#ТУҲФА
#ПАРКЕНТ_ТУМАНИ
🖥“БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА
🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сонли “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлодни замонавий компьютер техникаларида ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида куни кеча вилоятимизнинг Паркент тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 6,7-сонли умумтаълим мактабларига замонавий компьютер жамланмалари тақдим этилди.
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Очиқ_дарс #Бекобод_тумани
Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан "Очиқ дарс" лойиҳасини бошладик. Биз бу саҳифа орқали оддий мактабнинг оддий ўқитувчилари – камтарин устозлар ҳақида ҳикоя қиламиз. Мазкур рукндаги мақолалар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган. Нега очиқ дарс? Чунки чинакам устоз ўз ҳаёти ва фаолияти, қарашлари, фикрлари билан ҳам атрофидагиларга ҳар куни, ҳар соатда очиқ дарс ўтади. Ўқитувчининг умр фалсафаси – очиқ дарс аслида...
УСТОЗЛАРНИНГ УСТОЗИ
У
Танишинг, Расул Бадалов. У 25 йилки, Бекобод туманидаги 46-сонли мактабда география ва биология фанидан дарс беради. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида ўқиган.
Дарс бериш услуби
– Назарияга кўп ҳам берилмай, амалиётга кўпроқ эътибор қаратаман. Экскурсия, лаборатория машғулотлари. Ўқувчи ўз кўзи билан кўрган нарсасига ишонади, хотирасида яхши сақлаб қолади. Сиримни айтайми, энг намунали ўқувчиларимни дам олиш кунлари саёҳатга, истироҳат боғларига олиб бораман.
Ота-оналар учун дангал маслаҳат
– Мактабда 5 баҳога ўқиган ўқувчини келажакда ўз йўлини топиб кетишига ёки 3 баҳога ўқиганлар ҳаётда ҳеч қандай ютуққа эришмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Муҳими, ҳаётда беш баҳога ўқиш. Ўқитувчининг вазифаси болани йўналтириш, руҳлантириш. Ўқиш ва уқиш – ёлғизликда кечадиган жараён. Бола ўзи ёлғиз қолганда китоб ўқигиси келса, бу – ота-она ва устознинг ҳақиқий ғалабаси. Ҳурматли ота-оналар мана шу ҳақиқатни юракларига маҳкам жойлаб олишса, дейман.
Ўқитувчи, эсингда тут!
– Азиз ҳамкасбим, ёдингда тут, мактабга шунчаки келиб, хўжакўрсинга дарс ўтма. Ўқувчига игнанинг учидек бўлса ҳам нимадир бериб кетишга тириш. Психологияни ўрган. Ҳар сафар дарсдан олдин ўқувчиларингга қандайдир яхши кайфият улаш, бу ишга 5 дақиқа бўлса ҳам вақт ажрат. Кайфиятсиз ўқувчининг қулоғига дарс кирмайди.
Шогирдларим – фахрим
Мен фахрланадиган шогирдларим кўп. Улардан тўққиз нафарини алоҳида санайман. Чунки улар менинг издошларим - элнинг боласига дарс беришади. Булар: Шоҳиста Муродова, Хуррам Шойбеков,, Темур Қурбонбоев, Ҳусния Эгамбердиева, Насиба Билбаева,, Фахриддин Эргашев, Жонибек Аширов, Дилдора Норқулова, Нафиса Дониёрова.
P.S. Маълумот ўрнида: Бекободдаги мазкур мактабни тамомлаб, бугунги кунда масъул вазифаларда ишлаётган фахрли ўқувчилар: Ҳикматилла Парманов (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги масъул ходими), Абдужаббор Саидқулов (ҳуқуқ-тартибот), Хуршид Қодиров (ҳуқуқ-тартибот соҳаси), Зокир Абдумаликов (ҳарбий қисм командири), Дилшод Турдибоев (Гулистон давлат университети амалий математика ва информатика факультети декани).
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...
Инсоннинг энг биринчи бурчи аслидагидай бўлиши, “бу – яхши, бу – ёмон” деган гапни мардона айта олишидир.
✍️Ромен Роллан
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb
❗️шунчаки муҳим...
Инсоннинг энг биринчи бурчи аслидагидай бўлиши, “бу – яхши, бу – ёмон” деган гапни мардона айта олишидир.
✍️Ромен Роллан
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ
Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
“Ўзбекистон Ёшлари Форуми 2020”да сўзлаган нутқидан
👉@toshkentvxtb

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#Эълон
Ҳурматли битирувчилар!
Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 10-11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтадиган “Рус таълими Тошкент - 2022” халқаро кўргазма-ярмаркасига таклиф этади.
Унда Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этади. Кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади абитуриентларни Россиянинг етакчи университетларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат.
Кўргазма-ярмаркада Сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:
✅ Россиянинг етакчи университетлари билан танишиш;
✅ Россия олий ўқув юртларига қабул қилиш ва таълим олиш бўйича энг сўнгги ва батафсил маълумотларни олиш;
✅ Таълим имкониятлари, имтиёзли қабул ва ҳужжатларни топшириш муддатлари бўйича университетлар вакиллари ва экспертлар билан маслаҳатлашиш;
✅ Танланган университетда бепул таълим олиш ёки таълим грантини олиш имконияти ҳақида маълумот олиш;
✅ Россия университетлари тақдимотларини томоша қилиш, яшаш шароитлари ва ётоқхоналари, Россиядаги ҳаёт ҳақида маълумот олиш;
Иштирокчи университетлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://disk.yandex.com/i/eBOKgAizPetFEQ
Кўргазма ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Ахборот ҳамкори - "Рособразование" НТТ.
Манзил: (ТДИУ; “Ўзбекистон” метро бекати, “Халқлар дўстлиги” метро бекати, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй).
Кўргазманинг иш вақти: 10:00 дан 17:00 гача
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Yandex Disk
Список российских вузов.pdf
View and download from Yandex Disk
#ОНЛАЙН
🔰ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
⚡️Айни дамда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган математика, физика, кимё, биология фанлари ўқитувчиларининг фан йўналишлари бўйича олимпиадаси бошланиш арафасида.
⚡️Паркент тумандаги 1-сонли умумтаълим муассасасида ўтказилаётган ушбу олимпиадада вилоят мактабларининг саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 264 нафар ўқитувчилар иштирок этмоқда.
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb
🔰ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
⚡️Айни дамда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган математика, физика, кимё, биология фанлари ўқитувчиларининг фан йўналишлари бўйича олимпиадаси бошланиш арафасида.
⚡️Паркент тумандаги 1-сонли умумтаълим муассасасида ўтказилаётган ушбу олимпиадада вилоят мактабларининг саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 264 нафар ўқитувчилар иштирок этмоқда.
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb
#ОНЛАЙН
🔰ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган математика, физика, кимё, биология фанлари ўқитувчилари фан йўналишлари бўйича олимпиадада иштирок этмоқда.
Синовлар тест саволлари тартибида бўлиб, 3 хил тоифада шакллантирилган.
Жараёндан фотолавҳалар.