AZAMAT KAMOLOV
1.07K subscribers
7.99K photos
1.11K videos
51 files
3.47K links
Download Telegram
#AYNI_DAMDA
🔰TIZIMDAGI YUTUQLAR, KAMCHILIKLAR VA ULARNING IJROSI BO‘YICHA VILOYAT XALQ TA’LIMI BOSHQARMASIDA YIG‘ILISH BO‘LIB O‘TMOQDA

Ayni damda, Toshkent viloyati xalq ta’limi boshqarmasi faollar zalida, Boshqarma boshlig‘i Azamat Kamolov raisligida 22 ta tuman va shahar xalq ta’limi bo‘lim mudirlari, barcha tuman va shahar xalq ta’limi bo‘limi metodistlari, psixologlari, kadrlar bo‘yicha inspektorlar ishtirokida ZOOM platformasi orqali yig‘ilish bo‘lib o‘tmoqda.

Yig‘ilishda kuni kecha Xalq ta’limi vaziri Baxtiyor Saidovning Toshkent viloyati maktablari faoliyatini o‘rganish davomida bergan topshiriqlari ijrosini ta’minlash, Yakuniy Davlat Attestatsiyasi sinovlariga tayyorgarlik ishlari va ijtimoiy-ma’naviy muhit indikatori bo‘yicha qizil toifaga kiritilgan maktablarda olib borilayotgan ishlar holati bo‘yicha xulosalar o‘rganilmoqda, taklif va vaziflar berilmoqda.

🖊Toshkent viloyat xalq ta’lim boshqarmasi Axborot xizmati
Kanalga ulanish👉
@toshkentvxtb
Моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқувчиларга шароитларни янада яхшилаш мақсадида Тошкент вилоятидаги мактаблар ўрганилди

Аввал хабар берилганидек, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Тошкент вилоятидаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.

Масъуллар куни кеча вилоятнинг 4 та туман ва шаҳарларида бўлиб, мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, таълим жараёнларининг ташкил этилиши, педагоглар фаолияти билан танишди. Хусусан, Юқори Чирчиқ туманидаги 23-сонли, Ўрта Чирчиқ туманидаги 65-сонли, Оҳангарон шаҳридаги 3-сонли, Ангрендаги 7- ва 25-сонли мактаб ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактабларда бўлиб, педагоглар ва юқори синф ўқувчилари билан сухбатлашди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3PaufSL


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Президент томонидан Халқ таълимининг яқин йиллардаги муҳим йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжатлар имзоланди

Халқ таълимини ривожлантириш ва унинг яқин йиллардаги асосий йўналишларини белгилаб берадиган иккита муҳим ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони ҳамда “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

Миллий дастур мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда янги ўқувчи ўринларини яратиш мақсадида қабул қилинмоқда.

Мазкур ҳужжатларда кўзда тутилаётган янгиликлардан хабардор қилиб борамиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лари кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади

2022 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Намунали мактаб” рейтингини шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.

“Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Президент Қарорига кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади. Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади ҳамда уларнинг хулосаларига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо булади

“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги Фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

⚠️Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

📌 Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;

педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан
бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Инфографика

БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Меҳрибонлик уйлари Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши бўйича амалга оширилган ишлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием регионов вылетел в Ферганскую область.
У поездки широкая и насыщенная программа. В частности, запланировано ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, текстильной промышленности, ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ижтимоий_акция

❗️Мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Шунингдек, ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one.azamatkamal81
#Ижтимоий_акция

Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.

🔰Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);

ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);

ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal81
Мактаблар халқ таълими йўналишидаги босма нашрлар билан таъминланади - Президент фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги фармони билан тасдиқланган Миллий дастурга мувофиқ маҳаллий ҳокимликлар мактабларни фақат халқ таълими йўналишидаги босма нашрлар билан таъминлашлари юклатилди.

Хусусан, ҳар бир мактаб “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс!” газеталари, “Халқ таълими”, “Til va adabiyot ta’limi”, “Бошланғич таълим”, “Ғунча”, “Гулхан” журналлари билан обуна учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда ва халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада жорий қилинаётган янгиликлардан ўқитувчи-педагогларни бевосита босма нашрлар орқали хабардор қилиб бориш, шунингдек, ўқувчиларнинг билими ва тафаккурини оширишга, маънавий-интеллектуал салоҳияти, дунёқарашини юксалтиришга мўлжалланган болалар нашрлари орқали эса ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларида ўқишларини ташкил этган ҳолда китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиб боришдан иборатдир.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram