AZAMAT KAMOLOV
1.01K subscribers
8.17K photos
1.17K videos
51 files
3.61K links
Download Telegram
#БИР_МИЛЛИОН_ДАСТУРЧИ
#ЧИНОЗ_ТУМАНИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Чиноз туманида халқ таълими тасарруфидаги 21, 23, 28, 35, 36-сонли умумтаълим мактабларига “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида компьютер жамланмалари топширилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxt
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего повышения потенциала внутреннего и въездного туризма в нашей стране.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТУҲФА
#ҚИБРАЙ_ТУМАНИ

🏦Қибрай тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги янги таъмирдан чиққан 46-сонли умумутаълим мактабининг очилиш тантаналаридан видеолавҳа.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
8000 нафардан ортиқ фуқаро 2,5 ярим ойда
шаҳодатнома дубликатини масофадан давлат хизматидан фойдаланиб олди.

Мактаб ва у ерда кечаётган ҳар бир жараён барчани бирдек қизиқтириши, табиий.
Зеро, деярли ҳар бир хонадонда мактабда таҳсил оладиган ўқувчи ёки шу соҳада меҳнат қиладиган ходим бор.
Шундай экан, халқ таълими тизими соҳасида аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларини имкон қадар шаффоф, тезкор ва сифатли амалга ошириш жуда муҳимдир.

Ана шундай хизматлардан бири бу жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб йўлга қўйилган шаҳодатнома дубликатини масофадан туриб олиш хизматидир.

Янги хизмат доирасида қатор қулайликлар жорий этилмоқда.
Жумладан:

шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);

шаҳодатнома дубликатини олиш учун ариза бевосита my.gov.uz портали орқали юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);

ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди (аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома).

Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаролар мазкур хизматдан фойдаланиб шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгурди.

Эслатма: шаҳодатнома дубликати электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.

Халқ таълими тизимида давлат хизматларини янада кенгайтириш “инсонлар эмас, ҳужжатлар ҳаракат қилиши керак” тамойилини кенгроқ жорий қилиш мақсадида жорий ўқув йилида яна 3 та хизмат йўлга қўйилади.

Булар ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш, хорижий фуқаро фарзандларини мактабга қабул қилиш, экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун ариза бериш хизматларидир.

Албатта, халқ таълими тизими ходимлари учун ҳам янги услубда, инсон омилини минималлаштириш орқали давлат хизматини кўрсатиш янгилик саналади. Шу боис дастлабки даврда бу борада айрим камчиликлар бўлиши ҳам мумкин.

Шунинг учун, Халқ таълими тизимига оид давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида кўмак бериш ҳамда тегишли саволларга жавоб бериш мақсадида махсус бот фаолияти йўлга қўйилди @Xtv_davlatxizmatlari_bot.

Юртдошларимиз Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали халқ таълимига оид муаммоларга дуч келишган тақдирда мазкур ботга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
#ТУҲФА
#ПАРКЕНТ_ТУМАНИ
🖥“БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сонли “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлодни замонавий компьютер техникаларида ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида куни кеча вилоятимизнинг Паркент тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 6,7-сонли умумтаълим мактабларига замонавий компьютер жамланмалари тақдим этилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Очиқ_дарс #Бекобод_тумани

Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан "Очиқ дарс" лойиҳасини бошладик. Биз бу саҳифа орқали оддий мактабнинг оддий ўқитувчилари – камтарин устозлар ҳақида ҳикоя қиламиз. Мазкур рукндаги мақолалар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган. Нега очиқ дарс? Чунки чинакам устоз ўз ҳаёти ва фаолияти, қарашлари, фикрлари билан ҳам атрофидагиларга ҳар куни, ҳар соатда очиқ дарс ўтади. Ўқитувчининг умр фалсафаси – очиқ дарс аслида...

УСТОЗЛАРНИНГ УСТОЗИ

У

Танишинг, Расул Бадалов.
У 25 йилки, Бекобод туманидаги 46-сонли мактабда география ва биология фанидан дарс беради. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида ўқиган.

Дарс бериш услуби

– Назарияга кўп ҳам берилмай, амалиётга кўпроқ эътибор қаратаман. Экскурсия, лаборатория машғулотлари. Ўқувчи ўз кўзи билан кўрган нарсасига ишонади, хотирасида яхши сақлаб қолади. Сиримни айтайми, энг намунали ўқувчиларимни дам олиш кунлари саёҳатга, истироҳат боғларига олиб бораман.

Ота-оналар учун дангал маслаҳат

Мактабда 5 баҳога ўқиган ўқувчини келажакда ўз йўлини топиб кетишига ёки 3 баҳога ўқиганлар ҳаётда ҳеч қандай ютуққа эришмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Муҳими, ҳаётда беш баҳога ўқиш. Ўқитувчининг вазифаси болани йўналтириш, руҳлантириш. Ўқиш ва уқиш – ёлғизликда кечадиган жараён. Бола ўзи ёлғиз қолганда китоб ўқигиси келса, бу – ота-она ва устознинг ҳақиқий ғалабаси. Ҳурматли ота-оналар мана шу ҳақиқатни юракларига маҳкам жойлаб олишса, дейман.

Ўқитувчи, эсингда тут!

– Азиз ҳамкасбим, ёдингда тут, мактабга шунчаки келиб, хўжакўрсинга дарс ўтма. Ўқувчига игнанинг учидек бўлса ҳам нимадир бериб кетишга тириш. Психологияни ўрган. Ҳар сафар дарсдан олдин ўқувчиларингга қандайдир яхши кайфият улаш, бу ишга 5 дақиқа бўлса ҳам вақт ажрат. Кайфиятсиз ўқувчининг қулоғига дарс кирмайди.

Шогирдларим – фахрим

Мен фахрланадиган шогирдларим кўп. Улардан тўққиз нафарини алоҳида санайман. Чунки улар менинг издошларим - элнинг боласига дарс беришади. Булар: Шоҳиста Муродова, Хуррам Шойбеков,, Темур Қурбонбоев, Ҳусния Эгамбердиева, Насиба Билбаева,, Фахриддин Эргашев, Жонибек Аширов, Дилдора Норқулова, Нафиса Дониёрова.

P.S. Маълумот ўрнида: Бекободдаги мазкур мактабни тамомлаб, бугунги кунда масъул вазифаларда ишлаётган фахрли ўқувчилар: Ҳикматилла Парманов (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги масъул ходими), Абдужаббор Саидқулов (ҳуқуқ-тартибот), Хуршид Қодиров (ҳуқуқ-тартибот соҳаси), Зокир Абдумаликов (ҳарбий қисм командири), Дилшод Турдибоев (Гулистон давлат университети амалий математика ва информатика факультети декани).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Нажот - мактабда, нажот - таълимда, нажот - билимда!
#20sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Инсоннинг энг биринчи бурчи аслидагидай бўлиши, “бу – яхши, бу – ёмон” деган гапни мардона айта олишидир.

✍️Ромен Роллан

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистон Ёшлари Форуми 2020”да сўзлаган нутқидан

👉
@toshkentvxtb
#Эълон

Ҳурматли битирувчилар!

Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 10-11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтадиган “Рус таълими Тошкент - 2022” халқаро кўргазма-ярмаркасига таклиф этади.

Унда Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этади. Кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади абитуриентларни Россиянинг етакчи университетларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат.

Кўргазма-ярмаркада Сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:

Россиянинг етакчи университетлари билан танишиш;
Россия олий ўқув юртларига қабул қилиш ва таълим олиш бўйича энг сўнгги ва батафсил маълумотларни олиш;
Таълим имкониятлари, имтиёзли қабул ва ҳужжатларни топшириш муддатлари бўйича университетлар вакиллари ва экспертлар билан маслаҳатлашиш;
Танланган университетда бепул таълим олиш ёки таълим грантини олиш имконияти ҳақида маълумот олиш;
Россия университетлари тақдимотларини томоша қилиш, яшаш шароитлари ва ётоқхоналари, Россиядаги ҳаёт ҳақида маълумот олиш;

Иштирокчи университетлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://disk.yandex.com/i/eBOKgAizPetFEQ

Кўргазма ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Ахборот ҳамкори - "Рособразование" НТТ.

Манзил: (ТДИУ; “Ўзбекистон” метро бекати, “Халқлар дўстлиги” метро бекати, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй).

Кўргазманинг иш вақти: 10:00 дан 17:00 гача


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ОНЛАЙН
🔰ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

⚡️Айни дамда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган математика, физика, кимё, биология фанлари ўқитувчиларининг фан йўналишлари бўйича олимпиадаси бошланиш арафасида.
⚡️Паркент тумандаги 1-сонли умумтаълим муассасасида ўтказилаётган ушбу олимпиадада вилоят мактабларининг саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 264 нафар ўқитувчилар иштирок этмоқда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb