AZAMAT KAMOLOV
1K subscribers
8.27K photos
1.2K videos
52 files
3.68K links
Download Telegram
#ибрат_ол_хулоса_қил

УСТОЗ

Лондон қироллик шифохонасининг юрак касалликлари бўйича маслаҳатчиси Ироқлик доктор Зиё Камолиддин 15 йиллик сафаридан сўнг Ироққа келди. Унинг ташрифи муносабати ила ташкил қилинган кечада қатнашиш учун залга кирмоқчи бўлганида эшик олдида газеталарини йўлакка ёзиб қўйган катта ёшли газета сотувчисига кўзи тушди. Зиё Камолиддин қарияга қараб бир он туриб қолдида ичкарига кириб кетди. Негадир ташқаридаги газета сотувчи қария унинг миясидан чиқмади. Зеҳнини банд қилиб тураверди. Доктор ўриндиққа ўтирди, аммо унинг мияси ҳамон ташқаридаги қария билан банд эди. Анжуманда доктор Зиё Камолиддинга медал топшириш учун уни саҳнага таклиф қилишганда доктор ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди. У газета сотувчи қарияни қўлидан тортиб ичкарига чорлади. Ҳамма ҳайрон эди. Қария докторга:
- Қўлимни қўйиб юбор болам, нега мени ичкарига тортаяпсан?!- деди.
Доктор:
- Илтимос мен билан юринг!-деди.
Қария докторга қаршилик қилмасдан ичкарига кирди. Докторнинг кўзларидан ёш қуйилар эди. Докторнинг йиғлаётганини кўрган қария ажабланиб сўради:
- Ўғлим сенга нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?
Доктор индамасдан қарияни саҳнага тортиб борди. Ҳамма ҳайрон тикилиб турар эди. Шунда доктор қарияни қўлини қўйиб юбориб уни қучоқлади. Унинг боши ва қўлларидан ўпиб деди:
- Устоз Халил! Мени танимадингизми?
- Йўқ, танимадим болам!
- Мен шогирдингиз Зиё Камолиддинман. Менга бошланғич таълимни сиз бергансиз. Сизнинг шижоатлантиришингиз сабабидан мен доимо пешқадам бўлдим.
Устоз шогирдини таниб уни қучоқлади. Зиё Камолиддин ўзига аталган медални олиб устоз Халилнинг кўксига тақиб қўйди ва ўтирганларга деди:
- Аллоҳга қасамки, булар эҳтиромга лойиқ инсонлар. Биз шуларни эътиборсиз қолдириб орқада қолдик, таназзулга юз тутдик. Уларнинг ҳаққини зое қилдик, ҳурматини жойига қўймадик. Уларни муносиб тақдирламадик. Бу киши бизга Бағдодда бошланғич босқичда араб тилидан дарс берган устозим Халил Али бўлaди.

👉@azamatkamal81👈
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Ёш авлод тарбияси, уларнинг муносиб шароитларда яшаши учун яратилган имкониятлар кун келиб албатта салмоқли натижаларни бўй кўрсатади. Айниқса, имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига ғамхўрлик кўрсатиб, уларни қўллаб-қувватлаш олий инсоний бурчдир.

🔹Туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган 125-сонли махсус мактаб интернати ҳам кўп йиллардан буён ўз бағрида қанчадан-қанча болажонларни улғайтирди, уларни камолга етказди. Бугун вилоят прокурори Салом Самадов томонидан мазкур мактаб интернати фаолияти кўздан кечирилди. Мактабда ёшлар учун муносиб шароитлар яратиш, таълим муассасаси том қисми, иситиш мосламаси ва автобусни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Xorijiy tillarni o‘qitish bo‘yicha eng yaxshi maktab” tanloviga start beriladi.

🔰Xalq ta’limi vazirligi va Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish agentligi tomonidan tanlovning tuman bosqichi joriy yilning 4 mart kuni o‘tkazilishi belgilandi.
🔰 Tanlovda ishtirok etish uchun 8065 ta maktab elektron tizim orqali ro‘yxatdan o‘tkazilgan.
Ushbu maktablarning xorijiy til o‘qitish bo‘yicha asosiy ko‘rsatkichlari baholanishi bilan bir qatorda terma jamoaga kiritilgan 5 nafar o‘quvchilarining xorijiy til (ingliz, nemis, fransuz tillari) bo‘yicha bilimlari test sinovlari orqali baholanadi.
Test topshiriqlari umumta’lim maktablarining 7-9 sinf o‘quvchilari uchun mo‘ljallangan bo‘lib, xalqaro ta’lim standartlari (CEFR) asosida tayyorlangan 30 ta topshiriqlardan iborat.

🔰Test topshiriqlari Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish agentligi tomonidan xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda tuziladi.

👉 👉 👉 Batafsil.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz, oo.uzedu.uz
#табрик
#устоз_отангдан_улуғ

Давлат хизматига энг етук кадрлар, раҳбарларни тайёрлаш, етказиб беришда азал-азалдан ёшлар ташкилоти, унинг мактаб, олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларидаги иқтидорли ёшларнинг фаолияти асосий роль ўйнайди. Энг кичик ёшдан тенгдошлари ўртасида сардор, лидер, етакчиликни қўлга олиб, ҳар қандай тадбирларда ташкилотчиликни жойига қўя олган, синф, гуруҳ, жамоани бирлаштириш, ўз ортидан эргаштиришни уддалаган энг билимли ёшлар кейинчалик ҳам ҳар жабҳада, ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан бажаришлари, ана шу тоифадаги ёшлардан раҳбар-кадрлар кўпроқ етишиши шубҳасиз.
Айнан ана шундай олий таълим муассасасидаги ёшлар ташкилотидан фаолият бошлаб, энг қуйи тизимдан унинг юқори-Республика бошқарувигача бўлган йўлни босиб ўтиб, кўп йиллар ёшлар сиёсати билан, нафақат таълим муассасаларидаги балки, барча жабҳадаги ёшларнинг дарди-ташвиши, муаммолари билан шуғулланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, иқтидорларини юзага чиқариш, бугунги замон талабига жавоб бера оладиган, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ишига муносиб ҳисса қўшишга қодир, юзлаб шижоатли, билимли, ватанпарвар ва юртга садоқатли ёшларни, истиқболли раҳбар-кадрларни тайёрлаб келаётган, кўплаб соҳаларда самарали фаолият кўрсатаётган минглаб шогирдларнинг устози, ҳар доим самимий, камтарин инсон, юксак инсоний фазилатлари билан барчага ўрнак бўлган Қуранбоев Қаҳрамон Қўчқоровичнинг таваллуд кунлари билан табриклаймиз.
▶️ Устоз сизга Оллоҳдан энг эзгу тилакларни тилаган ҳолда, машаққатли ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, мустаҳкам соғлиқ тилаймиз.
Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, халқимизни рози қилиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ишига бел боғлаган муҳтарам Президентимизнинг командасида кўп йиллар халқимизга сидқидилдан хизмат қилишдан асло чарчаманг!!!

👉@azamatkamal81👈
#ҳаёт_сени_севаман

НУР

Нима қолур мендан дунёда,
Фарзандлар-у тўрт-бешта баёт.
Толиқсам-да ҳаддан зиёда,
Сени жуда севаман, ҳаёт.

Фаҳм этарман, не бўлар кейин,
Мармар тошнинг нархи бир тийин.
Қийин, қийин, кетганга қийин,
Сени жуда севаман, ҳаёт.

Туғилгандим меҳрдан гарчанд,
Яшаш учун курашдим ҳарчанд.
Турмуш доим берса ҳамки панд,
Сени жуда севаман, ҳаёт.

Ўз жойига мослашгай янтоқ,
Дарранда ҳам апоқ ва чапоқ.
Кўникмадим теграмга, бироқ
Сени жуда севаман, ҳаёт.

Зимистоннинг юзин терс қилсин,
Умр қадрин билганлар билсин.
Билмаган-чи, кўксини тилсин,
Сени жуда севаман, ҳаёт.

Яшаяпман, тангрига шукур,
Деразамдан тушиб турсин нур.
Мен шундан ҳам қилурман ҳузур,
Сени жуда севаман, ҳаёт.
26.08.2016

Абдулла Орипов

👉@azamatkamal81👈
#шеър_фалсафа_мотивация

Редьярд Киплинг

Стихотворение ЗАПОВЕДЬ!!!

Владей собой среди толпы смятенной,
Тебя клянущей за смятенье всех,
Верь сам в себя наперекор вселенной,
И маловерным отпусти их грех;
Пусть час не пробил, жди, не уставая,
Пусть лгут лжецы, не снисходи до них;
Умей прощать и не кажись, прощая,
Великодушней и мудрей других.

Умей мечтать, не став рабом мечтанья,
И мыслить, мысли не обожествив;
Равно встречай успех и поруганье,
He забывая, что их голос лжив;
Останься тих, когда твоё же слово
Калечит плут, чтоб уловлять глупцов,
Когда вся жизнь разрушена и снова
Ты должен всё воссоздавать c основ.

Умей поставить в радостной надежде,
Ha карту всё, что накопил c трудом,
Bcё проиграть и нищим стать как прежде
И никогда не пожалеть o том,
Умей принудить сердце, нервы, тело
Тебе служить, когда в твоей груди
Уже давно всё пусто, всё сгорело
И только Воля говорит: «Иди!»

Останься прост, беседуя c царями,
Будь честен, говоря c толпой;
Будь прям и твёрд c врагами и друзьями,
Пусть все в свой час считаются c тобой;
Наполни смыслом каждое мгновенье
Часов и дней неуловимый бег, —
Тогда весь мир ты примешь как владенье
Тогда, мой сын, ты будешь Человек!

—————————

Aгар сен бошингни баланд тутолсанг,
Ўзгалар таънага кўмишганда ҳам.
Ҳақлигингга доим ўзинг ишонсанг,
Дўст-у ёронларинг шубҳа қилса ҳам.

Роҳатга етмоқчун фақат сабр қил,
Ёлғон сўзламагин, алдашганда ҳам.
Нафратдан ёнсанг-да, заҳринг сочмагил,
Камолот йўлида фақат камтар бўл.

Хаёл осмонида кўп ҳам учмагин,
Ўйларинг қалбингга ҳоким бўлмасин.
Ғолибми, мағлубми, не бўлганда ҳам,
Фақат ўзлигингни ҳеч унутмагин.

Сенинг ҳақиқатинг разил одамлар,
Эзиб янчишса ҳам бардош беролгин.
Ҳаётинг бахш етган азиз ришталар,
Барбод бўлганда ҳам қайта қуролгин.

Ютуқлар, зафарлар, орзу-умидлар,
Кўз очиб юмгунча кўкка учса ҳам,
Чекинма, бўйсунма, курашдан толма,
Енгилдим, бўлди бас, дея тан берма.

Ҳаёт оқ-қорасин ажрата олгин,
Aқлинг-у қалбингга бўлолгин ҳоким.
Гар чорасиз қолиб нажот изласанг,
Олға бор дегувчи қалб сўзга ишон.

Одамлардан ўрган-у, ўзлигинг сақла,
Нопокликлар ичра пок қалбинг сақла.
Қадрингни бил, англа иззат ҳурматинг,
Фақат тош тарози меъёрни сақла!

Умр ўткинчидир, бир ортингга боқ,
Ўтган ҳар онингни қилгин сарҳисоб.
Чин инсонлик тожин кияман десанг,
Насиҳатим қилгин қўлингга маёқ!

Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈
#Тайинлов #Тошкент #Vacancy_argos

Саидхўжаев Муҳаммадхўжа Маъруфхўжа ўғли — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Соғлом овқатланишни ташкил этиш ва тиббий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш шўъба мудири лавозимида фаолият юритган.

#Меритократия_амалда
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Наврўз байрамида ходимларга кетма-кет 5 кунгача дам берилади

“2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони билан 2022 йил 22 ва 23 март кунлари барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шунга кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади.

Хусусан:

19 март (шанба) — дам олиш куни;
20 март (якшанба) — дам олиш куни;
21 март (душанба) — Наврўз байрами;
22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун (20–23 март кунлари) дам олади.

👉@azamatkamal81👈
​​Тажриба шуни кўрсатадики, муваффақиятга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади. Ўз ишига жону-жаҳдини бериб ишлаган албатта ғолиб бўлади.

© Томас Фауэлл Баестон

👉@azamatkamal81👈
Сувни кун давомида ичишнинг тахминий йўриқномаси:

Сувни тана вазнига қараб 30-40 мл га кўпайтирамиз.

Демак, 70 кг вазн учун 2л 100мл.

Сув илиқ бўлиши жуда муҳим.

1. 500 мл тонгда. Соат 6 да дейлик. Ярим соат харакат.

2. Соат 7 да нонушта.

3. Нонуштадан бир соат вақт ўтгач, то соат 10:30 гача 600 мл сувни майда хўпламлар билан ичамиз.

5. Соат 11 да, мева еймиз

6. Соат 11:30 дан соат 12:30 гача яна 600 мл сувни майдалаб ичамиз.

7. Соат 13 да тушлик.

8. Соат 14 дан соат 15:30 да 600 мл сувни яна майдалаб ичамиз.

9. Соат 16 да иккинчи нонушта алвон яъни сабзавотли салат.

10. Соат 16:30 дан 17 гача 200 мл сув ичамиз.
Соат 18 да кечги овкат.

11. Соат 20 дан соат 21 гача яна 200 мл сув ичамиз.

Сувнинг ичиш тартибини юқоридаги кўринишда, ҳаммангиз ўзингизнинг тана вазнингиздан келиб чиққан ҳолда белгилаб олинг.

👉@azamatkamal81👈
#2022_йил_1_мартдан

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида қуйидаги ҳужжатларни олиб юриши талаб этилмайди:

🔸транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатлар;
🔸ишончнома;
🔸суғурта полиси.

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ЙПХ ходими томонидан электрон тизим орқали мустақил текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
👉@azamatkamal81👈
#Матбуот_анжумани

‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлар

📢 Сизларни эртага, 23 февраль куни соат 10:00да Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантириш" мавзусида ўтказиладиган Матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Матбуот анжумани давомида таълим жараёнида ўқитувчи, ўқувчи ҳамда ота-оналарга қўйилган талаблар, барча учун амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ қоидалари, ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантиришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилади.

Мавзу: Умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўллаши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантиришлар

Вақти: 23 февраль соат 10:00
Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги масъуллари ва психологлар
Ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлиги биноси, 101-хона

Манзил: 📍Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2А-уй.


☝️Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакилларини таклиф этамиз.