AZAMAT KAMOLOV
1K subscribers
8.27K photos
1.2K videos
52 files
3.68K links
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принимает участие в церемонии инаугурации Президента Турции Реджепа Тайипа Эрдогана в Анкаре.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анқара_инаугурация
#дўст_бўлсанг_енимда_тур
#ҳақиқий_дўст_шундай_бўлади

❗️Қардош давлатдаги халқнинг якдил қўллаб-қувватлови, бугунги катта “ўйин”ларга бой дунедаги сиесий ва иқтисодий раҳнамоликка кураш кетаетган, манфаатлар курашидан иборат халқаро майдоннинг ташқи таьсирлари, турли қутқуларга енгилмасдан юрт етакчиси атрофида бирлашиш, якдил бўлишнинг намунасини кўрдик, ҳавас қилдик. Қардошларни бу улкан ғалаба билан қутлаймиз. Бу бутун турк дунеси, таьбир жоиз бўлса мусулмон олами учун ҳам муҳим ғалаба.
Бирдамлигимиз, ҳамкорлигимиз, дўстлигимиз, яқинлигимиз абадий бўлсин.
⚠️Бизлар ҳам яқин фурсатда шундай ғалаба, халқнинг бирдамлиги, биргалигини нишонлайлик…!

👉@azamatkamal81👈
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти кутиб олди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Эмир Государства Катар шейх Тамим бин Хамад Аль Тани прибыл в нашу страну с государственным визитом. В аэропорту города Самарканда Эмира Катара встретил Президент Узбекистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
AZAMAT KAMOLOV
Photo
#мутолаа_завқи

Яқинда Ички ишлар вазирлигида ишлайдиган дўстимиз Элёржоннинг тавсияси билан ажойиб инсон, моҳир педагог, ижодкор, катта файласуф ҳам тасаввуф ва исломий билимлар соҳиби Жаҳонгир ака Мадримов билан танишиб, суҳбатлашиб қолдик.
У киши билан суҳбат асносида ўзим учун жуда кўп янги маълумотлар олдим, бу дунёнинг олди-қочдилари, фақатгина бугунимизни ўйлаб яшаш, ҳаётнинг асл мазмун-моҳиятига ҳар доим ҳам етмасдан, маиший масалалар, кундалик ҳою-ҳаваслар билан вақтни, умрни бесамар ўтказишимиз, ўзимизни тўлиқ шу орзу-истаклар учун фидо қилишимиз одатий ҳолга айлангани кўз олдимда намоён бўлди. Балким, шу боис, бугун фарзанд тарбиясида, яқинлар билан муносабатларда, умуман бугунги тезкор замонда кўпгина ахлоқий қадриятларимизни бой бераётганимиз, ўзи энг арзон ва осон нарса бўлган меҳр-оқибатни унутаёзганимизни яна бир бор англагандек бўлдим.
Жаҳонгир ака менга совға қилган ўзларининг "Сирли сирдош" дея номланган китобларида бу ҳаётда учрайдиган, пайдо бўладиган кўп саволларга Дилхун ва Дилкаш мисолида жавоб топиш, ёритишга ҳаракат қилганлар. Зеро бу ёруғ оламда муаммолар, мураккаб саволлар гирдобида қолган ҳар бир дилхунга ҳамдард, маслакгўй дилкаш ҳам топилиши шубҳасиз.
Китобда Дилхуннинг одамлар характерига хос ҳавас, хасад, кибр, ғийбат, меҳр, қаҳр, дўстлик, эзгулик, ёвузлик, муҳаббат, нафрат каби турли хусусиятларини турлича тасвирлаган ҳолда берилган саволларига Дилкаш айни шундай талқин билан содда ва тушунарли шаклда жавоб берган.
Бугундан ана шу савол ва жавобларнинг ўзимга энг манзур бўлганларини, сиз азизлар учун ҳам бўлишиб боришни ният қилдим. Тайёрмисиз, суҳбатни бошладик.

Дилхун: Нега олим бўлишга қизиқмаяпсиз?
Дилкаш: Чунки, одам бўлишга вақтим етмаяпти.
— —— ——- —— ——- —— —- —- —- —-
Дилхун: Севгининг кўзи кўр бўладими?
Дилкаш: Йўқ, ошиқнинг кўзи кўр бўлади...
— —— ——- —— ——- —— —- —- —- —-
Дилхун: Сизнинг мақсадингиз тушунишми?
Дилкаш: Йўқ, англаш.

👉@azamatkamal81👈