AZAMAT KAMOLOV
1.08K subscribers
7.98K photos
1.11K videos
51 files
3.47K links
Download Telegram
⚠️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ

Ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқитувчилари томонидан ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ҳақида маълумотлар йиғилаётгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Энг аввало, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори асосида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида шу умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра мактаб раҳбарияти ўз мактабига бириктирилган микроҳудудда яшаётган ва келгусида мактабга келиши мумкин бўлган болалар тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши керак.

Шу билан бирга, бу жараён бугунги кунда электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда.

Бунинг учун Вазирликнинг электрон ахборот тизими (my.maktab.uz) тегишли вазирлик идоралар билан интгерация қилинган ҳолда маълумотлар олинмоқда. Хусусан қабул жараёнларида ота-оналарнинг яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот тизими билан, микроҳудуд (маҳалла) тўғрисидаги маълумотлар эса ахборот тизимларни интеграция қилинган ҳолда аниқланади.

Жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан микроҳудуд бўйича маълумотларни йиғиш жараёнига педагог-ходимларни жалб қилиш ва уларни фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш эса мутлақо тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳамда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланган.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорлари ва педагог ходимларига уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб этиш қатъиян таъқиқланганлигини, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг 71-202-09-09 “Ишонч телефони”га мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

10-11 ноября в городе Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоится заседание глав стран-участниц Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Д. Мирзакулов
#ota_onalar_bilan_uchrashuv

⚡️ Bekobod tumani XTB tasarrufidagi barcha umumiy o'rta ta'lim maktablarida 1-chorak yakunlari bo'yicha o'quvchilarning ota-onalari bilan uchrashuv bo'lib o'tdi.

📌 Uchrashuvda o'quvchilar davomati, ta'lim sifati, oliy ta'limga kirishga tayyorgarlik va shu kabi turli masalalar muhokama qilinib ushbu kamchiliklarni bartaraf etish choralari belgilanib olindi.

@BekobodtumaniXTB
#diqqat_eʼlon

Yangiyoʻlda ommaviy sayyor qabul tashkil etilmoqda

Yangiyoʻl shahri
va Yangiyoʻl tumani aholisi bilan bevosita uchrashish, ularning muammolarini joyida hal etish, murojaatlarini oʻrganish yuzasidan viloyat hokimi boshchiligida ommaviy sayyor qabul tashkil etilmoqda.

Unda viloyat hokimi, sektor rahbarlari, boshqarma va tashkilotlar mutasaddilari hamda mazkur masalaga bevosita aloqador masʼullar ishtirok etishadi.

Sayyor qabul 2022-yil 10-noyabr kuni soat 14:00 da Yangiyoʻl shahri “Lazzat” MFY hududidagi Yangiyoʻl agrotexnologiyalar texnikumi binosida boʻlib oʻtadi.

Mazkur qabulda oʻzingizni qiziqtirgan savollar bilan ishtirok etishingiz mumkin.

✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Барчамиз яхши тушунамиз, таълим-тарбия – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Forwarded from Нигоҳ
Шавкат Мирзиёев «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди.

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

Telegram | YouTube
Forwarded from Jonixonov (Maqsud Jonixonov)
Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми?

• Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади;
• Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий;
• Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш;
• Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
• Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан;
• Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
• Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади;
• Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
• Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал;
• Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
• Ҳозир, ҳатто, душманларинг очларча китобларни варақламоқда;
• Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

https://t.iss.one/jonixonov
#onlayn
#sayyor_qabul

Ayni daqiqalarda Yangiyo'l shahrida Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev boshchiligida fuqarolar murojaatlari boʻyicha sayyor qabul boʻlib oʻtmoqda.

Jarayonlarni ijtimoiy tarmoqlarimiz orqali jonli kuzatib boring:

📱Facebook ( https://fb.watch/gIwQkA5VFE/ )

🌐YouTube ( https://youtu.be/pFIvdqmeDM0)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли кенг жамоатчилик вакиллари!

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига доир қатор ташаббуслари натижасида ўқитувчиларнинг фақат ўз хизмат фаолиятига оид ишлар билан шуғулланиши қатъий белгилаб қўйилди.

Афсуски, белгиланган мазкур чораларга қарамай жойларда мутасадди раҳбарлар томонидан ўқитувчилар зиммасига ортиқча вазифалар юклаш ва бу топшириқларни бевосита Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилаётганлиги билан хаспўшлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали мактаб ўқитувчиларининг навбатдаги ўқув йилида мактабга чиқиши кутилаётган болаларнинг рўйхатини уйма-уй юрган ҳолда йиғиб чиқаётгани билан боғлиқ хабар тарқалди. Фаолият бошлаганимга қарийб 1 йил муддат бўлаётган бўлса, вазирлик томонидан ўқитувчиларнинг хизмат мажбуриятидан ташқари иш билан шуғулланиши бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмади. Аксинча, жойларда аниқланган бундай ҳолатлар билан доимий равишда муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб, болаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳолатга келсак, кечанинг ўзида вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мактаб педагогларига бундай ўзбошимча топшириқлар берилмаслиги юзасидан огоҳлантириш берилди.

Айтиш лозимки, ўтган бир йиллик фаолиятим давомида мамлакатимизнинг 200 дан ортиқ туман ва шаҳарларидаги 1 600 та мактабда бўлдим. Мазкур ҳудудларда мавжуд барча мактаб раҳбарлари билан учрашувлар ташкил қилиб, ўқитувчиларга муносабат ўзгариши лозимлиги, уларни эътиборини болаларнинг таълимига қаратиш, ортиқча вазифаларга жалб этмаслик бўйича доимий равишда таъкидлаб келаман.

Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан, мактаб ўқитувчилари дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа барча ишлардан, жумладан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш, хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Мактаб ёшигача болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда умумий ўрта таълимга қамраб олиш масаласи Халқ таълими вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот хизмати ҳамда Адлия вазирлигининг ФҲДЁ бўлимлари электрон тизимига интеграция қилинган ҳолда босқичма-босқич олиб борилаётганлигини қайд этмоқчиман.

Ҳурматли соҳа мутасаддилари!

Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга билим бериш орқали мамлакатимиз тараққиёти ва келажагини таъминлашдир. Зеро, бизнинг олдимизда Ватанимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган келажак авлодни тарбиялаш каби масъулиятли иш турибди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бизнинг асосий мақсадимиз, баркамол авлодни вояга етказиш орқали юртимизни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига қўшиш, халқимиз учун эркин ва фаровон жамият қуришдан иборат экан, бу борадаги энг катта масъулият Сиз — фидойи ўқитувчи ва мураббийлар қўлидадир.
Forwarded from Нигоҳ
Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр.

Ўз навбатида, Элчи Н.Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди.

Telegram | YouTube
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Ўқишини кўчириётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/65086

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#БУГУН
#сайёр_қабул

🟢Бугун Янгийўл шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда вилоятдаги сектор раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари иштирок этди.

➡️Жумладан, Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камалов тизимга оид мурожаатларни батафсил ўрганди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook