AZAMAT KAMOLOV
1.07K subscribers
7.99K photos
1.11K videos
51 files
3.47K links
Download Telegram
#БУГУННИНГ_ГАПИ
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_МАВЗУСИ
#МУНОСАБАТ
#МЕНИНГ_КОНСТИТУЦИЯМ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ҲАМКОРЛИК
🔰ТИЛ БИЛГАН - ЭЛ БИЛАДИ
🔷Жорий йилнинг 29 июнь куни Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетида “Leadership in International education” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда хорижий мутахассислар (Kathrine Rick) ва (Megan Frazer) томонидан тренинг машғулотлари олиб борилди ва халқаро таълимдаги янгиликлар билан фикр алмашинилди.
🔹Мазкур семинарда фаол иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси хорижий тиллари методисти Бахтиёр Калимбетов Британия менежмент университетининг Тошкент вилоятидаги вакили сифатида тайинланиб, махсус сертификат ва ноутбук билан тақдирланди

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
🔰КУН_МАВЗУСИ
ЖОРИЙ ЎҚУВ ЙИЛИДА ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИГА ЎТИШ: АФЗАЛЛИК, УСТУНЛИК, ЭЪТИБОР

Куни кеча Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси мутасаддилари ташаббуси билан шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган ХТБ МАТ ва ТМФТЭ шўъбалари ҳамда тадбиркорлар билан биргаликда учрашув ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формасини тўлиқ жорий этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_МАВЗУСИ
🔰ЖОРИЙ ЎҚУВ ЙИЛИДА ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИГА ЎТИШ: АФЗАЛЛИК, УСТУНЛИК, ЭЪТИБОР

Куни кеча Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси мутасаддилари ташаббуси билан шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган ХТБ МАТ ва ТМФТЭ шўъбалари ҳамда тадбиркорлар билан биргаликда учрашув ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формасини тўлиқ жорий этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди. https://t.iss.one/toshkentvxtb/31272?single

Қарорга кўра, 2022-2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши, бунда 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман-шаҳарларда мактаб формаси ишлаб чиқарувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этиш. Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Ягона мактаб формаси жорий этилишида қандай афзалликлар мавжуд, деган савол туғилиши табиий. Демак,
📌биринчидан, ўқувчилар ўртасида ижтимоий табақалашувнинг олдини олади. Ўқувчилар ташқи кўриниш ва кийимларнинг қимматбаҳолигига қараб эмас, балки синфдошларининг билими, одобига, жамоат ишларидаги фаоллигига кўпроқ эътибор қаратишига эришилади;
📌иккинчидан, ўқувчиларда вазият ва маконга қараб кийиниш маданияти, қолаверса, “кўз-кўз қилиш”, кибрланиш каби иллатларга салбий муносабатни шакллантиради. Уларнинг интизомини мустаҳкамлайди. Таълим-тарбия жараёнидаги кийиниш тартибига амал қилиш орқали ёшлар жамиятдаги тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш кераклигини англайдилар.

Муҳим жиҳатларидан яна бири, мактаб формасига амал қилиш ўқувчиларда ҳар кунги кийим танлаш муаммосини ҳал қилади, ота-оналарни фарзанди учун бир неча хил кийимлар олиб бериш билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатларининг олдини олади. Бир сўз билан айтганда, янги ўқув йилидан мактаб формасининг тўлиқ жорий этилиши таълим-тарбия жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ОНЛАЙН
🔰ЎҚУВ СЕМИНАР

Айни пайтда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ERP (Ягона электрон тизим) тизимига ходимлар ва ўқувчиларни киритиш ҳолати ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан ZOOМ платформаси орқали ўқув амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, кадрлар бўйича инспектор методистлар, АКТ бўлими мутахассислари, умумтаълим муассасалари директорлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва ERP базага масъуллар иштирок этмоқда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb