиб қўйибди, бунисига нима дейсиз? Кимдир борми, буни текшириб, э бунақа бўлмайди дейдиган, йўқ, фақат мактабда, боғчада, кутубхонада, маданият саройида бир кун байрами бўлади, мумтоз қўшиқлар куйланади, 30 йилдан бери ўзгармайдиган сценарий такрорланади ва байрам тамом. Фақат бир кун Тил байрами ва тамом...
ОЧИҒИ, на олий маълумотлиман, на тил бўйича мутахассисман, лекин кўчадаёқ ўз ўрнига эга бўлмаган Тилим учун йиғлагим келади. Анави ҳар бир шаҳарнинг марказига ўрнатилган I ❤ фалончи CITY деган ёзувларни болта билан майда-майда қилгим келади, рости...
Ўзбек тилини ўзимиз ҳурмат қилмас эканмиз, бошқа миллат келиб бизга ўргатиб кетмайди. Абдулла Орипов айтганидек, тўтиқуш бўлиб қолишдан Худо асрасин...
Мансур Хўжаев.
Yoshlar kundaligi

Олтинга тенг сўзлар
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Ўткир Ҳошимов
👉 @azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV
Rustam G'oipov – Qorasoch ([email protected])
Рустам Ғоипов бизнинг болалик давримизда роса "юлдуз" бўлган. Унинг қўшиқларини ҳамма эшитар эди, биз яшаётган қишлоққа ёки яқин атрофдаги қишлоқларга тўйга келганини эшитса, 5-6 та қишлоқ наридаги қишлоқ, маҳалалардаги эшитган одам борки, шу тўйга уни кўриш, қўшиқларини эшитишга бораверарди. (бу тўйга таклиф қилинганманми, йўқми деган савол умуман бўлмасди у даврлар.)
Қўшнимиз Алибой аканинг уйига 90 йилларда ўғилларининг суннат тўйига олиб келганда худди шундай ҳолат кузатилган, тўйга келган одамлар пичанхона, ғўзапоя ғарамлари устига чиқиб томоша қилишган.
"Чимкентда бир гўзлар, пайдо бўлибди.
Гўзал қизлар ичинда танҳо экан у..."- дея бошланадиган қўшиғини эшитиб, Чимкентлик қизни бир кўришни хаёл қилиб юрганларимиз ҳам рост.😄
Кейин маълум вақт у саҳналарда, телевидения ва радиоларда умуман кўринмай кетди.
Ҳозир оз-моз кўриниб туради, кўп йиллик танаффусдан кейин адашмасам, 10 йиллар аввал "Халқлар дўстлиги" саройида концерт ҳам берди. Концертига тушиб, унинг қўшиқларини жуда соғинган мухлис сифатида саҳна олдига чиқиб, ўртоғим Улуғбек билан роса рақсга тушгандик.😁
Тан олиш керак, Рустам Ғоипов катта унвонлар, мукофотлар олмаган бўлсада, лекин катта санъаткор, ҳақиқий уста, жонли ижрода куйлайдиган бетакрор истеъдод эгаси сифатида халқимизнинг қалбидан жой эгаллаган. Шунинг учун ҳам унинг санъати, қўшиқларини халқимиз, тўғрироғи ўрта ва катта авлод вакиллари яхши кўришади.
Мана бу қўшиқни ҳам тингланг, ижро, куй, оҳанг тўлиқ ўзига ром этиши шубҳасиз.
👉@azamatkamal👈

Video message
Куз, ёмғирли, салқин ҳаво. Осмон тунд, лекин қалблар уйғоқ. Ёмғирпўшсиз сайр. 🌧💦☂️🍁🍁🍁
👉@azamatkamal81👈
👉@azamatkamal81👈
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом развития регионов и жизнью населения отбыл в Кашкадарью.
#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактабни ҳам режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев незапланированно посетил и школу №12 в центре Каршинского района - городе Бешкенте.
#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #maktab