AZAMAT KAMOLOV
1.08K subscribers
7.99K photos
1.11K videos
51 files
3.47K links
Download Telegram
#дунё_иморатларининг_энг_улуғи_мактабдир
#новободдан_дараклар

Давлат Раҳбарининг ташаббуси билан бугунги кунда юртимизда мактаб таълимини ривожлантириш том маънода умумхалқ ҳаракати, умуммиллий мақсадга айланди.
Жорий йилда вилоятимизда Инвестиция дастури асосида 37 та мактаб ва 17 та мактаб филиаллари, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари асосида 17 та мактаб, вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 21 та мактабда, барча дастурлар ҳисобидан жами 92 та мактабларда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари жойларда йирик ташкилотлар, тадбиркорлар, мактабнинг собиқ битирувчиларининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ҳам янги ўқув биноси, фаоллар зали, спорт майдони қуриш, биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Бўка туманининг "Новобод" маҳалласи ҳудудида ҳам жорий йилда қишлоқ аҳлининг ўз ташаббуслари билан, ҳашар йўли билан 250 ўринли, замонавий мактаб биноси қурилиш меъёрларига мос ҳолда қуриб, битказилди. Бугун мазкур бинода сўнгги тозалаш, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларда ҳам қишлоқ аҳли, аёллари бир тан бир жон бўлиб, фарзандларимизнинг сифатли, замонавий таълим олишлари учун шароитларни яратишмоқда. Ўз навбатида мазкур янги мактаб учун мебель, ўқув-лаборотория жиҳозлари ва ўқув-методик таъминот маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади. Тумандаги масъуллар билан янги ўқув йили бошлангунга қадар жиҳозлаш ишларини тезда якунлаш ҳамда талаб этиладиган жиҳозлар, штат бирликларини аниқлаштириш учун мактабда бўлганимизда дунё иморатларининг энг улуғи бўлган мактаб қуриш ишлари ҳақиқатдан ҳам умумхалқ ҳаракатига айланганлигига, халқимиз шу каби эзгу мақсад йўлида бирлашса жуда ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга ошиши, юртимиз янада ривож топишига амин бўлдим. Бундай эзгу ташаббус йўлида бирлашган "Новободлик" юртдошларимизга эса жуда ҳавас қилдим.
"Новобод"га юксалиш навбати келгани рост бўлсин!

👉@azamatkamal81👈
#дўстмиз_қадрдонмиз_бир_элмиз

Бундан 4 йил аввал 2018 йилда Нукусда хизмат сафари билан бўлиб, қарийб бир ой яшагандим. Деярли барча туманларида бўлиб, Давлат Раҳбарининг ташрифидан сўнг Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва туманларини ривожлантириш бўйича "йўл харита" ларини тайёрлашда иштирок этгандик. Қадрдон оғам, дўстим Қувонч оға билан Нукус шаҳридаги Иброҳим Юсупов номидаги ижод мактабида бўлиб, шоирнинг ижодига, ҳаётий шеърларига жуда қизиқиб қолгандим. Шеърларида дўстликни, меҳр-оқибатни, ватанга садоқатни, севги-муҳаббатни жуда маромига келтириб баён қилган Ибройим оғанинг ижоди билан яқиндан танишган ҳар қандай инсон унга ошно бўлиши шубҳасиз. Бизлар ана шундай қалбан яқин, ҳаёт тарзи, орзу-мақсадлари бир бўлган қадрдон элмиз. Бу дўстлик, бирдамлик ва оғизбирчиликни асраш ҳам ўз қўлимизда. Илоҳим, дўстлигимиз абадий бўлсин.

ДЎСТЛИК

Дўстлик гулшанига менгзар бул замон,
Кўнгил кўнгиллардан сув ичар мудом.
Ўзинг яхши бўлсанг, кўпдир дўст-ёрон,
Дўстларинг ичинда бир дўстинг бўлсин.

Ўзи ҳамдам бўлсин саған ёшидан,
Студентлик даврин зоғорасидан.
Жонимни берейин демасин саған,
Берсе айтпай берер бир дўстинг бўлсин.

Иброҳим Юсупов.

👉@azamatkamal81👈
#БУГУННИНГ_ГАПИ
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_МАВЗУСИ
#МУНОСАБАТ
#МЕНИНГ_КОНСТИТУЦИЯМ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тизимга очиқ мустақил танловлар орқали кадрларни саралаб, ишга қабул қилмоқда.

❇️ Вазирлик тизимда ишлаш истагида бўлган фуқароларни очиқ ва мустақил танловларда иштирок этиш учун таклиф этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов 14-15 июля посетит нашу страну с государственным визитом.
В повестку дня переговоров на высшем уровне включены вопросы дальнейшего развития и укрепления узбекско-туркменских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства, расширения многопланового сотрудничества между двумя странами.
По итогам саммита планируется принятие Совместного заявления и подписание пакета двусторонних документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА СИРТҚИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ: ҚАЕРДА ҚАНЧА ЎРИН БОР?

📍1. Чирчиқ давлат педагогика университети
Жами квота: 1345
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)

📍2. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
:
Жами квота: 700
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)

📍3. Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали:
Жами квота: 140
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)

📍4. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Чирчиқ шаҳри
Жами квота: 400
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)

📍5. Тошкент давлат аграр университети
Жами квота: 1075
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таълим

📌Хориж банки мактабларни компьютерлаштиришга ҳисса қўшмоқда

🔹
Корея Республикасининг Эксимбанки кредит маблағлари ёрдамида амалга оширилаётган "Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларини компьютер техникалари билан таъминлаш ишлари ўтган ўқув йилидан буён босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

🔹Хусусан, Чиноз туманидаги 1 ҳамда 2-сонли умумтаълим мактабларига мазкур лойиҳа доирасида 32 дона йиғма янги авлод компьютерлари етказилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун эслатма видеоролиги

▪️Ушбу видеоролик билан танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар танишишлари мумкин. Шунингдек, эндиликда ушбу видеоролик танловларнинг тест босқичини бошлашдан олдин номзодларга намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, видеороликда танловни ўтказиш тартиби, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⁉️ Савол: Мен танловнинг тест синови босқичи ҳақидаги хабарни шахсий кабинетимда ушбу босқич ўтказилиш кунидан 2 кун ўтиб ўқидим. Ташкилотнинг кадрлар бўлимидан сўрасам, суҳбат босқичи ҳали ўтказилмаган. Тест синовида истисно тариқасида қатнашсам бўладими?

Жавоб:
Номзодлар танлов босқичлари ҳақида хабардор бўлишлари учун порталдаги шахсий кабинетларини доимий кузатиб боришлари лозим. Шунингдек, номзодларга қулайлик яратиш мақсадида Агентлик томонидан Телеграм тармоғида @xabarnoma_robot махсус боти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу бот орқали ҳам аризангиз ҳолатини кузатиб боришингиз мумкин. Сиз айтган ҳолатда эса тест синовида иштирок эта олмайсиз.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида самимий кутиб олишдан сўнг биродар мамлакат делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в нашу страну с государственным визитом прибыл Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов.
После теплой встречи в международном аэропорту Ташкента кортеж с делегацией братской страны направился в парк «Янги Узбекистон», где Президент Туркменистана возложил цветы к монументу Независимости.
Сердар Бердымухамедов был подробно ознакомлен с концепцией архитектурных решений и особенностями скульптурной композиции комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter